Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.1994 й. 430-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун техник мутахассислар тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.1994 й.

N 430



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ УЧУН ТЕХНИК

МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Қуролли Кучларни техник ихтисосликларни эгаллаган ҳарбий хизматга мажбур шахслар билан таъминлаш заруриятига кўра Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 1994-1995 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти мактабларида ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳунар-техника ўқув юртларида Қуролли Кучлар учун умумий сони 10110 киши бўлган мутахассислар тайёрлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутахассисларни сифатли тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратишда зарур ёрдам кўрсатсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва Халқ таълими вазирлигининг ўқув юртлари моддий базасини зарур даражада ривожлантиришни таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун техник мутахассислар тайёрлаш режаси оширилганлиги муносабати билан 1994 йил октябрь ойидан бошлаб зарур маблағларни топсин.


4. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари Қуролли Кучлар учун мутахассислар тайёрлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва Халқ таълими вазирлигининг моддий-техника ресурслари бўйича буюртмалари белгиланган тартибда бажарилишини назарда тутсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов














Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск