Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.1994 й. 418-сон "1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш якунлари ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.1994 й.

N 418



1994 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши Ўзбекистон Республикаси Президентинпнг 1994 йил 21 январдаги Фармонида ва Ҳукуматнинг кейинги қарорларида белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотлар устуворликларига мувофиқ амалга ошириб борилди. Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корхоналарнинг хўжалик мустақилликларини кенгайтириш, ташаббус ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилди.

Ўтган даврда маълум иқтисодий ва молиявий барқарорликка эришишга муваффақ бўлинди. Ёқилғи-энергетика мажмуи, енгил ва озиқ-овқат саноати тармоқларининг кўпгина корхоналарн барқарор ишлаб келмоқдалар. Республика энергетика ресурслари, нефть, газ, кўмир ва энергия ишлаб чиқарпш кўпайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ортиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми 12.4 фоиз ўсди. Республиканинг давлат бюджети даромадлар Бўйича 4128.6 млрд. сўм-купон, харажатлар бўйича эса 4503.6 млрд. сўм-купон бажарилди. Давлат бюджети тақчиллиги миқдори белгиланган чегарада сақланиб турибди. Миллий валютани жорий этишнинг дастлабки иқтисодий ва ташкилий заминлари яратилди.

Республика иқтисодиётида ижобий таркибий силжишлар кўзга ташланмоқда. Давлатга қарашли бўлмаган сектор улуши ортмоқда. 300 минг гектардан ортиқ ер деҳқон (фермер) хўжаликларига фойдаланиш учун берилди. Ички ялпи маҳсулот таркибидаги хизмат соҳасининг улуши ортиб бормоқда. Саноат маҳсулоти ҳажмидаги истеъмол товарлари салмоғи ўсмоқда. Дон, картошка, сабзавот экинлари майдонлари кенгаймоқда. Республиканинг ташқи савдо баланси ижобий бўлди.

Шу билан бирга, иқтисодий ислоҳот жараёнлари ҳали ўзининг етарли ривожини топганича йўқ. Бир қатор тармоқларда давлат мулкини хусусийлаштириш юзаки амалга оширилмоқда. Янги иқтисодий муносабатлар, айниқса, қишлоқда суст жорий қилинмоқда. Эскича ишлаш принциплари ва услублари, боқимандалик психологияси барҳам топганича йўқ. Корхоналар ўртасидаги ўзаро тўланмаган суммалар даражаси юқорилигича қолиб келмоқда, ишлаб чиқариш харажатлари ўсмоқда. Инфляция даражасини камайтиришга эришилгани йўқ.

Бир қатор тармоқларда, айниқса, кимё саноати, металлургия, машинасозлик, қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқаришнинг пасайиши бартараф этилмаган. Экспорт қилинаётган маҳсулот ҳажми республиканинг экспорт имкониятларига мос келмайди. Қўшма корхоналар фаолиятлари суст ривожланмоқда. Хорижий инвестицияларни жалб этиш механизми яхши ишланмаган. Шаклланаётган бозор инфраструктураси иқтисодиётни соғломлаштиришга ҳали сезиларли таъсир этганича йўқ.

Вазирлар Маҳкамаси, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб миллий валютанинг жорий этилиши муносабати билан республикада юзага келган сифат жиҳатидан янги иқтисодий вазиятни ҳисобга олиб, шунингдек халқ хўжалигининг 1994 йил биринчи ярим йиллигидаги ривожланиш якунлари таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидагиларни бундан кейинги иқтисодий ривожлантириш ва ислоҳот жараёнини чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари деб ҳисоблайди:

"Сўм"нинг барқарор муомалада бўлишини ва унинг ички эркин муомаладаги валютага айланишини, харид қобилитини оширишни таъминлаш;

давлат харажатларини чеклаш, қатъий молия, банк-кредит сиёсатини ўтказиш, кредит ва нақд-пул эмиссиясини қисқартиркш йўли билан инфляция даражасини кескин камайтириш;

ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш, уларни ишлаб чиқариш ва республикага четдан келтириш бўйича тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштириш;

корхоналарни рақобат қила оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш, уларнинг хўжалик алоқаларини қайта йўллаш, экспорт тузилмасини такомиллаштириш, хорижий инвестицияларни самарали жалб қилиш ҳисобига республиканинг экспорт имкониятларини сезиларли кенгайтириш;

макроиқтисодий тартибга солиш чора-тадбирларидан кенг фойдаланиб, таркибий қайта ўзгартиришнинг фаол сиёсатини амалга ошириш.

Мўлжалланган устуворликларнинг амалга оширилишини, иқтисодиётнинг барқарор ишлашини ва иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда муомалада бўлган пул масаласини қатъий чеклашни, инфляцияни шу йилнинг охирига қадар камида 10 фоиз даражасигача камайтириш мақсадида уни чоракма-чорак тартибга солишни амалга оширсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда шу йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича иш ҳақи фондини давлат томонидан тартибга солиш ҳолатини таҳлил қилиб чиқсин ва маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан мустаҳкамланмаган иш ҳақининг ўсишига йўл қўймасликнинг зарур чора-тадбирларини кўрсин. Қилинган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига шу йилнинг 1 ноябригача маълумот берилсин.


3. "Ўзбексавдо", "Ўзтайёрловсавдо" уюшмалари, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика истеъмол бозорини товар билан тўлдиришнинг тасдиқланган Дастурини амалга оширишда ҳар бир минтақада нақд-пул массасини товар билан қопланиш мувозанатини таъминлашга алоҳида эътибор берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида кўрилаётган меҳмонхона мажмуиларини хорижий инвесторларга сотиш масаласини ҳал қилсин;

"Ўзавтотранс" корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда шу йилнинг 1 сентябригача давлат юк автомобиллари ва автобусларини фуқароларга шахсий мулк қилиб сотиш тўғрисида" қарор қабул қилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикасида эксперимент тартибида зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналари ерларини, уларнинг негизида деҳқон хўжаликлари уюшмаларини ташкил этиб, мерос қолдириш ҳуқуқи билан узоқ муддатли ижарага беришни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ва манфаатдор бошқа ташкилотлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда кўрсатилган тадбирни ўтказиш бўйича ишчи комиссияси таркибига оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси:

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси иштирокида шу йилнинг 1 ноябригача 1995 йил учун МДҲ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий битимлар лойиҳаларини тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, уларда республика учун ҳаётий муҳим бўлган маҳсулотларнинг клиринг асосида етказиб берилишини назарда тутсинлар;

манфаатдор вазирликлар, корпорацияяар, уюшмалар ва концернлар билан биргаликда шу йилнинг 1 декабригача корхоналарнинг рақобат қила оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортни кенгайтириш бўйича ҳақиқий имкониятларини аниқлаш мақсадида уларни паспортлаштиришни амалга оширсинлар.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси билан биргаликда шу йилнинг 25 августигача 1995 йилда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотни шакллантириш, жойлаштириш ва етказиб бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шу йилнинг 20 августигача 1994 йилги инвестиция дастурини қайта кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, кредит эмиссиясини чеклаш асосида унга тузатишлар киритснн, унда фақат ишга тушириладиган ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни қолдирсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида 1994/95 йил куз-қиш даврида корхоналарнинг узлуксиз ишлашларини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни 10 сентябрга қадар кўриб чиқсинлар.

Аҳолида, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш муассасаларида, иссиқлик электр станциялари ва бошқаларда ёнилғи захираларини яратишга алоҳида эътибор берилсин.

Табиий газдан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларда шу йилнинг учинчи чорагида мазут, кўмир ва ёнилғининг бошқа турларининг қиш даврида резерв иш режимига ўтишни таъминловчи миқдордаги зарур бўлган захираси яратилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов


























Время: 0.1874
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск