Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.1994 й. 627-сон "Бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилигини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.1994 й.

N 627



БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилигини яхшилаш ҳамда уларнинг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг уруғчилик хўжаликлари томонидан 1995 йил ҳосилидан 52 минг тонна ҳажмдаги навли уруғларни давлат ресурсларига сотиш ва уруғчилик хўжаликларини вилоятлар бўйича 1 ва 2-иловаларга* кўра жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, республика хўжаликлари томонидан 1995 йил ҳосилидан 286,4 минг тонна миқдорида бошоқли дон экинлари уруғи 3-иловага* мувофиқ тўпланади.


3. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, "Ғалла" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, 1995 йил ҳосилидан бошлаб, ҳар йили ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликларига, участкалар ва бригадаларга элита ва биринчи репродукция уруғларни 4-иловага* мувофиқ миқдорларда сотишни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари "Ғалла" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига дастлабки уруғчиликни ташкил этиш учун 400-500 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратсинлар.


5. Бухоро, Қашқадарё, Андижон вилоятларида ғалла илмий-тадқиқот институтининг бўлимларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


6. Уруғчилик хўжаликларининг бошоқли дон экинлари уруғлари етиштиришдаги манфаатдорликларини ошириш мақсадида дон учун амалдаги харид нархларига элита уруғлар сотишда - 150 фоиз, биринчи репродукция уруғларни сотишда - 120 фоиз, иккинчи-учинчиларга - 100 фоиз, тўртинчи-бешинчиларга - 50 фоиз миқдорида устамалар белгилансин.


7. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзмашсаноат" уюшмаси уруғчилик хўжаликларини уруғ тайёрлаш учун уларнинг буюртмаларига кўра уруғ тозаловчи техника, бошқа машина ва механизмлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат қўмитаси Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дон экинлари селекцияси бўйича тадқиқотларни кенгайтириш, илмий негизни мустаҳкамлаш ва республикада уруғчиликни ривожлантириш учун ҳар йили зарур бўлган маблағ ва моддий ресурслар ажратишни назарда тутсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилади.







































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск