Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатномалар бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 04.06.2007 й. 1686-сон билан рўйхатга олинган Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 15.05.2007 й. 01-705-сон буйруғига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 4 июнда 1686-сон

билан рўйхатга олинган

Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитасининг

2007 йил 15 майдаги

01-705-сон буйруғига

3-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар

ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди

ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш

ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган

рухсатномалар бланкаларини тўлдириш ва

ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатномалар бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Йўриқнома давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатномалар бланкаларини беришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқлидир.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисоботдаги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири, ҳисобга олиш рақамларига эга ва ҳимоя даражалари билан таъминланган, икки тарафига маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ўзбек ва рус тилларидаги номи жойлаштирилган ҳужжатлар ҳисобланади.

Рухсатнома бланкалари тасдиқланган намуналарга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мустақил тайёрланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишмасдан рухсатнома бланкаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.


3. Ҳар бир рухсатнома бланкаси босмахона рақами ва индексга эга бўлади. Индекс рақамдан олдин жойлаштирилади.

Бланка индекси давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатишга тегишли ҳудудда рухсатнома берадиган давлат ҳокимияти органини идентификациялайди.


4. Бланкаларни рангли ҳимояси мазкур Йўриқноманинг 14-15-бандларига мувофиқ белгиланади.


5. Рухсатномаларнинг асл нусхаси табиатдан фойдаланувчига берилади, унинг бир нусхаси тегишли табиатни муҳофаза қилиш органига юборилади, иккинчи нусхаси рухсатномани берган маҳаллий давлат ҳокимияти органида қолдирилади.


6. Мазкур Йўриқнома мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги индекслар берилади:

ҚР - Қорақалпоғистон Республикаси;

АН - Андижон вилоят ҳокимияти;

БХ - Бухоро вилоят ҳокимияти;

ЖЗ - Жиззах вилоят ҳокимияти;

НМ - Наманган вилоят ҳокимияти.

НВ - Навоий вилоят ҳокимияти;

СР - Сирдарё вилоят ҳокимияти;

СМ - Самарқанд вилоят ҳокимияти;

СХ - Сурхондарё вилоят ҳокимияти;

ТШ - Тошкент шаҳар ҳокимияти;

ТВ - Тошкент вилоят ҳокимияти;

ФР - Фарғона вилоят ҳокимияти;

ХР - Хоразм вилоят ҳокимияти;

ҚШ - Қашқадарё вилоят ҳокимияти.



II. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН

ДАРАХТЛАР ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ УЧУН

БЕРИЛАДИГАН РУХСАТНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


7. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун бериладиган рухсатнома бланкасида қуйидагилар кўрсатилади:

ташкилот номи, ташкилот раҳбари ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

рухсатнома амал қиладиган ҳудуд (вилоят, туман, муайян ҳудуд ёки участка манзили);

кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг миқдори, ўсимлик тури (нави) дарахт танаси диаметри;

рухсатнома бериш учун асос (давлат ҳокимияти органи номи, ҳужжатнинг санаси ва рақами);

рухсатноманинг амал қилиш муддати.


8. Кўп миқдордаги дарахтлар ва буталар тури (нави)ни кесишга рухсатнома берилишида уларнинг тавсифи бланканинг олди тарафига сиғмаганда, унинг орқа тарафини тўлдиришга йўл қўйилади.


9. Бланка тўлдирилишига масъул бўлган шахс томонидан фойдаланувчи учун ижро этилиши мажбурий бўлган давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун бериладиган рухсатномани (ҳудудни рекултивация қилиш, кесишдан кейин қолган қолдиқларни тозалаш ва ҳ. к.) бериш шартлари киритилиши мумкин.


10. Рухсатнома бланкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.



III. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИГА КИРМАЙДИГАН

ЗАХИРА ЕРЛАРИДА ПИЧАН ЎРИШ ВА ЧОРВА МОЛЛАРИНИ

ЎТЛАТИШ УЧУН БЕРИЛАДИГАН РУХСАТНОМАЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


11. Давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатнома бланкасида қуйидагилар кўрсатилади:

ташкилот номи, ташкилот раҳбари ёки жисмоний шахс фамилияси, исми, отасининг исми;

рухсатнома амал қиладиган ҳудуд (вилоят, туман, муайян ҳудуд ёки участка манзили);

чорва молларини ўтлатиш учун ажратилган майдон, чорва молларининг тур таркиби ва унинг миқдори (чорва молларини ўтлатиш учун рухсатнома берилаётганда);

рухсатнома бериш учун асос (давлат ҳокимияти органи номи, ҳужжатнинг санаси ва рақами);

рухсатноманинг амал қилиш муддати.

Фойдаланишнинг битта тури учун рухсатнома берилганда (пичан ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш), бланкада кўрсатилган фойдаланишнинг бошқа турлари чизиқча билан ўчирилади.


12. Бланка тўлдирилишига масъул бўлган шахс томонидан фойдаланувчи учун ижро этилиши мажбурий бўлган пичанни ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатномалар (ўсимликларни ноёб турларини сақлаш, турли турдаги қушлар томонидан тухумлар қўядиган жойларда чорва молларини ўтлатишга йўл қўймаслик бўйича ва ҳ.к.) бериш шартлари киритилиши мумкин.


13. Рухсатнома бланкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.



IV. РУХСАТНОМА БЛАНКАЛАРИНИНГ

РАНГЛИ ҲИМОЯСИ


14. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун бериладиган рухсатнома бланкалари оч яшил рангдаги А-4 формат қоғозида ишлаб чиқарилади. Қоғоз варағига майда штрихланган расм киритилади. Варақнинг ўнг тепа бурчаги диоганалидан иккита пушти ранг чизиқлар ўтказилади.


15. Давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатнома бланкалари оч сариқ рангдаги А-4 формат қоғозида ишлаб чиқарилади. Қоғоз варағига майда штрихланган расм киритилади. Варақнинг ўнг тепа бурчаги диоганалидан иккита ҳаво ранг чизиқлар ўтказилади.



V. БЛАНКАЛАРНИНГ ҲИСОБИ ВА

БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАРНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


16. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатнома бланкалари ва уларнинг берилишининг қатъий ҳисоби қонун ҳужжатлари асосида ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаларни бериш ваколати берилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юритилади.


17. Бланкалар тўлдириш жараёнида бузилганда, улар қонун ҳужжатларида қатъий ҳисобот ҳужжатлари учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади ва йўқ қилинади.


18. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларининг тартиби рақамланган ва тикилган тегишли журналларида рўйхатдан ўтказилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 244-модда.









































Время: 0.1678
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск