ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1994 й. 557-сон "Ўзбекистон Республикасида радионавигация соҳасидаги мувофиқлаштирувчи фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
РАДИОНАВИГАЦИЯ СОҲАСИДАГИ
МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ФАОЛИЯТНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари ва идораларининг радионавигация тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлатлараро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шунингдек, республикада интеграциялашган радионавигация майдонларини яратиш, хўжалик ва ҳарбий истеъмолчиларни навигация ахбороти билан таъминлаш ишини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Радионавигация тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлатлараро ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириш, республикада интеграцияланган радионавигация майдонларини яратиш ҳамда барча истеъмолчиларнинг навигация ахборотига бўлган эҳтиёжини қондиришга оид вазифалар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига юклансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида" 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси таркибига (3-банд) Энергетика ва электрлаштириш вазирининг ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси, Фан ва техника Давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси раисларининг ўринбосарлари, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси раиси, "Ўзбеккосмос" давлат агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимларига кўра ва кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг тавсиясига биноан киритилсинлар.
3. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси раиси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпания бош директори (Рафиқов) комиссия аъзоларидан радионавигация бўйича доимий ишловчи қўмита ташкил қилсин.
4. Радионавигация бўйича доимий ишловчи қўмитанинг халқаро, идоралараро ва миллий ташкилотлардаги фаолиятига, халқаро конференциялар ҳам комиссияларда республика вакилларини ташкил этишга алоқадор харажатлари манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг улушлари ҳисобига қопланиши назарда тутилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.Р.Юнусов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов