Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.1994 й. 470-сон "Япониянинг металл қазиб олувчи агентлиги билан самарали ҳамкорлик қилишни таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.1994 й.

N 470



ЯПОНИЯНИНГ МЕТАЛЛ ҚАЗИБ

ОЛУВЧИ АГЕНТЛИГИ БИЛАН САМАРАЛИ

ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Япония Ҳукумати ўртасида беғараз ёрдам кўрсатиш йўли бўйича ҳамкорлик қилиш дастурида назарда тутилган геология қидирув ишлари олиб боришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат геология қўмитаси 1994-1996 йилларда Шарқий Бакантау атрофида (Марказий Қизилқум) япон томонига зарур геология материалларини берган ҳолда Япониянинг Металл қазиб олиш агентлиги билан биргаликда қидирув ишларини олиб боришда самарали ҳамкорлик қилишни таъминласин.


2. Кўрсатилган лойиҳадаги япониялик қатнашчилар тадқиқотлар ўтказиш ва шахсий эҳтиёжлар учун улар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ва олиб кетиладиган асбоб-ускуналар, материаллар ва мол-мулклар учун солиқлар ва бож пошлиналари тўлашдан ва йиғимлардан озод қилинсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги япон гуруҳи аъзоларига лойиҳанинг амалда бўлиш муддатига консуллик йиғимлари ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги япон мутахассисларини Ўзбекистон Республикасидаги турар жойда рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар тўлашдан озод қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўлов асосида япон гуруҳи аъзоларига малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишда кўмаклашсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов


























Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск