Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.1994 й. 331-сон "Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан пул тушими тушиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.1994 й.

N 331



РЕСПУБЛИКА КОРХОНАЛАРИ,

ТАШКИЛОТЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИДАН

ПУЛ ТУШИМИ ТУШИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида" 1994 йил 16 июндаги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини жорий этишга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 20 июндаги 307-сон қарорига мувофиқ ҳамда сўм ва сўм-купонлардаги тушумларнинг сотилган товарлар ва хизматларга мос равишда ўз вақтида ва тўлиқ топширилишини тезкорлик билан назорат қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларининг туман, шаҳар муассасалари ҳузурида товар сотишдан ва пулли хизматлар кўрсатишдан тушган пул тушумлари тушишининг аҳволини назорат қилиш бўйича комиссиялар тузиш ҳамда ушбу комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг ваколатли ва билимдон вакилларини киритиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидаги вазифаларни ҳал этиш кўрсатиб ўтилган комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари қилиб белгилансин;

тижорат банкларининг туман, шаҳар муассасалари билан биргаликда товар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи ҳар қайси корхона, муассаса ва ташкилотдан сўмларда ва "Сўм-купон"ларда тушган тушумларнинг ҳар куни инкассация қилинишини таъминлаш;

туман, шаҳарнинг инкассация қилинадиган ҳар қайси корхонаси, муассасаси ва ташкилотидан сўмларда ва "Сўм-купон"ларда тушган тушумларни тезкорлик билан ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш;

инкассация қилинадиган ҳар қайси объектдан - дўкондан, савдо марказидан, хизмат кўрсатиш соҳаси корхонасидан ҳар куни тушадиган тушум суммасини уларнинг 10-15 кун олдин ҳар куни топширган тушум суммаси билан қиёслаб таҳлил қилишни амалга ошириш;

тушган тушумни қабул қилиб олиш ёки рад этиш мумкинлиги, шунингдек, сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг тақдим этилган суммага мувофиқ келишини тезкорлик билан текшириб кўриш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш;

тушумларни инкассация қилишнинг белгиланган тартибини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш.

Ушбу иш тартиби 1994 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув, савдо тармоқларига эга бўлган, шунингдек, аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу қарор талабларининг қатъий бажарилишини ҳамда тузилган комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатишига амалий ёрдам беришни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 ноябрдаги 561-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Республика комиссияси раиси А.М. Муталов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





























Время: 0.1586
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск