ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.1994 й. 550-сон "1995 йилда республикада нефть ва нефть маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.1994 й.

N 550



1995 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКАДА НЕФТЬ ВА

НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛИШИ ВА ИСТЕЪМОЛ

ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИСИДА



Нефть маҳсулотларининг четдан келтирилиши қисқариши шароитларида Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг 1995 йилда уларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йил учун нефть ва конденсат ресурслари ҳамда уларни тақсимлаш баланси (1-илова), шунингдек нефть маҳсулотлари ресурслари ва уларни тақсимлаш баланси (2-илова) тасдиқлансин.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда 1995 йилда Россия Федерациясидан 750 минг тонна нефть ва 204 минг тонна авиакеросин сотиб олиш учун "Ўэдавнефтмаҳсулот" бирлашмасига 72 минг тонна пахта толаси, 200 минг тонна газ конденсати ва 20 минг тонна техника мойи учун экспорт квоталари ажратишни назарда тутсин.


3. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси 1995 йилда, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси ишлаб чиқарадиган нефть маҳсулотларини сотиш ҳисобига, авиакеросин ва бошқа нефть маҳсулотларининг етишмаётган ҳажмларини МДҲнинг бошқа мамлакатларидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича келтирилишини таъминласин (3-илова).


4. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси 1995 йилда "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси буюртманомаси бўйича 72 минг тонна пахта толаси ўз вақтида жўнатилишин таъминласин.


5. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси республика ташқарисига 72 минг тонна пахта толасини сотишда валюта тушумини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотишдан озод қилинсин.


6. 1995 йил учун нефть маҳсулотлари лимитлари республика истеъмолчилари бўйича 4-иловага мувофиқ тақсимлансин.


7. Белгилаб куйилсинки, йил давомида республика истеъмолчиларига белгиланган лимитлардан ортиқча ажратиладиган нефть маҳсулотлари "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси томонидан сотиш вақтида амалда бўлган улгуржи нархдан 30 фоиз юқори нарх бўйича сотилади.


8. "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси пахта толаси, авиакеросин ва бошқа нефть маҳсулотларини ташиш учун "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси буюртманомалари бўйича зарур миқдорда ташиш воситалари ажратсин.


9. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари 1995 йил учун нефть маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ташиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсинлар ҳамда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



























Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск