Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.1994 й. 91-сон "Халқ хўжалиги тармоқларининг 1993 йилдаги иш якунлари ва республикада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.1994 й.

N 91



ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИНИНГ 1993 ЙИЛДАГИ

ИШ ЯКУНЛАРИ ВА РЕСПУБЛИКАДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд қиладики, ўтган йили республикада кўп укладли иқтисодиётни шакллантиришга, халқ хўжалигини таркибий қайта қуришга ва Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини белгиловчи базавий тармоқларни ривожлантиришга, умумиқтисодий барқарорлик тенденцияларини мустаҳкамлашга қаратилган йўл изчиллик билан ўтказилди. Умуман иқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёни иқтисодий сиёсатнинг ишлаб чиқилган принциплари ва устуворликларига мувофиқ амалга оширилди.

Шу билан бирга вазирликлар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳозирча иқтисодий қайта ўзгартиришлар ва бозор механизмларини жорий этишнинг самарадорлигини таъминламаяптилар, айрим тармоқлар ва минтақаларда эса бу ишга юзаки ёндашилмоқда.

Давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш кўпинча расмият учунгина амалга оширилмоқда, бу эса иқтисодий ва хўжалик ички фаолиятида сифат ўзгаришларига олиб келмаяпти.

Халқ хўжалиги тармоқларида ислоҳотлар суст амалга оширилмоқда. Концернлар, уюшмалар кўп ҳолларда раҳбарликнинг маъмуриятчилик ва буйруқбозлик услубини ҳанузгача сақлаб келмоқдалар, бозор конъюнктурасини ўрганишда, шериклар билан алоқалар ўрнатишда корхоналарга амалий ёрдамни кам кўрсатмоқдалар. Халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда кичик, қўшма корхоналарнинг ҳиссаси сезиларли бўлмаяпти.

Кредит эмиссияси нисбатан паст бўлган бир шароитда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кредитлар беришга танлаб ёндашиш, шунингдек қарз маблағлардан самарали фойдаланиш устидан назорат ҳар доим ҳам таъминланмади.

Концернлар, уюшмалар ва корхоналар ишлаб чиқаришни харидоргир, рақобатга қобил маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириш билан ҳамон зарур даражада шуғулланмаяптилар. Хўжалик органларининг аксарият кўпчилиги экспортга маҳсулот етказиб бериш бўйича йиллик дастурларнинг уддасидан чиқмадилар. Деҳқончилик саноати мажмуининг салмоқли экспорт имкониятлари рўёбга чиқарилмасдан қолмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Иқтисодий сиёсат принципларининг рўёбга чиқарилишини сўзсиз таъминлаш, бозор муносабатларини жорий этиш, ислоҳотларнинг барқарорликка ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини кучайтириш вазирликлар, давлат қўмиталари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва корхоналарнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари, вазирликлар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раҳбарларига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига асосий эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкни ҳимоя қилишни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонини амалда рўёбга чиқариш билан боғлиқ биринчи навбатдаги чора-тадбирларни амалга оширишга қаратиш вазифаси юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини бажариш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тадбирлари (иловага мувофиқ) тасдиқлансин.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси (Носиров):

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда 1994 йилда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари, ёқилғи-энергетика ва хом ашё ресурслари етказиб бериш ҳажмлари бўйича таклифларни;

Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда халқ хўжалигини таркибий қайта қуришни ва молия, кредит сиёсатига янгича ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда 1994 йил учун инвестиция дастурини;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда 1994 йил учун товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ва марказлаштирилган валюта маблағлари сарфлари ҳажмлари бўйича таклифларни тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Бош вазир ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Ў.Т. Султонов: манфаатдор ташкилотлар иштирокида маҳсулотни четга чиқариш ва четдан келтириш ҳажмларининг мувозанатига алоҳида эьтиборни қаратган ҳолда 1994 йилда МДҲ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни шакллантиришни шу йилнинг 1 мартигача туғалласинлар;

МДҲ мамлакатлари билан савдо ва ҳисоб-китоб муносабатларида халқаро нормаларга ўтилишини ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият концепциясини тайёрласинлар;

Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида Ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисидаги шартномани ҳамда маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, туризм ва спорт соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни рўёбга чиқариш бўйича 1994 йилга мўлжалланган аниқ чора-тадбирлар дастурини тайёрласинлар.

МДҲ давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни тайёрлашда ҳисоб-китоблар бу давлатларнинг Марказий (Миллий) банкларида ташкил этиладиган клиринг марказлари орқали амалга оширилишидан келиб чиқилсин.


5. Молия вазирлиги (Ҳамидов) ва Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда халқ хўжалигидаги молиявий аҳволни соғломлаштиришга, солиқ солиш тизимининг рағбатлантирувчи ролини кучайтиришга, кредит ресурсларидан самарали фойдаланишга, инфляция даражасини пасайтиришга қаратилган молия, кредит ва солиқ сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрласинлар.


6. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) тўланиши керак бўлган тўловларнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда жисмоний шахслар томонидан даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилишига ўтиш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.


7. Марказий банкка (Муллажонов) республикадаги пул ислоҳотининг бошланғич босқичи натижаларини таҳлил қилиш ва "Сўм-Купонлар"нинг мустаҳкамланишини таъминловчи, унинг муомалада бўлишини жадаллаштирувчи ва миллий валютага ўтиш учун шарт-шароитлар яратувчи чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари нақд пулларнинг муомалада бўлишини жадаллаштириш мақсадида истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, пулли хизматлар турларини кенгайтиришга, аҳоли учун маҳсулотлар сотиш бўйича турли ярмаркалар, шунингдек маданий-маърифий ва томоша тадбирлари ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, нақд пулларнинг муомалада бўлиш суръатларининг сусайишига ҳамда ҳар бир эмиссия ҳолатига иқтисодий ислоҳотларнинг боришига тўсқинлик қилувчи ва пул муомаласини барқарорлаштириш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўришни талаб қилувчи омил сифатида қаралиши керак.


9. Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга ҳокимликлар томонидан асоссиз равишда қўшимча имтиёзлар бериш ва уларни бюджетга мажбурий тўловлардан озод қилиш ҳолларини таҳлил этсинлар. Натижаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинсин.

Солиқларни ва йиғимларни шакллантириш жараёнига ҳокимликлар ва бошқарувнинг бошқа органлари томонидан ҳар бир аралашувга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини қўпол равишда бузиш сифатида қаралсин.


10. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг раҳбарлари йилни зарар билан якунлаган корхоналар ва муассасаларнинг бундан буён фаолият кўрсатиши ёки кўрсатмаслиги масаласини кўриб чиқсинлар ҳамда шу йилнинг 1 апрелигача Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларига уларнинг йўналишини, мулкчилик шаклини ўзгартириш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклиф киритсинлар.


11. Халқ хўжалигини зарур хом ашё ресурслари ва аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (Жўрабеков) бир ой муддатда ички бозорни озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш, энг аввало, ўз ишлаб чиқариши ҳажмларини кўпайтириш ҳамда бошқа мамлакатлардан келтириш ҳисобига тўлдириш бўйича таклифлар тайёрласин.


12. Республикада амалга ошириладиган чуқур иқтисодий ислоҳотлар кадрлар имкониятларининг янада тўлароқ сафарбар этилишини тақозо қилишини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қатъият билан барча участкаларни ўз ишини яхши билган, ташаббускор ва уддабурон кадрлар билан мустаҳкамласинлар, ислоҳотларнинг самарали ўтказилиши учун масъулиятни ва ижро интизомини оширсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов
























Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск