ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.1994 й. 382-сон "Ўзбеккабель" ишлаб чиқариш бирлашмасида бошқарувни такомиллаштириш ва уни "Ўзкабель" давлат-акционерлик бирлашмасига айлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.1994 й.

N 382



"ЎЗБЕККАБЕЛЬ" ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИДА БОШҚАРУВНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИ "ЎЗКАБЕЛЬ"

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК БИРЛАШМАСИГА

АЙЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ўзбеккабель" ишлаб чиқариш бирлашмасидаги ишларнинг аҳволини ҳар томонлама ўрганиш якунлари шуни кўрсатадики, бирлашмани ягона ишлаб чиқариш-хўжалик мажмуи сифатида бошқариш тизими амалда батамом вайрон қилинган. Таркибий бўлинмаларнинг фаолияти устидан назоратнинг йўқлиги статистика ҳисоботини бузиш, моддий-техника ресурсларини талон-торож қилиш, молиявий маблағларни белгиланган мақсадларга сарфламаслик ва валюта тушумини солиқлардан яшириш каби кўпдан-кўп фактларга, қонунга хилоф равишда фойда ва даромад олиш мақсадида хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга олиб келди.

1993 йилда бирлашма ажратилган ресурслар мавжуд бўлгани ҳолда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш топшириқларининг бажарилишини барбод этди, 1992 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш қувватларидан атиги 60 фоиз фойдаланилмоқда. Бирлашма эмас, балки унинг бўлинмалари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳоллари кенг оммалашди, бунда корхоналарга тақчил кабель ҳамда бошқа маҳсулот эвазига назоратсиз мавоза (бартер) асосида халқ истеъмол моллари етказиб берилди.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзсаноатқурилишбанк" томонидан бирлашманинг иши устидан таъсирчан назоратнинг йўқлиги юқорида кўрсатиб ўтилган ва бошқа камчиликлар юзага келишига имконият яратди. Завод раҳбарияти таркибий ўзгартиришларга оид масалалар хусусидаги қонун ҳужжатларини қандай бажараётганлиги амалда назорат қилинмаган, бирлашманинг бўлинмалари шартномалар тузиш ва ҳисоб-китоблар, айниқса, нарх белгилаш, солиқ тўловлари ва валюта ресурсларидан фойдаланиш масалаларида амалдаги тартибга қандай риоя этилаётганлиги чуқур ўрганилмаган.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўтказилган ҳар томонлама тафтиш якунлари ва "Ўзбеккабель" ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибий бўлинмаларининг молиявий ҳамда ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти жиддий равишда бузилганлиги фактлари бўйича материаллар кўриб чиқиш ва қонунга мувофиқ чоралар кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг раиси X. Н. Тожиев зиммасига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзсаноатқурилишбанк" билан биргаликда "Ўзбеккабель" ишлаб чиқариш бирлашмасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш қувватларидан ва моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бирлашманинг экспорт имкониятини кенгайтириш борасидаги чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мажбурияти юклансин. Амалга оширилаётган ишларнинг бориши ва уларнинг натижалари тўғрисида 1994 йилнинг октябрида республика Ҳукуматига маълум қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Ўзбеккабель" ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда ўн кун муддатда ижара шартномалари ва қайта ижарага бериш шартномаларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлигини кўриб чиқсинлар ва аниқланган қонун бузишларни бартараф этиш чораларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда "Ўзбеккабель" ишлаб чиқариш бирлашмаси Кенгашининг "Ўзбеккабель" ишлаб чиқариш бирлашмасини 1-иловага мувофиқ таркибда очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги "Ўзкабель" давлат-акционерлик бирлашмасига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда мол-мулкни қайта рўйхатга олсин ва баҳоласин, "Ўзкабель" давлат-акционерлик бирлашмасини таъсис этиш борасидаги чора тадбирларни амалга оширсин;

"Ўзбеккабель" ишлаб чиқариш бирлашмасини акционерлик бирлашмасига айлантириш чоғида чиқариладиган акцияларнинг камида 51 фоизи давлатда қолишини, 29 фоизига қадари меҳнат жамоасига тегишли бўлишини, камида 20 фоизи ўзбекистонлик ва хорижий юридик ҳамда жисмоний шахсларга эркин сотилишини назарда тутсин.


6. "Ўзкабель" давлат-акционерлик бирлашмаси ижроия аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин. Унда бирлашма таркибий бўлинмалари фаолиятини бошқариш вазифалари, шунингдек, молиявий маблағлар ва товар-моддий ресурслар ҳаракати ҳисобини юритиш марказлаштирилиши назарда тутилади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ю. Ф. Пайгин, В. А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 25 июлдаги

382-сон қарорига

1-ИЛОВА



Негизида "Ўзкабель" давлат-акционерлик бирлашмаси

ташкил этиладиган ишлаб чиқариш бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. "Тошкенткабель" заводи


2. "Пахтакабель" заводи*


3. "Товоқсойкабель" заводи*


4. "Наманганкабель" заводи*


5. Маҳсулотни сертификациялаш синов маркази



*) "Тошкенткабель" заводи филиали ҳуқуқи билан ишлайди






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 25 июлдаги

382-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзкабель" давлат-акционерлик

бирлашмаси ижроия аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият


Маркетинг бўлими


Таҳлил ва прогноз бўлими


Марказий бухгалтерия, аудит билан бирга


Ижтимоий масалалар, меҳнат ва иш ҳақи бўлими


Молия бўлими


Мулкий муносабатлар ва акциялар бўлими


Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими


Моддий-техника таъминоти бўлими


Бош механик бўлими


Бош энергетик бўлими


Техник назорат бўлими


Хавфсизлик техникаси, меҳнатни муҳофаза қилиш ва экология бўлими


Капитал қурилиш бўлими


Ишлаб чиқариш-диспетчерлик бўлими


Ахборот маркази


Юридик бўлим


Кадрлар бўлими


Маъмурий-хўжалик бўлими


Биринчи бўлим


Иккинчи бўлим














Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск