Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.06.2007 й. ПҚ-646-сон "2007-2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.06.2007 й.

N ПҚ-646



2007-2011 ЙИЛЛАРДАГИ ДАВРДА ҚУРИЛИШ

МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ТЕХНИКАВИЙ

ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Қурилиш материаллари саноати корхоналарини сифатли, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, илғор машина-ускуналар билан жиҳозлаш орқали уларни модернизация қилишни жадаллаштириш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлашни таъминлаш мақсадида:


1. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2007-2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастури, қуйидагиларни ўз ичига олган ҳолда маъқуллансин:

2007-2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

2007-2011 йилларда "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлашга инвестицияларнинг технологик тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

2011 йилгача бўлган даврда "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурини амалга ошириш ва асосий турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг мақсадли прогноз параметрлари 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ.

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси раиси зиммасига 2007-2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурига киритилган лойиҳаларнинг тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


2. "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда асосий турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилиши учун лойиҳа ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек мазкур қарорнинг 1-иловасига киритилган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда унга 2007-2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда экспорт ҳажмларини оширишни ва импорт ўрнига маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни эътиборга олган ҳолда, киритилишини назарда тутсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2011 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда истеъмол қилинадиган табиий газ нархлари 4-иловадаги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар учун ўзгармай қолсин.

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур ишлаб чиқарувчилар учун табиий газнинг барқарор нархи таъминланиши ва улар томонидан ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари нархининг сунъий тарзда оширилишига йўл қўймаслик устидан доимий назорат ўрнатсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясининг қўшма тақдимномаси бўйича, мазкур қарор билан тасдиқланган 2007-2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурига, экпорт қилишга мўлжалланган замонавий турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этишга оид янги инвестиция лойиҳалари илова қилинишини назарда тутган ҳолда, аниқлик ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1 - 3, 3а-иловалар берилмайди.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 1 июндаги

ПҚ-646-сон қарорига

4-ИЛОВА



2011 йилнинг 31 декабригача бўлган

даврда ишлаб чиқаришда табиий газ нархи

ўзгармайдиган қурилиш материалларининг

РЎЙХАТИ


1. Пишиқ ғишт*


2. Қурилиш гипси


3. Гипскартон плиталар


4. Керамик пардозлаш плиткалари


5. Керамик черепица


*) Ностандарт, тежамсиз печларни энергия тежайдиган махсус технологияларга алмаштирмаган, шунингдек солиштирма сарф-харажатларнинг белгиланган нормаларидан ортиқ ҳажмда табиий газ истеъмол қиладиган пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарга табиий газнинг берилиши амалдаги улгуржи нархлар бўйича амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 234-модда.













































Время: 0.1515
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск