Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1994 й. 618-сон "Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.1994 й.

N 618



РЕСПУБЛИКА МУЗЕЙЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқимиз тарихини тўлақонли экс эттирувчи ноёб ашёларни тўплаш, уларни асл ҳолича сақлашни таъминлаш, мамлакатимизда шаклланган музейлар тизимини янада такомиллаштириш ҳамда жаҳон музейшунослиги тажрибаларини қўллашга зарур шарт-шароитлар яратиш учун уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазир Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги 1995-1996 ўқув йилидан бошлаб Маданият вазирлигининг талабномаси асосида олий маълумотли музейшунос мутахассислар тайёрлаш бўйича тегишли ўринлар ажратишни назарда тутсинлар.

4. 1995-1997 йилларда таъмирланадиган ва янгидан қуриладиган иншоотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1995-1997 йилларда Маданият ишлари вазирлиги тақдим этадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2-иловадаги иншоотларни таъмирлаш ва янгиларини қуриш ҳамда уларни замонавий жиҳозлашга зарур бўлган техника воситаларини сотиб олиш учун тегишли маблағ ажратишни назарда тутсинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ўз ҳудудларидаги музейлар ишини такомиллаштириш, уларни таъмирлаш ва янгиларини қуриш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгиласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1995 йилнинг 1 июнигача мамлакат музейларида сақланаётган ва сақланиши лозим бўлган нодир бойликларни қайта рўйхатга олишни таъминласин.

Чет элларга кўргазма учун олиб чиқиб кетилмайдиган ноёб осори-атиқалар рўйхатини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги ўн кун муддатда хорижий мамлакатларда кўргазмалар ўтказиш тартибини ва Ўзбекистон музейлари фондидан ноёб экспонатларни олиб бориш меъёрларини ишлаб чиқиб, биргаликда тасдиқласинлар, бунда ноёб экспонатларнинг дахлсиз сақланишини ва республикамизга қайтариб олиб келинишини таъминлашга алоҳида эътибор берсинлар ҳамда музейларнинг раҳбарлари ва бошқа тегишли мансабдор шахсларнинг жавобгарлик даражасини назарда тутсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва уларнинг жойлардаги органларига бошқа манфаатдор ташкилотларни жалб этиб, бир ой муддатда музейлар фондларидаги экспонатларнинг йўқолиши ёки ўғирланиши, шунингдек ноёб экспонатларни сақлаш қоидаларининг бузилиши натижасида уларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлувчи ҳолларни аниқлаш, бунга йўл қўйган масъул шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан текширувлар ўтказиш топширилсин.

Текширувлар якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 23 декабрдаги

618-сон қарорига

2-ИЛОВА



Таъмирланадиган ва янгидан қуриладиган иншоотлар

РЎЙXАТИ

N

Иншоотлар номи


Буюртмачи


Пудратчи


Муддати


1

Ўзбекистон Давлат санъат музейи


Маданият ишлари вазирлиги


"Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси


1995-1997

2

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият тарихи музейи (Самарқанд)


Маданият ишлари вазирлиги


"Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси


1995-1997

3


Ўзбекистон Давлат табиат музейи ва музей фондларини сақлаш учун бино қуриш


-

-

1996-1997

Изоҳ: ушбу иншоотлар республика бюджети ҳисобидан таъмирланади ва қурилади.
























Время: 0.1536
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск