Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 04.07.1994 й. 341-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 4 июлдаги

341-сон қарорига

1-ИЛОВА



Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини

улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда

хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрдаги 986-ХII-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги ва "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги Фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий жисмоний ва юридик шахсларга, хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишда улар фойдаланадиган маблағларнинг манбалар ҳақида декларация талаб қилмаган ҳолда, хусусий мулк қилиб олиш Ўзбекистон Республикаси давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг белгиланган тартибига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


3. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш танлов бўйича ёки ким ошди савдоларида амалга оширилади.

Сотиш Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ва ер участкаларини хусусий мулк қилиб сотиш ҳақидаги қарорлари тақдим этилганидан кейин қонун ҳужжатлари билан белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширилади.


4. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан янги мулк эгаси ўртасида объектнинг фаолият ихтисосини сақлаб қолиш тўғрисида шартнома тузиш танлов ёки ким ошди савдосининг мажбурий шарти ҳисобланади.

Мулк эгаси томонидан объектнинг фаолият ихтисосини сақлаб қолиш ҳақида тузилган шартноманинг шартлари бузилганда объект Давлат мулки қўмитаси томонидан дастлабки нарх бўйича қиймати тўланган ҳолда олиб қўйилади, ер участкаси эса унинг қиймати тўланмасдан олиб қўйилади.


5. Вилоят, туман ва шаҳар ер тузиш хизматлари тегишли ҳудуд бўйича қурилган ва чала қурилган майдонлардаги ер участкаларининг чегараларини (контурларини) натура тарзида белгилаб берадилар ҳамда сотувчига (Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасига) ана шу майдонларнинг ўлчамини тасдиқловчи ҳужжатларни берадилар. Бунда ер майдони савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг сотиб олинаётган объекти санитария ва технологик жиҳатдан фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур бўлган минимал ўлчамдан ошмаслиги зарур.


6. Ишлаб турган ва қурилиши тугалланмаган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика кўчмас мулк биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 29 апрелдаги 228-сон қарорига мувофиқ Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида тақсимланади.


7. Танлов ёки ким ошди савдоси ғолибига Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан уни кейинчалик тегишли ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси берилади.


8. Турар жойларда ёки маъмурий биноларда жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари банд қилган ер участкалари хусусий мулк қилиб сотилмайди.


9. Ер участкаларига табақалаштирилган бошланғич (дастлабки) нархларни белгилаш мақсадида 6у участкалар қаерда жойлашганлигига, муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлигига, архитектура ва бошқа хусусиятларига боғлиқ равишда тегишли шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларнинг қарорлари билан минтақалар ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлинади:

Тошкент шаҳрида - 14 зонага;

вилоят марказларида ҳамда аҳолиси 100 минг кишидан зиёд бўлган шаҳарларда - 4 зонага;

аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган шаҳарларда - 3 зонагa;

шаҳарчаларда - 2 зонага.


10. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари ер участкалари билан биргаликда танлов бўйича ва ким ошди савдосида хусусий мулк қилиб сотилаётганда объектнинг ва ер участкасининг нархини ўз ичига олган ягона бошланғич нарх белгиланади.


11. Ер майдони бирлигининг бошланғич нархи Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 1994 йилги бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида" 1993 йил 31 декабрдаги 615-сон қарори (6-илованинг, 1, 2-жадваллари ва 3-жадвалидаги 2-устун) билан тасдиқланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан олинадиган ер солиғи ставкасининг 50 баравари миқдорида белгиланади. Бошланғич нархлар жадваллари илова қилинмоқда.

Бозор шароитлари ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ер майдон бирлигининг бошланғич нархига оширувчи коэффициентлар жорий этилиши мумкин.

Архитектура ёдгорликларига эга бўлган шаҳарларда уларга яқин жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархи 3 баравар кўпаяди. Оширилган бошланғич нархлар белгиланадиган зоналарнинг чегаралари тегишли шаҳарлар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли яшаш жойлари бўйича танлов орқали ва ким ошди савдосида сотиладиган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари учун мўлжалланган ер участкаларининг 6ошланғич нархини мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда аниқлайди ва тасдиқлайди.


13. Битишувларни ёхуд ер участкаларини хусусий мулк қилиб сотиш шартларини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги низолар тегишли суд томонидан кўриб чиқилади.





























Время: 0.1631
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск