Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.1994 й. 436-сон "Республикада валюта бозорини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.1994 й.

N 436



РЕСПУБЛИКАДА ВАЛЮТА БОЗОРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ихтисослаштирилган валюта алмаштириш пунктлари ишининг натижалари республикада валюта бозорини шакллантиришнинг танланган йўналишлари тўғрилигини тасдиқламоқда. Миллий валютанинг ички эркин муомаладаги валютага айланишига босқичма-босқич ўтиш учун зарур замин яратилди, бошқа мамлакатларнинг ижобий тажрибаси ҳисобга олинди.

Шу билан бирга эркин алмаштириладиган нақд валютани алмаштириш операцияларини ўтказиш ҳуқуқининг фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкининг ихтисослаштирилган пунктларига берилиши валютани алмаштиришнинг ресурс базасини торайтиради, банк тизими имкониятларини чеклайди.

Баён этилганлардан келиб чиқиб ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмашинувини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 21 июлдаги 379-сон қарорини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вакил қилинган тижорат банкларига 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахсларнинг нақд "Сўм" ларини белгиланган тартибда ўзларида мавжуд бўлган валюта ресурслари доирасида эркин муомаладаги валютага алмаштиришни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакил қилинган банкларга, уларнинг тайёргарликларига кўра, нақд "Сўм" ларни ЭВМ га алмаштириш бўйича ихтисослаштирилган пунктларни очишга рухсатномалар берсин.


3. Вакил қилинган банкларга хорижий валютага бўлган талаб ва таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курсини ҳисобга олиб ихтисослаштирилган алмаштириш пунктларида алмаштириш курсини мустақил белгилашга рухсат этилсин.


4. Вакил қилинган банклар ихтисослаштирилган алмаштириш пунктларининг самарали ишлашини ташкил этиш учун мижозлар доирасини кенгайтириш ва юридик ҳамда жисмоний шахслар счётларига эркин муомаладаги валютани жалб қилиш йўли билан валюта ресурсларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакил қилинган банкларнинг валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларга риоя қилишлари, шунингдек, мижозларга зарур шароитлар яратилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

Вакил қилинган банклар ўтказилган валюта алмаштириш операциялари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳар ойда ҳисобот тақдим этсинлар.

Кўрсатиб ўтилган шартларга риоя этилмаган тақдирда Марказий банк тижорат банкларини ЭВМ га алмаштириш операцияларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов


















Время: 0.1895
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск