ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ҳарбий хизматчилар ва айрим тоифадаги ходимлар суғуртаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1994 й. 38-сон "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.1994 й.

N 38


ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ

МАЖБУРИЯТЛИ ШАХСЛАРНИНГ, ОДДИЙ

АСКАРЛАР ҲАМДА БОШЛИҚЛАР ТАРКИБИГА

КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ

ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг хизматни ўташ даврида ҳалок бўлиш (вафот этиш), жароҳатланиш (контузия), касалланиш ҳодисаларидан давлат мажбурий суғуртаси жорий этилсин.

Суғурталаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига, Мудофаа вазирлигига, Ички ишлар вазирлигига, Давлат хавфсизлик хизматига, Электрон технологияларини ривожлантириш марказига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматига, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳамда Ҳарбий прокуратурага бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ҳарбий прокуратура суғурта қилдирувчилар ҳисобланади.

Вакил қилинган суғурталовчи очиқ танловлар асосида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади.

Ҳар бир йил бошлангунга қадар вакил қилинган суғурталовчи ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Ҳарбий прокуратура ўртасида зарур суғурта шартномалари тузилади.

2. Белгилансинки, вакил қилинган суғурталовчи суғурта суммаси тўлайди: а) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлганда ёки хизмат (ҳарбий йиғинлар)дан бўшагандан сўнг бир йил мобайнида олинган жароҳат(контузия), касалланиш натижасида вафот этганда - унинг меросхўрларига (меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилган тақдирда) республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 йиллиги миқдорида;

б) суғурталанаган шахс хизматдан бўшагандан кейин бир йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда: I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган тўловларнинг 75 фоизи, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - 50 фоизи, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга - 30 фоизи миқдорида;

в) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда - ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган тўловларнинг 20 фоизи ва енгил жароҳатланганда 10 фоизи миқдорида суғурта пули тўлайдилар.


3. Белгилаб қўйилсинки:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи, шу жумладан вакил қилинган суғурталовчининг суғурта ўтказишга ушбу суғурта мукофотлари суммасининг 8 фоизи миқдоридаги харажатлари 2002 йил 31 декабргача амал қилади;

бир суғурта қилинувчига бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги суғурта мукофоти тарифи - 2003 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                             А. Муталов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 1, 6-модда.
















































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск