Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2007 й. 106-сон "Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2007 й.

N 106



ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА

МУҲТОЖ МЕҲНАТ БИЛАН БАНД

БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда меҳнат бозоридаги вазиятни сифатли ва холисона баҳолаш, ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг амалдаги сонини халқаро стандартларга мувофиқ аниқлаш, меҳнат билан бандликни таъминлаш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кўрсатиб ўтилган Методика 2007 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

тасдиқланган Методика асосида ишсизларнинг (ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг) сонини минтақалардаги туманлар ва шаҳарлар бўйича аниқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2007 йилнинг III чорагида бандлик ва меҳнат бозори масалалари бўйича минтақавий амалий семинарлар ўтказсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тасдиқланган Методика асосида олинган ишсизлар ва иш билан таъминланмаганлар сони тўғрисидаги маълумотлардан иш ўринлари яратиш параметрларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритишда ҳамда ҳудудий бандлик дастурларининг бажарилишини баҳолашда фойдалансинлар.

4. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг иш билан таъминланганлигини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги 42-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 61-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 21-сон, 216-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 5, 32-модда.

























































Время: 0.1560
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск