ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.1994 й. 421-сон "Минтақавий банк ўқув маркази тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.1994 й.

N 421



МИНТАҚАВИЙ БАНК ЎҚУВ

МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДА



Минтақавий банк ўқув марказининг муассислари - Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи Комиссияси, Туркия Ҳукумати ва Туркия банклари уюшмасининг мурожаатини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳрида халқаро банк мактаби негизида Минтақавий банк ўқув марказини ташкил қилиш тўғрисидаги Халқаро ва Таъсис битимлари маъқуллансин.


2. Минтақавий банк ўқув маркази Буюк Ипак йўли кўчаси, 54-уйдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биносига жойлаштирилсин.


3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Минтақавий банк ўқув маркази ўртасида Университетдан жой бериш шартлари тўғрисида тузилган шартнома маъқуллансин.


4. Ёшлар Иттифоқи Марказий Қўмитаси буюк Ипак йўли кўчаси, 71-уйдаги Ёшлар институти биносини Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқув бўлинмаларини жойлаштириш учун унинг балансига белгиланган тартибда берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги берилаётган бино қийматини Ёшлар Иттифоқига Вазирлар Маҳкамасининг резерв фондидан тўласин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 3 ой муддатда Ёшлар Иттифоқига ўз ишини ташкил қилиши учун мувофиқ келадиган бино ажратиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.


7. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ёшлар Иттифоқи Марказий Қўмитаси билан биргаликда Бошқарув институти негизида ёшларнинг жамоат, ижодий, илмий-техника ташкилотлари раҳбар кадрлари ва фаолларини қайта тайёрлашни ташкил қилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Минтақавий банк ўқув маркази негизида банк тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказишни ташкил қилиб, унинг имкониятларидан тўлиқ фойдалансинлар.


9. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Марказнинг ўқув-техника жиҳозларини Туркиядан етказиб беришни таъминласин.


10. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 3 ой муддатда Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари мажмуини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов
















Время: 0.1538
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск