Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.1994 й. 299-сон "Ўзбекистон Республикаси қурилиш ташкилотларининг бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.1994 й.

N 299



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

БЮДЖЕТ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги, 1992 йил 9 декабрдаги қонунлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш пудрат ташкилотларининг молиявий аҳволини, солиқ ва тўловларнинг бюджетга тушишини барқарорлаштириш ва ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларидаги хатоликларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш, лойиҳа-қидирув ва илмий ташкилотлар учун бажарилган иш (хизматлар учун бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгилансин, яъни мазкур ташкилотлар бўйича солиқ олиш мақсадлари учун бажарилган иш (хизмат)дан тушум деганда бажарилган ва улар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган ишлар, хизматлар эвазига олинган сумма тушунилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси корхоналари ва ташкилотларининг бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини қисман ўзгартириш тўғрисида" 1993 йил 18 августдаги 420-сон қарори қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш, лойиҳа-қидирув ва илмий ташкилотлар учун татбиқ этмасин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов
























Время: 0.1366
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск