ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1994 й. 396-сон "Йўл-патруль хизмати алоҳида батальонини ташкил қилиш ва Тошкент шаҳрининг магистрал кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.1994 й.

N 396


ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ АЛОҲИДА

БАТАЛЬОНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА

ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ МАГИСТРАЛ

КЎЧАЛАРИДА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрининг транспорт қатнови зич бўлган магистрал кўчаларида ҳаракат хавсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳрининг Ички ишлар бош бошқармаси Давлат автомобиль назорати бошқармасининг мавжуд йўл-патруль ротаси негизида ходимлар сони ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ бўлган йўл-патруль хизмати алоҳида махсус батальони ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ана шу мақсадлар учун қўшимча равишда 144 нафар ходим ажратилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Давлат автомобиль назорати йўл-патруль хизмати алоҳида махсус батальонининг қўшимча равишда ажратилган ходимлари ва унинг моддий-техника таъминоти харажатларини маблағ билан таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1995 йил бюджетида Тошкент шаҳрининг магистрал кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб беришга ва сарфланадиган материалларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тузиладиган шартномаларни тақдим этиладиган ҳисоб-китобларга мувофиқ, уларни республика корхоналарида тайёрлаш имкониятларини ишлаб чиққан ҳолда, маблағ билан таъминлашни назарда тутсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 3 августдаги

396-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Давлат автомобиль назорати бошқармаси махсус

автомобиллар ва хорижий давлатлар ҳукумат

делегацияларининг хавфсиз юришини

таъминловчи йўл-патруль хизмати

алоҳида махсус батальонининг

ХОДИМЛАРИ СОНИ


жами - 344

шу жумладан:

катта ва ўрта бошлиқлар - 138

кичик бошлиқлар - 201

ишчи ва хизматчилар  5 нафар



Изоҳ: Алоҳида махсус ротанинг мавжуд 87 нафар ходими, йўл-патруль хизмати полкининг, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Давлат атвомобиль назорати бошқармасининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод туманларига, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига хизмат кўрсатувчи йўл-патруль хизмати алоҳида ротасининг ходимларини қайта тақсимлаш ҳамда қўшимча равишда ажратиладиган 144 нафар ходим ҳисобидан ташкил этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 3 августдаги

396-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Давлат автомобиль назорати бошқармаси махсус

автомобиллар ва хорижий давлатлар ҳукумат

делегацияларининг хавфсиз юришини

таъминловчи йўл-патруль хизмати

алоҳида махсус батальонининг

ТУЗИЛМАСИ

Раҳбарият


- 4 нафар

Штаб


- 3 нафар

Шахсий таркиб билан ишлаш бўйича гуруҳ


- 2 нафар

Техника бўлинмаси


- 3 нафар

Таъминот хизмати


- 3 нафар

Молия бўлинмаси


- 1 нафар

Жанговар бўлинмалар (4 рота)


- 328 нафар

Жами


- 344 нафар



Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск