Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.1994 й. 411-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳиоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.1994 й.

N 411



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ВА ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини такомиллаштириш ва пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 18 мартдаги 146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган илова қилинаётган ўзгартиришлар тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада касса аъмолларини тартибга солишнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 24 июлдаги 346-сон қарорнинг 2-банди ва 4-банднинг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 12 август

411-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 августдаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки ("Ўзжамғармабанк")нинг Уставида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 8-сон, 32-модда):

1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон жамғарма банки ("Ўзжамғармабанк") Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки ҳисобланади ҳамда кредит-молия муассасаси мақомига эгадир";

14-банднинг биринчи хатбоши "кредитларни жалб қилади ва беради" сўзларидан кейин "шу жумладан кичик корхоналар ташкил этиш ва уларни ривожлантириш, фуқаролар томонидан давлат мулкининг хусусийлаштирилиши, турар жой бинолари қурилиши ва уларни тузатиш ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ кредитларни жалб қилади ва беради," сўзлари билан тўлдирилсин;

21-банд иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"кредит ресурсларидан жисмоний ва юридик шахсларга кредит беришда фойдаланишга, шунингдек, кредит ресурсларини банклараро пул бозорида кимошди савдоси орқали сотишга;

аҳолининг омонатлари бўйича энг кам фоиз ставкаларини юқори чегара билан чекланмасдан мустақил кўпайтиришга;"


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни яхшилашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари ва корхоналарнинг молиявий аҳволи учун уларнинг жавобгарлигини ошириш тўғрисида" 1992 йил 23 июлдаги 342-сон қарори 9-бандининг иккинчи хатбошида, "0,1 фоиз" сўзи "3 фоиз" сўзи билан алмаштирилсин.













































Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск