ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.1994 й. 402-сон "Ўзбекистон тарихи давлат музейини nашкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.1994 й.

N 402



ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихини холисона ва ҳар томонлама акс эттириш, халқимизнинг жаҳон маданияти ривожидаги бой маданий ҳамда интеллектуал меросини кенг тарғиб этиш ва ўсиб келаётган ёш авлодни ўз ўлкасидан фахрланиш, Ватанига чексиз меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга катта аҳамият бериб, юксак инсоний ва маънавий идеалларни қарор топтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи музейига Давлат музейи мақоми берилсин.


2. Ўзбекистон тарихи Давлат музейи мавзу-экспозиция режасининг асосий йўналишларини шакллантириш ҳамда унинг мазмунини узлуксиз бойитиб бориш учун таниқли олимлар, жамоат ва давлат арбобларидан иборат иловага мувофиқ таркибда доимий ишловчи Эксперт кенгаши ташкил этилсин.


3. Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддатда Ўзбекистон тарихи Давлат музейи фаолиятининг асосий йўналишларини ва мавзу экспозиция режасини ишлаб чиқсин ҳамда Эксперт кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этсин.


4. Фанлар академияси ва Ўзбекистон тарихи Давлат музейи бир ҳафта муддатда Музей тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг икки йиллигини нишонлаш арафасида музей очилишига бағишланган экспозицияларни янгилаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фанлар академиясига Вазирлар Маҳкамасининг резерв фондидан Ўзбекистон тарихи Давлат музейини реконструкция қилиш, мукаммал тузатиш ва бадиий безаш учун тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ мақсадли қўшимча маблағлар ажратсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 августдаги

402-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон тарихи Давлат музейи Эксперт кенгашининг

ТАРКИБИ

Муҳаммаджон Қорабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раиси


Жўра Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти вазифасини бажарувчи, кенгаш раисининг ўринбосари


Зркин Ҳайитбоев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири, кенгаш раисининг ўринбосари


Қутлуғ Иноятов

-

Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи музейи директори, кенгаш котиби


Абдулла Абдурасулов

-

Хива шаҳридаги Ичан қалъа музей-қўриқхонаси директори


Алишер Азизхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Аҳмадали Асқаров

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, академик


Бўрибой Аҳмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси


Раҳим Аҳмодов

-

Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг раиси


Тўхтасин Ғофурбеков

-

Санъатшунослик институти директори


Исо Жабборов

-

Тошкент давлат университети этнография кафедраси мудири


Баҳодир Жалолов

-

Ўзбекистон халқ рассоми


Сайфиддин Жалилов

-

Андижон давлат университети доценти


Пиримқул Қодиров

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қўмитасининг раиси


Иброҳимжон Искандаров

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти


Собир Камолов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон филиали Президиумининг раиси


Фарҳод Қосимов

-

Бухоро давлат университетининг кафедра мудири


Азиз Қаюмов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қўлёзмалар институти директори


Абдулаҳад Муҳамеджонов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти Тошкент бўлимининг бош илмий ходими


Нуриддин Муҳиддинов

-

Ўзбекистон "Ёдгорлик" жамияти раиси


Галина Пугаченкова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги


Бектош Раҳимов

-

Ўзбекистон Фахрийлар жамиятлари уюшмаси кенгашининг раиси


Дамир Рўзибоев

-

Санъат музейи директори


Оқил Салимов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Азамат Тўхтаев

-

Тошкент шаҳри бош архитектори


Музаффар Хайруллаев

-

Шарқшунослик институти директори


Темур Ширинов

-

Археология институти директори


Жўра Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Нодирбек Юсупбеков

-

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси раиси


Эркин Юсупов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги


          





























Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск