ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2007 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2007 й. 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.05.2007 й.
N 105
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН
ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш
ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2007 йил 21 майдаги
105-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:
1.10-бандга "мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;
1.21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"1.21. Ходимларнинг ихтиёрий суғуртасига ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ихтиёрий суғуртанинг бошқа турларига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар, мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари харажатлари бундан мустасно".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 21-сон, 215-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 5, 31-модда.