Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.1994 й. 482-сон "Ёғмойтамакисаноат" ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.1994 й.

N 482



ҒМОЙТАМАКИСАНОАТ" ЁҒ-МОЙ ВА

ТАМАКИ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ

УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озиқ-овқат саноатининг "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концернини қайта ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 26 сентябрдаги ПФ-945-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёғ-мой ва тамаки корхоналари, шунингдек, мулкчиликнинг турли шаклларидаги хизмат кўрсатувчи ташкилотлар негизида 1-иловага мувофиқғмойтамакисаноат" уюшмаси ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси:

юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган уюшма ҳисобланади ҳамда ёғ-мой ва тамаки саноатининг мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналари ва ташкилотларини ихтиёрийлик асосида бирлаштиради;

ўз фаолиятини муассисларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳамда улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;

ўз фаолияти масалаларини мустақил ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармалар ташкил этади;

"Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концернининг ёғ-мой ва тамаки саноати тармоқларига оид шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


3. "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси бир ой муддатда ўз фаолияти Уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда уни қабул қилсин.


4. "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси ижроия аппаратининг тузилмасига 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ ҳамда унинг ходимларининг чекланган сони 43 нафар бўлишига розилик берилсин.

ғмойтамакисаноат" уюшмасига раиснинг икки ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия қилинсин.

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

давлатга тегишли бўлган акциялар (улушлар, пайлар) бўйича бошқариш ҳуқуқини "Ёғмойтамакисаноат" уюшмасига берсин;

ғмойтамакисаноат" уюшмаси билан биргаликда уюшма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ишини 1994 йилда тугалласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон озиқ-овқат саноати ("Ўзозиқовқатсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" тўғрисида 1993 йил 24 майдаги 245-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

482-сон қарорига

1-ИЛОВА



ғмойтамакисаноат" уюшмаси таркибига кирувчи

акционерлик жамиятлари, корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


"Янгийўл ёғ-мой комбинати" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Каттақўрғон ёғ-мой комбинати


"Бухоро ёғ-экстракция заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Қарши ёғ-экстракция заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Қўқон ёғ-мой комбинати очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Фарғона ёғ-мой комбинати" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Андижон ёғ-мой комбинати очиқ турдаги акционерлик жамияти


Асака ёғ-экстракция заводи


Учқўрғон ёғ-экстракция заводи


Наманган ёғ-экстракция заводи


"Тошкент ёғ-мой комбинати" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Сурхонозиқовқатсаноат" бирлашмаси


"Гулистон ёғ-экстракция заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Косон ёғ-экстракция заводи очиқ турдаги акционерлик жамияти


Когон ёғ-экстракция заводи


"Хўжайли ёғ заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Чимбой ёғ заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Беруний ёғ заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Урганч ёғ-мой комбинати


"Самарқанд тамаки-ферментлаш заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Ургуттамакифермсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмаси очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Тошкент тамаки фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Тошкент маҳсулот таъминоти ва уни сотиш ихтисослаштирилган базаси


Самарқанд маҳсулот таъминоти ва уни сотиш ихтисослаштирилган базаси


Урганч маҳсулот таъминоти ва уни сотиш ихтисослаштирилган базаси


"Хўжайли маҳсулот таъминоти ва уни сотиш ихтисослаштирилган базаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Ўзбекистон озиқ-овқат саноати илмий-тадқиқот институти


Ўзбекистон озиқ-овқат саноати давлат лойиҳалаш институти


"Ўзоргозиқовқатсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Тошкент тажриба-механика заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни комплектлаш ва етказиб бериш бўйича ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш корхонаси


"Само" фирмаси


Озиқ-овқат хом ашёси ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқариш-мувофиқлаштириш маркази


"Ўзозиқовқатсаноаттранс" ишлаб чиқариш-транспорт бирлашмаси очиқ турдаги акционерлик жамияти






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

482-сон қарорига

2-ИЛОВА



ғмойтамакисаноат" уюшмаси ижроия аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият


Ёғ-мой ва тамаки саноатини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими


Тижорат ишлари, тайёр маҳсулотни етказиб бериш ва ташқи алоқалар бўлими


Иқтисодиёт, молия ва нарх белгилаш бўлими


Давлат тасарруфидан чиқариш, ҳисоб ва ҳисобот бўлими


Инвестициялар ва илмий-техника таъминоти бўлими


Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 сентябрдаги

482-сон қарорига

2а-ИЛОВА



ғмойтамакисаноат" уюшмаси ижроия аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ





Раис


















Биринчи ўринбосар



Ўринбосар



















Ёғ-мой ва тамаки саноатини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими   8


Тижорат ишлари, тайёр маҳсулотни етказиб бериш ва ташқи алоқалар бўлими     5



Иқтисодиёт, молия ва нарх белгилаш бўлими   7



















Инвестициялар ва илмий-техника таъминоти бўлими   6


Ишлар бошқармаси    7


Давлат тасарруфидан чиқариш, ҳисоб ва ҳисобот бўлими    7




ЖАМИ: 43 киши

























Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск