Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.1994 й. 347-сон "Картошка етиштиришнинг Голландия технологиясини жорий этиш масалалари" тўғрисидаги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.1994 й.

N 347



КАРТОШКА ЕТИШТИРИШНИНГ

ГОЛЛАНДИЯ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, картошкачиликни ривожлантиришнинг аҳволи республика аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш вазифаларига жавоб бермайди. Ҳар йили республика ташқарисидан кўп миқдорда озиқ-овқат картошкаси ва уруғлик картошка харид қилиш учун кўп миқдорда молиявий, шу жумладан, валюта маблағларини сарфлаш давом этмоқда.

Шу билан бирга илғор жамоаларда ва фермер хўжаликларда картошка етиштириш тажрибаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ўзимизда етиштирилган картошка билан таъминлаш учун барча шарт-шароитлар мавжуддир. Бу Голландия селекциясининг навли уруғларидан ва Голландия технологияси бўйича картошка етиштиришнинг комплекс модулларидан фойдаланиш бўйича эксперимент натижалари билан тасдиқланмоқда.

Юқорида баён қилинганларга мувофиқ ва картошка етиштиришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси бир ой муддатда республиканинг ўзимизда етиштирилган озиқ-овқат картошкаси ва уруғлик картошкага бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш учун 2000 йилгача бўлган даврда картошка етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсинлар ҳамда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан келишган ҳолда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар ва бунда қуйидагиларни назарда тутсинлар:

картошка экиш учун ажратиладиган ер майдонларининг маҳсулдорлигини ошириш, уруғлик материални, шу жумладан, Голландиядан харид қилинадиган уруғлик материални кўпайтириш ва ундан мақсадли фойдаланиш;

картошка етиштириш, уни йиғиштириб олиш, навларга ажратиш ва калибровка қилишни комплекс механизациялаш;

озиқ-овқат картошкасини ва уруғлик картошкани сақлаш базасини ривожлантириш;

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва кимёвий воситаларини, минерал ўғитларни қўллашни такомиллаштириш;

мамлакатимизнинг ўзининг элита навли картошкасини етиштириш мақсадида селекция-уруғчилик базасини яратиш, ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари ташкил этиш.


2. 1992-1993 йилларда "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни томонидан картошка етиштиришни комплекс технологиясининг 16 модули сотиб олинганлиги ҳамда улар Андижон (4), Наманган (3), Самарқанд (2), Тошкент (4), Фарғона (3) вилоятлари хўжаликларида жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни 16 та янги комплекс модуллар сотиб олсин ва 1994 йилда илгари харид қилинган 16 модулни экиш материали, кимёвий препаратлар ва эҳтиёт қисмлар билан бутласин, 1-иловага* мувофиқ уларнинг республика хўжаликларига ўз вақтида берилишини таъминласин;


4. Қуйидаги графиклар тасдиқлансин:

картошка етиштириш комплекс технологиясининг 16 та янги модули олиниши ва илгари харид қилинган 16 модулнинг экиш материали, кимёвий препаратлар ва эҳтиёт қисмлар билан бутланиши 2-иловага мувофиқ;

картошканинг навли уруғларини олиш ва экиш 3-иловага мувофиқ.


5. "АЕС" фирмасининг кўрсатиб ўтилган модулларни харид қилишни маблағ билан таъминлашга оид қуйидаги таклифларига розилик билдирилсин:

контракт қийматининг 2091 минг АҚШ доллари миқдоридаги 10 фоизи аванс тариқасида Республика валюта жамғармасидан тўланади;

контракт қийматининг 18823 минг АҚШ доллари миқдоридаги 90 фоизи банкнинг 1543,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги йиллик фойдаси 8,2 фоиз бўлган кредит ставкаси ундирилган ҳолда 1995 йил охиригача қайтариб бериш шарти билан "АЕС" фирмаси кредити ҳисобидан маблағ билан таъминланади. Контракт қийматининг 9411 минг АҚШ доллари миқдоридаги 45 фоизига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг биринчи классли Европа банки томонидан тасдиқланган кафолати берилади. 9412 минг АҚШ доллари миқдоридаги қолган 45 фоизга ва 1543,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги банкнинг кредит ставкасини қоплашга (ҳаммаси бўлиб 10955,4 минг АҚШ доллари) Ҳукумат кафолати берилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

5 кун муддатда "АЕС" фирмаси билан кредит битими тузсин ва кўрсатиб ўтилган кредитга республика вилоятлари хўжаликлари ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини сотишдан олинган валюта тушуми ҳисобидан хизмат кўрсатишни ташкил этсин;

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни "Ўзмевасабзавотим-пэкс" ташқи савдо фирмасининг "АЕС" фирмаси билан комплекс модуллар харид қилишга тузган контрактини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни билан келишган ҳолда кредитга хизмат кўрсатиш ва уни тўлаш учун 4-иловага мувофиқ модуллар юбориладиган вилоятлар хўжаликлари ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ҳисобидан пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилиш прогнозига 1994 йилда - 2,04 минг тонна пахта толасини, 1995 йил прогнозига - 1994 йил ҳосилидан 14,74 минг тонна ва 1995 йил ҳосилидан 4,34 минг тонна пахта толасини қўшимча равишда киритсин.


8. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни "АЕС" (Голландия) фирмаси кредитига хизмат кўрсатиш ва уни тўлаш учун ажратиладиган пахта толаси ҳажмлари миллий валютада тўланишини ҳамда аванс тўлови миқдоридаги суммани Республика валюта жамғармасига қайтарилишини таъминласин.


9. Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни 5 кун муддатда картошканинг навли уруғлигини етиштириш бўйича Голландия фермасини ташкил этиш учун 300 га ерни узоқ муддатли ижарага олишга "АЕС" фирмаси билан Оҳангарон туманидаги "Ўзбекистон" жамоа хўжалиги ўртасида тузилган шартномани белгиланган тартибда расмийлаштирсинлар. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни Голландия фирмаси томонидан етиштирилган картошканинг навли уруғини 5-иловага мувофиқ ҳар йили сотиб олишга "АЕС" фирмаси билан контракт тузсин.

Картошканинг харид қилинган уруғлиги Голландия технологияси бўйича картошка етиштиришнинг комплекс модулини жорий этаётган хўжаликларга кейинчалик кўпайтириш учун берилсин.


10. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "ЕАС" фирмаси билан биргаликда шу йил июль ойида қишлоқ хўжалиги органлари ва корхоналарнинг раҳбарларини, олимларни таклиф этган ҳолда картошка ва сабзавот экинлари етиштиришнинг Голландия технологиясини жорий этиш масалалари бўйича семинар ўтказсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги Голландиядан харид қилинадиган картошканинг Навли уруғлари ва комплекс модуллар сақланиши, улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.


12. Оммавий ахборот воситалари илғор хўжаликларнинг Голландия технологияси бўйича картошка етиштиришга доир ютуқларини кенг ёритсинлар.


13. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

Голландиядан картошканинг навли уруғлигини ва комплекс модулларни келтириш натижалари тўғрисида 1994 йил 25 июлгача;

етиштирилган картошка ҳосили натижалари тўғрисида - 1994 йил 1 декабргача ахборот берсинлар.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.










































Время: 0.1538
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск