ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.1994 й. 477-сон "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.1994 й.

N 477


"АМАНТАЙТАУ ГОЛДФИЛДС" ҚЎШМА

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

САМАРАЛИ   ФАОЛИЯТ   КЎРСАТИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Илғор технологиялар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш йўли билан қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Навоий кон-металлургия комбинатининг "Лонро Паблик Лимитед" компанияси (Буюкбритания) ва Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК) билан биргаликда "Амантайтау Голдфилдс" корхонасини (бундан кейин қўшма корхона деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2.

Маълумот учун қабул қилинсинки, қўшма корхонани ташкил қилиш қатнашчиларнинг бадаллари ҳамда қўшма корхона томонидан банклардан қатнашчиларнинг бадаллари ҳамда қўшма корхона томонидан банклардан олинган кредитлар ҳисобига амалга оширилади. Бунда Ўзбекистон томонининг улуши фойдали қазилмалар конларини қидириш, разведка қилишга илгари сарфланган харажатлар ҳамда уларни қазиб чиқариш ҳуқуқини қўшма корхонага бериш тарзида қўшилади.

3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар қўшма корхонанинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Амантайтау ва Даугизтау олтин конларини ўзлаштиришнинг тижорат ва техникавий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаш ҳамда улардан тижорат мақсадларида кенг кўламда фойдаланишга оид техникавий ва молиявий талабларни белгилаш учун техник-иқтисодий асослаш ишларини тугаллаш;

томонлар техник-иқтисодий асослашни маъқулланганларидан кейин мазкур конлардан олтин, кумуш ва улар билан биргаликда олинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш.

4. "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

шартномада белгиланган чегаралар доирасида ва шартларда тадқиқотлар ҳудудида 30 йил мобайнида олтин конларини тадқиқ этиш, разведка қилиш ва қазиб чиқариш бўйича мутлақ ҳуқуқ;

олтин конларидан фойдаланишда олинган олтин, кумуш ва бошқа маҳсулотларни ҳам чет элларда, ҳам Ўзбекистон Республикасида жаҳон нархларида эркин муомаладаги валютага сотиш;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва чет эл банкларида ҳар қандай валютада счётлар очиш, чет эл банк счётларидан чет валютаси олиш, ундан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ эркин муомаладаги валютада кредитлар олиш ва уларни тўлаш, мазкур кредитларни қўшма корхона мулки билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси ташкилотларида, шунингдек, чет элларда суғуртани амалга ошириш;

Устав сармояни АҚШ долларида белгилаш.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Амантайтау Голдфилдс" қўшма корхонасини ёпиқ турдаги акционерлик жамияти сифатида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги эса-қўшма корхонани ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар.


9. Навоий вилояти ҳокимлиги қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлардаги объектларини қуриш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўшма корхонанинг хорижий хизматчиларини кўп марталик визалар билан таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов












Время: 0.1392
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск