ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.1994 й. 542-сон "Самарқанд давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 8 ноябрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1994 йил 1 декабрдан бошлаб Самарқанд давлат университетининг тегишли факультети негизида Самарқанд давлат чет тиллар институти ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
роман- герман филологияси соҳасида мутахассислар тайёрлаш;
чет тиллар бўйича педагоглар, кенг ихтисосли таржимонлар ва экскурсия олиб борувчиларни тайёрлаш;
мактабгача тарбия педагогикаси ва психологияси бўйича чет тилларни биладиган мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш;
олий таълим негизида тил ихтисосликлари бўйича кадрларни жадал ўқитиш;
чет тиллар бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш;
1995/96 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёнига янги педагогик технологияларни, шу жумладан, чет тилларни жадал ўқитиш технологияларини жорий қилиш;
институт моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, бу мақсадларда амалдаги қонунчилик доирасида ўз илмий кучлари имкониятларига мувофиқ пулли хизматлар тармоғини ташкил этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бир ой муддатда янги ташкил этилаётган институт уставини, тузилмасини, ўқув режалари ва тил мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини тасдиқласин.
4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
бир ҳафта муддатда институтни жойлаштириш учун тегишли бино ажратиш масаласини ҳал қилсин;
институт аудиториялари ва ётоқхоналарини зарур асосли тузатиш ишларини амалга оширсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги институт харажатларига ва уни ўқув асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, анжомлар ва ўқитишнинг техник воситаларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов