Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш Дастури (ЎзР ВМ 08.06.2007 й. 114-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 8 июндаги

114-сон қарорига

ИЛОВА



2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида

микромолиялаштиришни ривожлантириш

ДАСТУРИ


1. Мазкур Дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2007 йил 12 февралда Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган мамлакатни иқтисодий ривожлантиришнинг асосий устуворликлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.



I. МИКРОМОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР

СОҲАСИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ


Ҳозирги вақтда республикада микромолиялаштиришни ривожлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, "Микромолиялаштириш тўғрисида", "Кредит уюшмалари тўғрисида", "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 19 февралдаги 37-сон қарори қабул қилинган.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микромолиявий муассасаларни лицензиялаш тартиб-қоидаларини бошқарадиган норматив ҳужжатлар, улар томонидан молия операциялари амалга оширилиши қоидалари, бухгалтерия ҳисоби ҳисоб рақамлари режаси ишлаб чиқилган.

2007 йил 1 майдаги ҳолатига кўра Марказий банк томонидан 38 та кредит уюшмаси рўйхатга олинган. Фаолият кўрсатаётган кредит уюшмалари аъзолари сони 50 минг кишидан ошди (2006 йил бошида - 33 минг киши). Кредит уюшмаларининг асосий қисми Бухоро вилоятида (4), Фарғона вилоятида (6), Андижон вилоятида (6) ва Тошкент шаҳрида (10) жойлашган.

Кредит уюшмаларининг жами активлари 2007 йил 1 майдаги ҳолатига кўра 26,0 млрд сўмни ташкил этди (2006 йилнинг тегишли давридагига таққослаганда ўсиш 160%). Бунда кредит уюшмалари активларининг 85 фоизидан ортиғини кредит қўйилмалари ташкил этади, бу ушбу молиявий институтлар томонидан ўз аъзоларини кредит билан қўллаб-қувватлаш учун пул ресурсларидан фаол фойдаланилишини акс эттиради. Кредит уюшмалари томонидан бериладиган кредитлар асосан ўзида касаначиликни ривожлантиришга, ихчам ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, деҳқон ва фермер хўжаликларини кенгайтиришга ҳамда узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни сотиб олиш учун истеъмол кредитларига йўналтириладиган унча кўп бўлмаган суммани ифодалайди (ўртача 700-800 минг сўм).


2. Микромолиялаштиришни ривожлантириш

дастурининг мақсадлари ва йўналишлари


Айниқса қишлоқ жойларда микромолиялаштиришни ривожлантириш йўли билан қуйидагиларни таъминлаш ушбу Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади:

аҳолининг фаол қисми ўз бизнесини ташкил этиши ва бошлаши учун шарт-шароитлар яратиш;

аҳолининг иш билан бандлигини оширишига кўмаклашадиган кичик ва микробизнес субъектлари фаолиятини ривожлантириш;

микромолиялаштириш хизматларига муҳтож бўлган аҳолини микромолиялаштириш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш;

умуман мамлакатда молия тизимини янада ривожлантириш.

Кўрсатиб ўтилган мақсадларга эришиш учун қуйидагилар ушбу дастурнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

микромолиявий хизматларга муҳтож бўлган аҳоли тўлиқ қамраб олинишини таъминлаган ҳолда мамлакатнинг барча минтақаларида кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари тармоғини кенгайтириш учун иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш;

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг барқарор ривожланишини таъминловчи улар фаолиятини тартибга солишнинг самарали тизимини яратиш;

молиялаштиришнинг тижорат манбалари, хусусан халқаро молия институтлари, тижорат банклари ва давлат мақсадли жамғармаларининг кредит линиялари ҳисобига кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг ресурс базасини шакллантиришга кўмаклашиш;

микромолиялаштириш хизматларини кенгайтириш, хусусан микролизинг хизматларини ривожлантириш;

кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари профессионал хизматларга ва зарур кредит ахборотларига кириб боришини таъминловчи ёрдамчи хизматларни ва инфратузилмани ривожлантириш.


3. Дастурни амалга ошириш механизми


Дастурни самарали амалга ошириш учун турли даражалардаги манфаатдор томонлар - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, молиявий муассасаларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарур. Республика манфаатларидан келиб чиқиб халқаро институтлар томонидан техник кўмаклашиш, шунингдек мақсадли грантлар ва кредитлар шаклида тақдим этиладиган қўллаб-қувватлашдан самарали ва мақсадли фойдаланиш муҳим йўналиш ҳисобланади.

Дастурнинг асосий мақсадларини амалга ошириш йўллари мазкур Дастурга 1-иловага мувофиқ чора-тадбирларда акс эттирилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда микромолиявий муассасалар учун тегишли ҳуқуқий ва тартибга солувчи муҳитни таъминлайди, шунингдек улар фаолияти устидан назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.

Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари уюшмаси микромолиявий муассасаларда микромолиялаштиришнинг илғор халқаро амалиётини жорий этиш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш, таълим берадиган курслар ва семинарлар ташкил этиш, институционал салоҳиятни кучайтириш, айниқса бошқарув тизимида қатъийроқ стандартларни жорий этиш ва фаолиятнинг очиқ-ошкоралиги воситасида барқарорликка эга бўлиш ва касб маҳоратининг ўсиши бўйича чора-тадбирлар кўради.

Халқаро ташкилотларнинг грантлари ва кредитларини жалб этиш ва тақсимлашнинг самарали, очиқ-ошкора механизмини яратиш Дастурнинг муҳим қисми ҳисобланади. Ушбу мақсадларда "Микрокредитбанк"ни микромолиялаштириш учун манбалар сифатида республикага тушаётган молиявий маблағларнинг асосий олувчиси ва тақсимловчиси этиб белгилаш таклиф қилинади. Бунда "Микрокредитбанк" халқаро ташкилотларнинг жалб этилган маблағларини бир иш ўрни ёки янги бизнес бирлик яратишга кредит маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигидан келиб чиқиб танлов асосида микромолиявий муассасалар ўртасида тақсимлайди.

Республика минтақаларида кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантириш ишида ва мазкур Дастурнинг аниқ вазифаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаол иштирок этиши назарда тутилади.


4. Кутилаётган натижалар


Мазкур Дастур амалга оширилиши қуйидагиларни таъминлайди:

мазкур Дастурга 2-иловага* мувофиқ республиканинг барча минтақаларидаги ва микромолиявий хизматларга муҳтож бўлган аҳолини (ҳисобланган 350 - 400 минг киши) тўлиқ қамраб оладиган микромолиялаштиришнинг самарали ва рақобатга бардошли тизимини яратиш (97 микрокредит ташкилоти ва 67 кредит уюшмаси);

кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг кредит қўйилмалари жами ҳажмини 2007 йил 1 майдаги ҳолати бўйича 22,9 млрд сўмдан 2010 йил бошида 127 млрд сўмгача кўпайтириш;

самарали назорат қилишни таъминлайдиган яхлит қонунчилик ва тартибга солиш базасини яратиш ҳамда тегишли равишда микромолиявий хизматлар бозорида очиқ-ошкора фаолият кўрсатиш тизимига эга бўлган соғлом микромолиявий муассасаларнинг ҳозир бўлиши ҳисобига микромолиявий секторни ва унинг инфратузилмасини барқарор ривожлантириш.





Дастурга

1-ИЛОВА


2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида

микромолиялаштиришни ривожлантириш

дастурини  амалга ошириш чора-тадбирлари

Т/р

Дастурни амалга ошириш чора-тадбирлари

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

1. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда кредит уюшмалари ва микрокредит

ташкилотлари фаолиятини тартибга солишнинг самарали тизимини яратиш

1.1

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини жорий этиш.


Норматив базадаги ўзгаришлар

2007 йил

III чорак

Марказий банк

1.2

Пул маблағлари сақланишини ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан тўсиқсиз олишни назарда тутадиган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан касса операциялари ўтказиш қоидаларини такомиллаштириш.


Норматив базадаги ўзгаришлар

2007 йил

III чорак

Марказий банк, тижорат банклари

1.3

Қуйидагиларни ўз ичига оладиган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш:

- кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ҳисобот бериши ва молиявий фаолияти кўрсаткичларининг соддалаштирилган тизими;

- кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятининг молиявий таҳлили натижаларига асосланган улар фаолияти устидан масофадан туриб назорат қилиш тизими.


Комплекс чора-тадбирлар

2007 йил

IV чорак

Марказий банк

1.4

Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатишнинг очиқ-ошкора механизмини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш

2007 йил

II ярим йиллик

Марказий банк, Адлия вазирлиги

1.5

Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларини ташкил этишни рағбатлантириш, шу жумладан преференциялар ва имтиёзлар бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


Комплекс чора-тадбирлар

2007 йил

II ярим йиллик

Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси

2. Молиялаштиришнинг тижорат манбалари ҳисобига кредит уюшмалари

ва микрокредит ташкилотларининг ресурс базасини шакллантиришга кўмаклашиш

2.1

"Микрокредитбанк" орқали микромолиялаштириш учун танлов асосида грантлар ва кредитлар жалб этиш ва тақсимлашнинг ягона механизмини яратиш.


Тегишли низомни ишлаб чиқиш

2007 йил

II ярим йиллик

Марказий банк, тижорат банклари, Адлия вазирлиги

2.2

Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларига танлов асосида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ресурсларини бериш.

Танлаш ва Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг ресурслари ҳисобига кредит линиялари ажратиш тўғрисида бош битимлар тузиш


Доимо

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари

3. Мамлакатнинг барча минтақаларида кредит уюшмалари ва микрокредит

ташкилотларининг тармоғини кенгайтириш учун иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш

3.1

Рўйхатдан ўтказилган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг инфратузилмасини кенгайтириш учун уларга белгиланган тартибда бинолар ва жойлар сотилишига кўмаклашиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимо

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.2

Республика минтақаларида белгиланган тартибда микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари ташкил этиш ва уларни рўйхатдан ўтказишда ташаббускор гуруҳларга амалий ёрдам кўрсатиш.

Маслаҳатлар бериш ва амалий семинарлар ташкил этиш чора-тадбирлари жадвали

Доимо

Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4. Микромолиялаштириш хизматларини кенгайтириш ва кредит

уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш

4.1

Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан (халқаро ташкилотларнинг қўллаб-қувватлаши остида) кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг молиявий ўзини ўзи қоплашини ошириш:

- микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари микромолиялаштиришнинг илғор халқаро амалиётига киришини таъминлаш;

- таваккалчиликларни бошқариш усулларини ва кредит портфели мониторинги тизимини такомиллаштириш;

- айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган янги микромолиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш.


Комплекс чора-тадбирлар

Доимо

Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари


4.2

Молиявий технологияларни айирбошлаш, тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этиш мақсадида тижорат банклари ва микромолиявий муассасалар ўртасидаги профессионал ва амалий алоқаларга кўмаклашиш.


Комплекс чора-тадбирлар

Доимо

Марказий банк, Кредит уюшмалари микрокредит ташкилотлари ассоциацияси, тижорат банклари


4.3

Кредит уюшмалари ассоциация ва микрокредит ташкилотларининг интернет-сайтларини яратиш ва доимий равишда янгилаб туриш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимо

Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари


5. Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг профессионал хизматларга

ва ахборотга киришини таъминлайдиган ёрдамчи хизматлар ва инфратузилмани ривожлантириш

5.1

Кўрсаткичлар ва молиявий очиқ-ошкоралик стандартлари бўйича махсус тренинглар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар жадвали

Доимо

Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари


5.2

Ходимларни ўқув ва консалтинг марказларида доимий равишда ўқитишни ташкил этиш орқали микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмаларининг институционал салоҳиятини кучайтиришга кўмаклашиш.

Ўқитишни ташкил этиш

Доимо

Банк-молия академияси, Минтақавий банк ўқув маркази, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари


5.3

Микромолиявий секторнинг ёрдамчи хизматлари ва инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан Микрокредит ташкилотлари ассоциациясини таъсис этиш орқали ривожлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2007-2008 йй. давомида

Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари


5.4

Қуйидагиларни:

- бухгалтерия, аудиторлик, маслаҳат бериш, ўқитиш хизматлари кўрсатиш учун консалтинг марказини;

- микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари ўртасида ахборот айирбошлаш, энг яхши микромолиявий ташкилотлар тўғрисидаги ахборотни мамлакат ичида ва чет элда тарқатиш, техник ёрдам кўрсатиш мақсадида микромолиявий ресурс марказини ташкил этиш.


Комплекс чора-тадбирлар

2008 йил

I ярим йиллик

Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, Микрокредит ташкилотлари ассоциацияси

5.5

"Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахборотини айирбошлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2008 йил

I ярим йиллик

Кредит ахбороти миллий институти, Банклар уюшмаси, Кредит уюшмалари ассоциацияси


5.6

Микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари томонидан кредитлар бўйича амалдаги фоиз ставкалари тўғрисидаги ахборот ва мижозлар учун фойдали бўлган бошқа ахборот мунтазам эълон қилиниши.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимо

Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари



*) 2-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 239-модда.






































Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск