ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг Низоми (ЎзР ВМ 12.12.1994 й. 595-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 12 декабрдаги

595-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистон тарихи музейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги 203-сон қарорига мувофиқ мустақил илмий-тадкиқот муассаса сифатида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 августдаги 402-сон қарорига биноан музейга Давлат музейи мақоми берилди.

Музей Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ўз номи ёзилган муҳрга, тўрт бурчакли штампга, бланкка, мустақил балансига, давлат банкида ҳисоб-китоб счёти очиш, жумладан валютада, ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс сифатида фаолиятини амалга оширади.

Ўзбекистон тарихи Давлат музейи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари меҳнатига тўланадиган ҳаққа тенглаштирилади.

Музей илмий-тадқиқот фаолиятининг асосий йўналиши, мавзу-экспозиция режаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан белгиланади ва Давлат музейи эксперт кенгашида тасдиқланади.

Музейнинг фаолияти ижтимоий фанлар соҳалари бўйича белгиланган истиқболдаги ва йиллик иш режаларига мувофиқ амалга оширилади.

Музей ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Олий Мажлис қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Уставига, қарорлари ва фармойишларига ва ушбу Низомга амал қилади.

Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг илмий-тадқиқот ва моддий-техникавий базаси мавжуд тарихий-маданий ёдгорликлар, бино ва қурилмалардан иборатдир.

Музейнинг пул маблағлари:

давлат бюджетидан бериладиган маблағлардан;

хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан;

кириш чипталари сотишдан тушадиган маблағлардан;

шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ фаолият кўрсатадиган корхона ва муассасалар ҳамда алоҳида шахслар томонидан беғараз бериладиган ҳайрия маблағларидан иборат бўлади.



II. ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ТАШКИЛИЙ ФАОЛИЯТИ


Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан белгиланади ва музей ҳузуридаги экспертлар кенгаши тасдиқлайдиган музей фаолиятининг бош йўналиши ва мавзу-экспозиция режаларидан келиб чиқади ҳамда қуйидагилардан иборат бўлади:

тарихий, маданий, маърифий фанларнинг етакчи йўналишлари бўйича илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;

кишилик жамиятининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тўғрисидаги илмий билимларнинг дастлабки (бирламчи) манбалари бўлган маънавий ва моддий маданият, тарихий ёдгорликлар коллекцияларини тўплаш, бутлаш (қайта таъмирлаш), уларни илмий асосда ўрганишда жаҳон фани ютуқларидан фойдаланиш, умумлаштириш, амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш, коллекциялар ҳисобини олиб бориш, сақланишини таъминлаш, илмий шарҳ бериш, уларни амалдаги мавжуд йўриқномалар ва услубий қўлланмалар талабига мувофиқ ҳужжатлаштиришни таъминлаш;

қадимий тарихий ёдгорликларни қидириш, тўплаш ва уларни ўрганиш мақсадида бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда экспедициялар ташкил этиш ва уларда қатнашиш;

ўзбек халқининг қадимги даврдан то шу кунгача бўлган тарихий тараққиёт йўлини, жаҳон фани ва маданиятига қўшган улкан ҳиссасини кўрсатиб берадиган асл ҳужжатлар, қўлёзмалар, моддий-маънавий ёдгорлик ва топилмалар асосида ўзбек халқи тарихини ёритувчи доимий ҳамда вақтинчалик экспозициялар ва кўчма кўргазмалар ташкил этиш;

музей хазинаси ва кўргазма залларини кенг халқ оммаси қўлидаги ва бошқа муассасалардаги халқимиз тарихига оид ёдгорликлар, зеби-зийнат буюмлари ҳисобига бойитиш;

музей кўргазма залларининг кенгайтирилган истиқбол мавзу-экспозицион режаларини ишлаб чиқиш, безатиш лойиҳасини тузиш ва уни амалда бажариш;

музей кўргазма залларидаги экспонатлар орқали халқни тарих бунёдкори ва моддий-маънавий бойликларни яратувчи сифат кўрсатиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихни ёритиш, тарихий шахслар фаолиятига баҳо бериш;

доимий мавзу-экспозиция ва хазинадаги мавжуд ҳужжатлар, ёдгорликлар, илмий картотекалар, каталоглар ва экспедициялар бўйича илмий ҳисоботлар тайёрлаш ва шу асосда монографиялар, альбомлар, китоблар нашр этиш, матбуотда мақолалар чоп этиш, радио ва телевидение орқали ўзбек халқининг тарихига оид маълумотлаарни ашёвий далиллар орқали кенг жамоатчиликка етказиш;

вилоят, туман ва халқ музейларига музейшунослик масалаларида амалий ёрдам кўрсатиш;

хорижий мамлакатларнинг илмий муассаса ва музейлари билан ҳамкорлик қилишнинг турли шаклларини йўлга қўйиш, иш тажрибасини ўрганиш учун ходимларни хорижий мамлакатларга юбориш ва уларнинг ходимларини қабул қилиш;

муайян илмий муаммолар, вазифалар ёки мавзулар бўйича халқаро республика илмий анжуманлари ва машғулотлар ташкил этиш ҳамда хорижий мамлакатларда музейшунослик мавзусида ўтказиладиган халқаро анжуманларда иштирок этиш;

илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимлар таркибини истеъдодли олимлар, ёш илмий кучлар билан доимо тўлдириб бориш;

музей кўргазмалари бўйича саёҳатлар, маърузалар ташкил этиш, ўқув юртларининг дастурлари бўйича машғулотлар ўтказиш, музейга келувчиларнинг олимлар, тарихий воқеаларнинг иштирокчилари билан учрашувларини ташкил этиш;

музейга келувчиларга умумий тартибда хизмат кўрсатиш;

пул маблағларига белгиланган тартибда мустақил эгалик қилувчи илмий-техникавий ва ижтимоий тараққиёт, моддий рағбатлантириш фондлари ташкил этиш;

бухгалтерия, оператив ва статистика ҳисоби ва ҳисоботи юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми Уставига, ушбу Низомга асосан илмий ходимларнинг бўш лавозимларига белгиланган тартибда танловлар ўтказиш, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш асосида меҳнат муносабатларини ўрнатиш;

меҳнат ҳақидаги қонунларга, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, давлат ижтимоий суғуртаси, меҳнат интизоми қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишини таъминлаш, меҳнатни ташкил этишни тобора такомиллаштириш, шунингдек ҳисобида турган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш.



III. МУЗЕЙНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА БОШҚАРУВИ


Ўзбекистон тарихи Давлат музейи таркибида илмий-тадқиқот ва маъмурий-хўжалик бўлимлари ҳамда ёрдамчи бўлинмалар ташкил этилади. Музейнинг илмий, экспозицион масалаларини ҳал этиш учун илмий кенгаш тузилади.

Илмий кенгаш таркибига қоида бўйича директор (кенгаш раиси), унинг фан бўйича ўринбосари, илмий котиб, бўлим мудирлари, шунингдек етакчи илмий ходимлар, республикадаги бошқа илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртларининг вакиллари кирадилар.

Илмий кенгашнииг шахсий таркиби музей директорининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тарих, тилшунослик, адабибтшунослик бўлими бюросининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Раесати томонидан тасдиқланади.

Музей директори Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Раёсати тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

Музей директори музейнинг бутун фаолияти учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми ва Уставига, ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Раёсати олдида жавоб беради.

У давлат идораларида, муассасаларда, хўжалик ва жамоат ташкилотларида музей фаолиятига тегишли бўлган масалалар бўйича масъулдир.

Фан ва умумий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, бош бухгалтер директорнинг тақдимномасига кўра Фанлар академияси Раёсатининг Бюроси томонидан тасдиқланади.



IV. ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАВЛАТ

МУЗЕЙИНИНГ ШТАТЛАРИ


Музейнинг таркибий тузилиши ва ходимлари сони музей фаолиятининг бош йўналиши ва унга ажратилган иш ҳақи фонди доирасида белгиланади.

Музей ходимлари штати бажариладиган вазифаларнинг хусусияти ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда бўлим мудирлари, катта илмий ходимлар, илмий ходимлар, кичик илмий ходимлар, лектор-экскурсоводлар, кутубхона мудири, хазинахона мудири, муҳандис ва муссаввирлар гуруҳи, бошқа ёрдамчи штатлардан иборат бўлади. Ходимларни бўш лавозимларга қабул қилиш ва улардан озод этиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, бошқа норматив ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Низоми ва Уставига, ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.



V. МУЗЕЙНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Музейнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборатдир:

илмий-тадқиқот иш режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг мавзу-экспозициясини белгилаш;

илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, қадимий тарихий ёдгорликларни ўрганиш ва мавзу-экспозициялар ташкил қилиш, уларни безаш учун четдан олимлар, мусаввирлар ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

республиканинг ҳамда МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва музейлари билан биргаликда тижорат асосида тадқиқотлар ва кўргазмалар ташкил этиш;

музейга ташриф буюрувчиларнинг кириш ҳақи (чипта пули)дан, зкскурсиялар ташкил этишдан, нашрларни, кўргазма залларидаги ва хазинахонадаги тарихий ноёб ёдгорликларни ва ҳужжатларнинг суратлари олинган нусхаларини сотишдан ва бошқа хизмат кўрсатишлардан тушган маблағлардан махсус жамғармалар ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ фаолият кўрсатадиган фирмалар, қўшма корхоналар, хўжалик ҳисобидаги кичик корхоналар тузиш.

Музей махсус ташкил этилган жамғармалардан кенг халқ оммаси қўлидаги ноёб тарихий буюмларни сотиб олишда, уларни қайта таъмирлашда ва музей ходимларини рағбатлантиришда фойдаланиши мумкин.



VI. МУЗЕЙ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ


Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Раёсати қабул қилган қарорлар асосида тугатилади.































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск