Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.1994 й. 433-сон "Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётида қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.1994 й.

N 433



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО АМАЛИЁТИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА СТАТИСТИКА ТИЗИМИГА

ЎТИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялаш, халқаро статистик таққослашларни ўтказиш, истиқболни белгилаш-таҳлил қилиш ишлари даражасини ошириш ва халқ хўжалиги бошқаришнинг иқтисодий услубларига ўтиш учун ишончли ахборот базаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастури 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастурини амалга оширишни назорат қилиш Идоралараро комиссияси таркиби ҳамда унинг фаолияти тўғрисидаги Низом 2 ва 3-иловаларга мувофиқ.


2. Идоралараро комиссия Давлат дастурини бажаришга доир ишларни мувофиқлаштиришни, пайдо бўладиган идоралараро муаммоларни ҳал этишни таъминласин ва бажарувчиларнинг Давлат дастури қандай амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам эшитиб борсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига камида ярим йилда бир марта ушбу масала хусусида ахборот бериб турсин.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига Идоралараро комиссия ишларини ташкилий-техникавий жиҳатдан таъминлаш юклансин, ушбу мақсадда Қўмита таркибида белгиланган ходимлар сони доирасида бўлим ҳуқуқига эга бўлган махсус таркибий бўлинма - Идоралараро комиссия котибияти ташкил этилсин.


4. Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўздавстандарт", Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари бир ой муддатда тадбирларнинг тегишли бўлимларини бажаришнинг аниқ муддатлари ва бажарувчилари кўрсатилган режаларини ишлаб чиқсинлар ҳамда уларни "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига тақдим этсинлар.


5. Молия вазирлиги тегишли вазирликларга, давлат қўмиталарига ва идораларга Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастурини бажариш учун зарур бўлган молиявий маблағларни ажратсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 24-августдаги

433-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул

қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш

Давлат дастурини амалга оширишни назорат қилиш

Идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

Ҳамидов Б.С.

-

Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия раиси


Сайфуллин Р.А.

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, Бош ҳисоблаш марказининг бош директори, комиссия раисининг ўринбосари


Абдуқодиров А.М.

-

Молия вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Маҳмудов Б.М.

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг бўлим бошлиғи, комиссиянинг масъул котиби


Комиссия аъзолари

Абдуллаев Ё.А.

-

Тошкент молия институтининг проректори


Абдусаломов М.А.

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси иқтисодиёт ва ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг директори


Акрамов Э.А.

-

Тошкент молия институт ҳузуридаги кадрлар малакасини ошириш институтининг кафедра мудири


Алимов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ФА Иқтисодиёт институтининг бўлим мудири


Аллаев Қ.Р.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари


Асриянц С.А.

-

"Ўздавстандарт" марказининг бош директори


Иткин Ю.М.

-

Бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмасининг президенти


Каримов Р.К.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт бўлими мудири


Нигматов У.У.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари


Рисқиев Т.

-

Фан ва техника давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Шайхов А.Э.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари


Соатов Н.М.

-

Тошкент иқтисодиёт университети статистика кафедрасининг мудири


Ўринбоев Ш.У.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 24-августдаги

433-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул

қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш

Давлат дастурини амалга оширишни назорат қилиш

Идоралараро комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастури тўғрисида" 1994 йил 24 августдаги қарори билан ташкил этилган.


2. Идоралараро комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикасининг халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш Давлат дастурининг (бундан кейин Давлат дастури деб аталади) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти органлари томонидан бажарилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, Давлат дастурининг амалга оширилишини назорат қилишни, пайдо бўладиган идоралараро муаммоларни ҳал этишни таъминлайди.


4. Идоралараро комиссияга қуйидаги вазифаларни бажариш юкланади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастурини амалга ошириш масалаларига оид қарор ва фармойишларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

хўжалик субъектларининг бухгалтерия ҳисобини ҳамда статистик кўрсаткичлар тизимини, шу жумладан, миллий счётларни ташкил этиш учун зарур бўлган молия, банк ва божхона фаолиятини акс эттирувчи статистик кўрсаткичларни жаҳон амалиётига мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларни ишлаб чиқишга ташкилий ёрдам кўрсатиш;

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш шароитларида идоравий ҳисоботларни давлат ҳисоботларининг статистик кўрсаткичлари тизимига интеграциялаш тартибини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга қатъий амал қилиш чора-тадбирларини кўриш. Бу тартибга кўра, корхоналарни ва бошқа барча юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи органлар Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри билан ахборот алоқасини таъминлаш мақсадида рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги маълумотларни давлат статистика органларига хабар қиладилар;

Давлат дастурини амалга ошириш учун назарий ва услубий масалаларни ҳал этишга доир идоралараро тусдаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш;

зарурат бўлганда Давлат дастурини амалга ошириш доирасида услубий ечимларнинг ҳамда экспериментал ҳисоб-китоблар натижаларининг халқаро экспертизасини ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг ҳисобга олиш ва статистиканинг халқаро тизимига ўтишида техникавий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро иқтисодиёт марказлари ва миллий хизматлар билан ҳамкорликни ташкил этишда вазирликлар ва идораларга кўмаклашиш;

вазирликлар ва идораларнинг Давлат дастурининг тегишли бўлимларини бажаришга доир ташкилий режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, уларни бажариш устидан назоратни амалга ошириш;

Ҳукуматнинг ҳал этишини талаб қиладиган таклифларни ишлаб чиқиш ва унга тақдим этиш;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси тақдимига кўра Давлат дастури тадбирларини зарур маблағлар ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш, улардан белгиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш.


5. Идоралараро комиссияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

Давлат дастурини бажарувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан Идоралараро комиссиянинг ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш, улар раҳбарларининг Давлат дастури тадбирларининг қандай бажарилаётгани тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

Давлат дастури тадбирларини амалга ошириш масалалари бўйича вазирликлар ва идоралар бажариши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш;

зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга ошириш давомида қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларини ҳисобга олган ҳолда, Давлат дастурига тузатишлар киритиш;

миллий валюта инфляциясини ва курсининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда Давлат дастурининг аниқ тадбирларини маблағ билан таъминлаш тадбирларини белгилаш ҳамда кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур маблағлар ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

зарурат бўлганда доимий ишчи гуруҳлар ва вақтинчалик ижодий жамоалар, эксперт комиссиялари тузиш, шу мақсадларда вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг мутахассисларини жалб этиш.


6. Идоралараро комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Идоралараро комиссия раҳбарияти ишларни ташкил қилади ҳамда комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.


7. Идоралараро комиссия ўз фаолиятини унинг раиси тасдиқлайдиган иш режасига мувофиқ амалга оширади.

Идоралараро комиссия қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, Раис имзолайдиган мажлис баёнлари билан расмийлаштирилади.


8. Идоралараро комиссия зарурат бўлганда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг мувофиқлаштирувчи органлари билан ҳамкорлик қилади.







































Время: 0.1499
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск