Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.1994 й. 432-сон "1994 йилги пахта ҳосили йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.1994 й.

N 432



1994 ЙИЛГИ ПАХТА ҲОСИЛИ ЙИҒИМ-

ТЕРИМИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН

ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, пахта ҳосили йиғим-теримини қисқа муддатларда уюшқоқлик йилан ўтказиш, пахтакорларнинг пахта ялпи ҳосилини кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилашдан моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Моддий-техникавий базани пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга тайёрлашни ўз вақтида тугаллаш ва йиғим-терим мавсумини муваффақиятли ўтказиш, техникадан тўлиқ фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг, республика деҳқончилик саноати мажмуи вазирликлари ва идораларининг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин. Пахта ҳосилини машинада териш топшириғи 1-иловага* мувофиқ белгилансин.


2. Пахта ҳосили йиғим-теримида моддий рағбатлантиришни кучайтириш учун хўжаликларга пахта ҳосили терими учун қуйидаги миқдорларда ҳақ тўлаш тавсия этилсин:

икки қаторли пахта териш машинаси билан терилган кондицион вазндаги бир тонна пахта ҳосили учун - камида 3.0 сўм, тўрт қаторли машинада терилгани учун - 6,5 сўм, қўлда терилган 1 килограмм пахта ҳосили учун  камида 40 тийин.

Йиғим-терим ишларида банд бўлганлар билан ҳисоб-китоблар ҳар беш ва ўн кунда ўтказилсин.

Марказий банк, "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" теримчилар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказиш учун хўжаликларни нақд пул билан таъминласинлар.


3. 1994 йилги пахта ҳосилининг сорти ва типлари бўйича харид нархлари 2-иловага мувофиқ бир тонна пахта толаси учун 3750 см ҳисобидан тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда пахта ҳосилининг янги харид нархлари прейскурантларини нашр этсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмасидан ортиқча ишлаб чиқарилган пахта толаси, линт, ўлик пахта ва чигит (топшириқдагининг 33 фоизи ва топшириқдан ортиқчасининг ҳаммаси) эркин бозор нархлари бўйича хўжаликлар томонидан мустақил равишда сотилади. Ушбу маҳсулотларни эркин сотиш ҳуқуқи фақат пахта тайёрлаш ҳажми ва сифати бўйича топшириқларни бажарган хўжаликларга берилади.


5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари "Ўзкимёсаноат" уюшмаси билан биргаликда хўжаликларга дефолиантлар етказиб беришни ҳамда ғўзалар дефолиациясини 3-иловага мувофиқ ҳажмларда ва муддатларда ўтказишни таъминласинлар.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Рафиқов) "Ўзагрокимёсервис" уюшмаси талабномаларига биноан ғўзаларни дефолиация қилиш учун зарур миқдорда самолёт ва вертолётлар ажратсин, зарур ёнилғи захиралари ташкил этсин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" (Ҳусанов) шу йилнинг 1 сентябригача пахта йиғим-терими техникаси, юклаш-ташиш воситаларини тўлиқ тайёрласинлар, йиғим-терим-транспорт отрядларини механизаторлар ва тузатувчи-хизмат кўрсатувчилар билан таъминласинлар. Хўжаликларда ва тузатиш корхоналарида двигателлар, узеллар, агрегатлар, бошқа зарур материалларнинг алмаштириш фондлари ташкил этилсин.


8. "Ўзмашсаноат" уюшмаси (Собиров):

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" талабномаларига мувофиқ ва хўжаликлар билан тўғридан-тўғри алоқалар бўйича эҳтиёт қисмлар ва техника етказиб беришни таъминласин;

пахта йиғим-терим мавсуми даврида машинасозлик корхоналари кучи билан, шартномалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари хўжаликларига ҳамда тузатиш корхоналарига техникавий ёрдамни ташкил этсин.


9. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси (Тожиев) белгиланган лимитлар ҳисобидан 1994 йилнинг сснтябрь-ноябрида қишлоқ хўжалигига йиғим-терим ишларини узлуксиз ўтказишни таъминлайдиган ҳажмларда ёнилғи-мойлаш материаллари етказиб беришни амалга оширсин.


10. Ўзбекбирлашув, "Ўзбексавдо" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ўзозиқовқатсаноат" концерни қишлоқ аҳолисини ва пахта йиғим-терими қатнашчиларини ун, гуруч, қанд-шакар, ўсимлик ёғи, бошқа энг зарур товарлар билан белгиланган тартибга мувофиқ таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Каримов) йиғим-терим мавсумининг барча қатнашчиларига тиббий хизмат кўрсатишга доир эарур чора-тадбирларни кўрсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


















































Время: 0.1543
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск