Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

70-сон АФМА "Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик хулосаси"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 10 мартда 1016-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2001 йил 14 февралдаги

20-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти

МИЛЛИЙ АНДОЗАСИ


(70-СОН АФМА)


Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги

аудиторлик хулосаси аудиторлик фаолияти


2001 йил 20 мартидан кучга киритилган


Мазкур Аудиторлик фаолияти миллий андозаси (АФМА) "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сенябрдаги "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик  текширувлари ролини ошириш тўғрисида" 365-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш элементи ҳисобланади.



1-§. Умумий қоидалар


1. Андозанинг мақсади аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тузишнинг ягона тартибини жорий этиш ҳисобланади.


2. Мазкур андоза талаблари аудиторлик текширувини ўтказиш ва хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик ҳисоботи ҳамда аудиторлик хулосасини тақдим этиш пайтида барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.



2-§. Асосий тушунчалар


3. Аудиторлик ҳисоботи - хўжалик юритувчи субъект раҳбари, мулкдори, иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишига тақдим этиладиган, аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан аниқланган четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида батафсил маълумотлар, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш натижасида олинган ва аудиторлик хулосасини тузиш учун асос ҳисобланадиган бошқа ахборотдан иборат бўлган ҳужжат.


4. Аудиторлик хулосаси - молиявий ҳисоботнинг ҳаққонийлиги (тўғрилиги) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат.



3-§. Аудиторлик хулосасининг тузилиши


5. Аудиторлик ҳисоботида қуйидагилар бўлади:

а) номи ("Аудиторлик ҳисоботи" ёки "Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи": иккала ном бир хил кучга эга);

б) адресатнинг номи;

в) кириш қисми;

г) таҳлилий қисм;

д) якуний қисм.


6. Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир саҳифасига молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) имзо чекиши шарт.


7. Аудиторлик ҳисоботи буюртмачининг барча зарурий реквизитларини кўрсатиш билан аудиторлик текшируви буюртмачисига юборилади.



4-§. Аудиторлик хисоботининг кириш қисми


8. Аудиторлик ҳисоботининг кириш қисмида аудиторлик ташкилоти реквизитлари, шу жумладан аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензиянинг рақами ва санаси, аудиторлар ва аудиторлик текширувида қатнашган бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш учун асос ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг умумий тавсифи келтирилади.



5-§. Аудиторлик хисоботининг тахлилий қисми


9. Аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисми АФМАга ҳавола қилиши ва унда қуйидагилар бўлиши шарт:

хўжалик юритувчи субъектда ички назорат ҳолатини текшириш натижалари (батафсил баёни);

бухгалтерия ҳисоби ҳолати ва молиявий ҳисоботни текшириш натижалари;

молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш пайтида қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш натижалари;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш натижалари;

активларнинг бутлигини текшириш натижалари.


10. Хўжалик юртиувчи субъект ички назоратининг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг миқёслари ва хусусиятига мувофиқлиги умумий баҳоси;

аудиторлик текшируви мобайнида аниқланган ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг миқёслари ва хусусиятига жиддий номувофиқликлари баёни.


11. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;

аудиторлик текшируви давомида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартибини жиддий бузишлар баёни.


12. Хўжалик юритувчи субъект томонидан молиявий-хўжалик операцияларини амалга ошириш пайтида қонунларга риоя этишини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

Хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий-хўжалик операцияларининг қонунчиликка мувофиқлигини баҳолаш;

аудиторлик текшируви давомида аниқланган, хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий-хўжалик операцияларнинг қонунчиликка жиддий номувофиқликлари баёни.


13. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ва тўлашнинг тўғрилигини текшириш натижалари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғрилигининг баҳоси;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартибини бузиш фактлари, солиқ солинадиган базани белгилаш пайтидаги четга чиқишлар баёни.


14. Активлар бутлигини текшириш натижалари активларни инвентарлашга асосланиши ва ўз ичига уларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва бутлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши керак.



6-§. Аудиторлик хисоботининг якуний Қисми


15. Аудиторлик ҳисоботининг якуний қисми аудиторлик ташкилотининг аниқланган четга чиқишлар ва ҳуқуқ бузилишларини бартараф этишга доир тавсияларини, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифлари ва маслаҳатларини ўзи ичига олиши керак.



7-§. Аудиторлик хисоботи учун жавобгарлик


16. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботини тузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


17. Аудиторлик ҳисоботида келтирилган ахборот махфий ҳисобланади ва ошкор этилмаслиги керак. Ахборотни ошкор этганлик учун ушбу ахборотдан фойдалана оладиган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



8-§. Аудиторлик хулосасининг тузилиши


18. Аудиторлик хулосаси қуйидаги элементларни ўз ичига олади:

а) ном ("Аудиторлик хулосаси" ёки "Аудиторлик ташкилотининг хулосаси": иккала ном тенг ҳуқуқли);

б) адресатнинг номи;

в) кириш қисми;

г) қайд этиш қисми;

д) якуний қисм;

е) аудиторлик хулосасини бериш санаси;

ж) аудиторлик ташкилоти манзили;

з) аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг имзоси.


19. Аудиторлик хулосаси аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланиши керак.


20. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосаси шаклининг бир хиллигига риоя қилиши керак.


21. Аудиторлик хулосалари шакллари 1 ва 2-иловаларда келтирилган.



9-§. Аудиторлик хулосасида адресат


22. Аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувининг буюртмачисига йўлланиб, буюртмачининг барча зарурий реквизитлари кўрсатилиши керак.



10-§. Аудиторлик хулосасининг кириш қисми


23. Аудиторлик хулосасининг кириш қисми аудиторлик ташкилотининг қуйидаги реквизитларини ўз ичига олиши керак:

аудиторлик ташкилотининг юридик манзили ва телефонлари;

аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия рақами, берилган сана ва лицензия берган органнинг номи;

аудиторлик ташкилоти давлат рўйхатига олингани тўғрисидаги гувоҳнома рақами;

аудиторлик ташкилоти ҳисоб-китоб варағининг рақами;

аудиторлик текширувида иштирок этган аудитор (аудиторлар)нинг, шунингдек, аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми.


24. Кириш қисмида сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда текширилган молиявий ҳисоботлар рўйхати келтирилиши керак.


25. Кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

Хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва унинг ҳаққоний бўлиши учун жавобгар;

аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасининг хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига мувофиқ бўлиши учун жавобгар.



11-§. Аудиторлик хулосасининг қайд этиш қисми


26. Аудиторлик хулосасида аудиторлик текшируви АФМАга мувофиқ ўтказилгани қайд этилиши керак.


27. Қайд этувчи қисмда аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот қонун ҳужжатларига, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашга асосланиши кўрсатилиши керак.


28. Қайд этувчи қисмда аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар бериши хусусида аудиторлик ташкилотининг тасдиғи берилиши керак.



12-§. Аудиторлик хулосасининг якуний қисми


29. Аудиторлик хулосасининг якуний қисмида аудиторлик ташкилотининг текширилган молиявий-ҳисобот хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолати тўғрисида ҳаққоний тасаввур бериш-бермаслиги ва молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги фикри равшан баён этилиши керак.



13-§. Аудиторлик хулосасининг санаси


30. Аудитор аудиторлик хулосасини аудиторлик текшируви якунланган кун билан белгилаши керак.


31. Аудитор аудиторлик хулосасини хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботга имзо чеккан ёки уни тасдиқлаган санадан олдин келувчи кун билан белгилаши керак эмас.



14-§. Аудиторлик хулосасидаги имзолар


32. Аудиторлик хулосасига аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилоти раҳбари имзо чекиши ва у аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланиши керак.



15-§. Аудиторлик хулосаларининг турлари


33. Аудиторлик хулосаларининг қуйидаги турлари мавжуд:

а) ижобий аудиторлик хулосаси;

б) салбий аудиторлик хулосаси.



16-§. Ижобий аудиторлик хулосаси


34. Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий аҳволини ҳаққоний ёритади ва хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига мувофиқ деган фикрга келганда ижобий аудиторлик хулосаси тузилиши керак.



17-§. Салбий аудиторлик хулосаси


35. Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида, агар хўжалик юритувчи субъект томонидан бартараф этилмаса, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин бўлган бузилишлар мавжуд деган фикрга келса, салбий аудиторлик хулосаси тузилиши керак.

Хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари молиявий ҳисоботда ҳаққоний акс эттирилган, лекин қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган ҳолларда ҳам салбий аудиторлик хулосаси тузилади.


36. Одатда хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг аудиторлик ташкилотининг аниқланган бузилишларни бартараф этиш мақсадида молиявий ҳисоботга тузатишлар киритиш тўғрисидаги фикрига қўшилмаслиги салбий аудиторлик хулосасини тузишга сабаб бўлади.

Хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текшируви давомида аниқланган бузилишларни бартараф этган ҳолда салбий аудиторлик хулосаси тузилмайди.



18-§. Аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиш


37. Аудиторлик текшируви ҳажмининг чекланганлиги туфайли аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисобот тўғрисидаги фикрни ифодалаш учун етарлича аудиторлик далилларини олиши мумкин бўлмаса, аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши мумкин.


38. Аудиторлик текшируви ҳажмини чеклаш - хўжалик юритувчи субъект вакиллари ёки учинчи шахсларнинг бошлаб юборилган аудиторлик текширувини аудитор аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблаган ҳажмда ўтказишга тўсқинлик қилишга йўналтирилган очиқдан-очиқ ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларидир.


39. Аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиш ариза шаклида бўлиши ва "Аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасини тузишдан бош тортиши тўғрисидаги ариза" деб номланиши керак. Аризанинг шакли 3-иловада келтирилган.



19-§. Аудиторлик хулосасини тақдим этиш


40. Аудиторлик хулосаси камида уч нусхада тузилади, шундан икки нусха аудиторлик текшируви буюртмачисига тақдим этилади.


41. Аудиторлик хулосаси молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши, аудиторнинг ишончи комил эмаслиги ва (ёки) рози эмаслиги юзага келтирган чеклашларга доир кўрсатмаларни ўз ичига олиши керак.


42. Аудиторлик хулосаси очиқ ахборот ҳисобланади, ундан молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг ҳаммаси фойдалана олсин.


43. Аудиторлик хулосаси тегишли молиявий ҳисоботлар билан биргаликда хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилиниши мумкин.



20-§. Аудиторлик хулосаси учун жавобгарлик


44. Аудиторлик текширувини ўтказмасдан тузилган ёки аудиторлик текшируви натижалари бўйича тузилган, лекин аудиторлик текшируви давомида аудитор (аудиторлар) олган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳужжатлари мазмунига мувофиқ келмайдиган аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси қасддан ёлғон ҳисобот ва хулоса деб ҳисобланади.


45. Қасддан ёлғон аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.


46. Хўжалик юритувчи субъект билан аудиторлик ташкилоти ўртасида юзага келган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.





70-сон АФМАга 1-илова


Ижобий аудиторлик хулосасига мисол


"Мен (биз), ____________________________________________________"

(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)


аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

_______________________________________________________________

(аудиторларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


томонидан хўжалик юритувчи субъект "___________________________"

__________________________________________________________ нинг

(хўжалик юритувчи субъект номи)


200 _ йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.

Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади. Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради.

Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик. Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий бузилишларга эга эмаслигига етарлича ишонч билан таъминлашимиз кераклигини тақозо этади. Аудиторлик текшируви ҳаққонийликни ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг қонун ҳужжатларига, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томонимиздан ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.

Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект "_______________________________________"нинг молиявий ҳисоботи

(хўжалик юритувчи субъект номи) унинг молиявий аҳволини ҳаққоний акс эттиради ва мазкур хўжалик юритувчи субъект амалга оширган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келади.


Аудиторлик ташкилоти раҳбари __________________

                                                                      (имзо)

Аудитор (аудиторлар)                   __________________

                                                                      (имзо)


200 __ йил "____" ________________            М.Ў.





70-сон АФМАга 2-илова


Салбий аудиторлик хулосасига мисол


Мен (биз), "____________________________________________________"

(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)


аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари) ______________

______________________________________________________________

(аудиторларнинг фамилияси,  исми,  отасининг исми)


томонидан хўжалик юритувчи субъект "_____________________________________________________________"нинг

(хўжалик юритувчи субъект номи)


200 __ йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.

Аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботнинг тайёрланиши ва ҳаққонийлиги учун хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти жавобгар ҳисобланади.

Аудиторлик ташкилоти мазкур молиявий ҳисобот бўйича ўз хулосаси учун жавоб беради.

Биз аудиторлик текширувини АФМАга мувофиқ ўтказдик. Ушбу андозалар биз фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот жиддий бузилишларга эга эканлигига етарлича ишонч билан таъминлашимиз кераклигини тақозо этади. Аудиторлик текшируви ҳаққонийликни ва молиявий ҳисобот ҳамда бошқа молиявий ахборотнинг қонун ҳужжатларига, шунингдек молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлигини баҳолашга асосланади. Биз томонимиздан ўтказилган аудиторлик текшируви фикрни ифодалаш учун етарлича асослар беради деб ҳисоблаймиз.

Текширишда аниқланишича, хўжалик юритувчи субъект ________ млн. сўмни харажатларга ноқонуний равишда киритган, бу эса амалдаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва молиявий ҳисобот кўрсаткичларини бузади.

Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи субъект "_____________________________________________________"нинг молиявий (хўжалик юритувчи субъект номи) ҳисоботи унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида ҳаққоний ахборот бермайди.


Аудиторлик ташкилоти раҳбари           _______________

                                                                                (имзо)

Аудитор                                                       _______________

                                                                                (имзо)


200 __ йил "___" ______________


М.Ў.





70-сон АФМАга 3-илова


АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ АУДИТОРЛИК

ХУЛОСАСИНИ ТУЗИШДАН БОШ ТОРТИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАГА МИСОЛ


Мен (биз), "_____________________________________________________"

(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)


аудиторлик ташкилотининг аудитори (аудиторлари)

________________________________________________________________

(аудиторнинг фамилияси,  исми,  отасининг исми)


томонидан хўжалик юритувчи субъект "______________________"нинг

(хўжалик юритувчи субъект номи)


200 __ йил 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун молиявий ҳисоботи текширилди.

Хўжалик юритувчи субъект "____________________________________"

(хўжалик юритувчи субъект номи)


хорижий етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни тўлиқ тақдим этмади, бу эса бошлаб юборилган аудиторлик текширувини биз аудиторлик хулосасини тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ҳажмда ўтказиш имконини бермайди.

Юқорида баён этилган аудиторлик текшируви ҳажмини чеклаш фактига асосан аудиторлик ташкилоти

"_____________________________________________________________"

(аудиторлик ташкилоти номи ва унинг реквизитлари)


хўжалик юритувчи субъект "___________________________________"

                                                          (хўжалик юритувчи субъект номи)


нинг молиявий ҳисоботи тўғрисида фикр ифодалашдан бош тортади.


Аудиторлик  ташкилоти раҳбари           ______________

                                                                               (имзо)


Аудитор                                                       _______________

                                                                               (имзо)


200 __ йил "___" ____________


М.Ў.






























Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск