Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.1994 й. 413-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 январдаги 38-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.1994 й.

N 413



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ

30 ЯНВАРДАГИ 38-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Бутуниттифоқ муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг Ўзбекистон бўлимини Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги (агентлиги) га айлантириш тўғрисида" 1992 йил 30 январдаги 38-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 13 августдаги

413-сон қарорига

ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 30 январдаги 38-сон қарорига

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Қарорнинг 1-бандига "муаллифлик ҳуқуқини" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш," сўзлари қўшилсин.

Қарорнинг 2-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин: "Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг ўз ваколати доирасида қабул қилган тегишли қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, ноширлик, театрлашган концерт ташкил этиш билан шуғулланадиган ва ўз фаолиятида турли санъат намуналаридан фойдаланадиган ташкилот ва муассасалар, корхоналар, ширкатлар, хусусий фирмалар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.".

Қарорнинг 3-бандидаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин ва қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин: "Белгилаб қўйилсинки, вакилликнинг харажатлари даромадлардан ошиб кетганда камомад давлат бюджети ҳисобидан қопланади".


2. Ушбу қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги Низомнинг 1-бандидаги "Устав асосида" сўзларидан кейинги жумла қуйидаги таҳрир берилсин: "иш юритувчи, Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширучи республика давлат ташкилотидир".

Низомнинг 4 ва 13-бандларидан "Президенти ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.











































Время: 0.2158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск