Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.1994 й. 632-сон "Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.1994 й.

N 632



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА БОШҚА

ЎЗИЮРАР МАШИНА ҲАМДА МЕХАНИЗМЛАР

ЭГАЛАРИ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ

МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида зарар етказилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 1995 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўсатаётган мулкчиликнинг барча шаклларидаги транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртасига жалб қилинадилар.

2. Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси бўйича суғурта пули ва битта транспорт воситаси учун бир йилда бир марта олинадиган суғурта тарифлари ставкалари миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ҳар йили суғурта мукофотлари тўлаш учун қуйидаги муддатлар белгилансин:

юридик шахслар учун - 1 июлгача;

жисмоний шахслар учун - 1 сентябргача.

Суғурта мукофотларини тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлгач, тўланмаган пул қарз деб ҳисоблансин ва тўлаш муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун қарзнинг 0,1 фоизи миқдорида жарима (пеня) ҳисобланган ҳолда ундириб олинсин.

4. Суғуртанинг ушбу тури бўйича суғурта мукофотлари тўланиши устидан назорат қилиш Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати, Давлат қишлоқ хўжалиги техник назорати органларига, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчиларга юклансин.

5. Тушган суғурта мукофотларидан фуқаролар ҳалок бўлишининг ва уларнинг мол-мулки нобуд бўлишининг олдини олиш тадбиркорларига ажратмалар суммаси 5 фоиз миқдорида белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани ҳамда фуқаролар ҳалок бўлишининг ва уларнинг мол-мулкини нобуд бўлишининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 30 декабрдаги

632-сон қарорига

ИЛОВА


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш бўйича транспорт воситаси бирлигидан

бир йилда бир марта ундириладиган суғурта суммаси

ҳажмидан суғурта мукофотлари тарифлари

миқдорлари (фоизларда):

Транспорт воситалари


Суғурта суммаларининг қабул қилинган ҳажмидан

суғурта мукофотлари тарифлари (қонун ҳужжатлари

билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг

эллик баравари миқдори)


Юридик шахслар


Жисмоний шахслар


Енгил автомобиллар, автобуслар


1,5

1

Юк автомобиллари


2

1,5

Троллейбуслар, трамвайлар


1

-

Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзи юрар машина ва механизмлар


1

1

Махсус енгил автомобиллар ва микроавтобуслар


1

1

Мототранспорт


0,5

0,5

Юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни ундириш учун суғурта суммаларининг чекланган миқдорлари:

мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун (ҳар бир зарар етказилиши ҳолати бўйича) - Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;

ўлимга олиб келган зарарни қоплаш учун (ҳар бир жабрланган бўйича) - энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 12, 56-модда.
















Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск