Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1994 й. 515-сон "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси тизими орқали харид қилинадиган пахта толаси ҳисоб-китоб нархлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1994 й.

N 515



"ЎЗДАВПАХТАСАНОАТСОТИШ"

УЮШМАСИ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ХАРИД

ҚИЛИНАДИГАН ПАХТА ТОЛАСИ

ҲИСОБ-КИТОБ НАРХЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йил ҳосилидан бошлаб ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун пахта толасини "Ўздавпахтасаноатсотиш" тизими орқали харид қиладиган республика корхоналари ва ташкилотлари учун пахта толасининг қайд қилинган курс бўйича (1 АҚШ доллари - 10 сўм) сўмда қайта ҳисоблаб чиқилган жаҳон нархларидан келиб чиқиб аниқланадиган ҳисоб-китоб нархлари жорий қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чиқариш харажатларига пахта толасини кўрсатиб ўтилган ҳисоб-китоб нархлари бўйича ҳисобдан чиқарадилар.


2. Пахта толаси истеъмолчиларнинг "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси билан амалдаги ҳисоб-китоби тартиби, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда қайта ҳисоблаб чиқилган жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда, сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда пахта толаси нархларидаги фарқни нархни тартибга солиш фонди маблағлари ҳисобига қоплашнинг Вақтинчалик тартибини ишлаб чиқсин ва манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов









Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск