Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.1994 й. 563-сон "Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмини қайта қуриш ва обод қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.1994 й.

N 563



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ЭСКИ ШАҲАР

ҚИСМИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ ВА ОБОД

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмини қайта қуриш ва обод қилишни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1994-1995 йилларда:

Сағбон, Қорасарой, Форобий, Чимбой-Чиғатой, Бобожонов кўчаларида барча зарур муҳандислик коммуникацияларини ўрнатган ҳолда қайта қуриш ва кенгайтириш ишларини бажарсин;

эскирган ҳамда яшаш учун яроқсиз уй-жойлардан бўшаган қайта қуриш теграсидаги ер майдонларида икки-уч қаватли уйлар, ижтимоий инфраструктура объектлари, гузарлар - маҳалла марказлари қурилишини таъминласин;

1-илова* бўйича аниқ манзилли рўйхатга мувофиқ кўрсатиб ўтилган кўчаларни қайта қуриш ва кенгайтириш теграсидаги бузилиши керак бўлган уйларда яшовчи аҳолини кўчириш учун янги уй-жойлар қурилишини амалга оширсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Капитал қурилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмини қайта қуриш ва обод қилиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.


3. Тошкент қурилиш бош режаси илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Турар жой ва жамоат биноларини намунавий ва экспериментал лойиҳалаштириш илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, "Ўзтузатишйўллойиҳа" институтлари тегишли равишда Қорасарой ва Бобожонов, Форобий, Чимбой-Чиғатой, Сағбон кўчаларини қайта қуриш ва обод қилиш бўйича;

Тошкент шаҳрини қайта қуриш ва ободонлаштириш давлат лойиҳалаш институти уй-жой ҳамда ижтимоий инфраструктура объектлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини 1994 йилнинг IV чорагида топширсинлар.


4. Қуйидагилар бош пудратчилар этиб белгилансин:

Бобожонов кўчасини қайта қуриш бўйича - Тошкент шаҳар ҳокимлиги;

Қорасарой кўчасини қайта қуриш бўйича - "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси;

Сағбон кўчасини қайта қуриш бўйича - "Ўзавтойўл" давлат концерни;

Форобий кўчасининг биринчи участкасини қайта қуриш бўйича - "Ўзсувқурилиш" давлат концерни;

Форобий кўчасининг иккинчи участкасини ва Чимбой - Чиғатой кўчасини қайта қуриш бўйича - "Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси;

уй-жой ва ижтимоий-маданий-маиший объектларни қуриш бўйича - "Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси.


5. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси 1994-1995 йиллар, Сағбон, Қорасарой, Форобий, Чимбой-Чиғатой кўчаларида троллейбус линиялари ҳамда ҳисоблаб чиқилган қувватларга мувофиқ подстанциялар қурилишини таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатилган ишларни бажариш учун Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилнинг IV чорагидан бошлаб ҳар йили харажатлар қийматининг 50 фоизи ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетдан 50 фоиз ҳажмида марказлаштирилган маблағлар ажратадилар.


7. Белгиланган ишларнинг бажарилишини тезлаштириш мақсадида маблағ билан таъминловчи банкларга лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар амалда бажарилган ишлар ҳажми-бўйича маблағ билан таъминлашни амалга оширишга рухсат этилсин.


8. "Ўзжамғармабанк", "Ўзсаноатқурилишбанк" ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги қайта қуриш теграларидан кўчирилиши керак бўлган аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш учун кредит ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.


9. Пайдо бўладиган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмини қайта қуриш ва обод қилиш ишларининг боришини мувофиқлаштирувчи ва назорат қилиб борувчи республика комиссияси 2-иловадаги таркибда тузилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




































Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск