Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Шахснинг ҳуқуқий мақоми /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.1994 й. 172-сон "Ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.1994 й.

N 172




ҲАЖ ЗИЁРАТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига биноан, мамлакатимиз мусулмонларидан тушаётган кўплаб аризалар, хоҳиш ва истакларни инобатга олган ҳолда, 1994 йил Саудия Арабистонига муборак ҳаж сафарини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг 1994 йил ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. 1994 йил ҳаж зиёратини уюштириш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда мазкур қўмита ҳаж зиёратини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни жорий қилишга киришсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва барча вилоят ҳокимликлари жойларда ташкилий қўмиталар тузиб, мусулмонларнинг ҳажга боришларини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалаларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси билан биргаликда ҳал этсинлар.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Ғ. Рафиқов)га:

зиёратчиларни 1994 йил май ойининг бошларида ҳар иккала томоннинг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрига олиб бориш ва қайтариб олиб келиш;

зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг харажатларини қисқартириш мақсадида самолётлар билан жўнаш ва қайтишнинг Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларидаги пунктларини ташкил этиш топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (С. Саидқосимов), Давлат солиқ қўмитаси Божхона Бош бошқармаси (Й. Шералиев) Диний ишлар қўмитасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган муддатга расмийлаштиришни таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш. Каримов) зиёратчиларни Саудия Арабистонининг иқлимий шароитини ҳисобга олган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиб, тегишли хулоса беришни ва ҳаж мавсумида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


7. Миллий хавфсизлик хизмати (Ғ. Алиев) зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.


8. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси (У. Набиев) Тошкент шаҳри ва вилоятлар ташкилий қўмиталарининг буюртмаларига биноан жойларда зиёратчилар учун керакли буюмлар савдосини ташкил қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Р. Азимов)га Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар Қўмитаси ва Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси билан биргаликда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ҳаж зиёратига борувчиларнинг рўйхати асосида ҳар бир зиёратчи учун 500 АҚШ долларини имтиёз билан (8 минг сўм-купонга 1 АҚШ доллари ҳисобида) алмаштириб беришни ташкил этиш топширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига республика валюта жамғармасидан 2,0 млн. АҚШ доллари ажратсин.

Зиёратчиларга АҚШ доллари сотишдан тушган сўм-купонларнинг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги Молия вазирлигининг махсус ҳисобига ўтказилиши белгилаб қўйилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 мартдаги

172-сон қарорига

ИЛОВА



1994 йил ҳаж зиёратини ташклл этиш бўйича

республика ташкилий қўмитасининг

ТАРКИБИ

Қорабоов М.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, қўмита раиси


Абдуллаев А.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитасининг раиси, қўмита раисининг ўринбосари


Абдуллаев М.

-

Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси раиси, муфтий, қўмита раисининг ўринбосари


Маҳмудов М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президент девонининг етакчи маслаҳатчиси , масъул котиб


Ташкилий қўмита аъзолари:

Уватов У.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Алматов З.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири


Алиев Ғ.

-

Миллий хавфсизлик хизматининг раиси


Азимов Р.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг раиси


Каримов Ш.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Рафиқов Г.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг директори


Расулов З.С.

-

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими


Саидқосимов С.С.

-

Ташқи ишлар вазири


Темиров Ш.

-

"Маҳалла" ҳайрия жамғармасининг раиси


Набиев У.

-

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси раисининг ўринбосари


Алимахсумов О.

-

Ўзбекистон халқ ҳофизи, маҳалла оқсоқоллари вакили




Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск