ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қозоғистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Остона, 2006 йил 4 сентябрь) (ЎзР Президентининг 04.12.2006 й. ПК-523-сон қарори билан тасдиқланган, 2007 йил 6 мартдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

маҳфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, фан ва техника ёки бошқа соҳадаги ҳамкорлик доирасида алмашинадиган маҳфий ахборотни, шунингдек бундай ҳамкорлик жараёнида пайдо бўлган ахборотни ҳимоя қилиш истагидан келиб чиқиб,

Томонлар давлатлари миллий қонунларига мувофиқ маҳфий ахборотни ҳимоя қилишни таъминлашда ўз давлатлари ўзаро манфаатларини, шунингдек Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ҳукуматлари ўртасида давлатлараро сирларни сақлашни ўзаро таъминлаш тўғрисида 1993 йил 22 январда тузилган Битимни амалга оширишда ўзаро манфаатдорликни ҳисобга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Атамаларни аниқлаш


Ушбу Битимда фойдаланиладиган атамалар қуйидаги маънони англатади:


"маҳфий ахборот" - рухсатсиз тарқатилиши Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси хавфсизлигига ва/ёки манфаатларига зарар етказадиган, Томонлар давлатлари миллий қонунларига мувофиқ ҳимоя қилинадиган, ушбу Битимда ўрнатилган тартибда берилган ҳамда Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида ташкил топган барча турдаги маълумотлар;


"маҳфий ахборот тарқатувчи" - моддий объектлар, шу жумладан, жисмоний майдонда белги, шакл, сигнал, техник ечим ва жараёнлар кўринишида акс этадиган маҳфий ахборот;


"маҳфийлик устхати" - тарқатувчидаги маълумотнинг маҳфийлик даражасидан далолат берувчи, маҳфий ахборот тарқатувчисида ёзиб қўйиладиган ва (ёки) унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган реквизитлар;


"маҳфий ахборотдан фойдаланиш" - жисмоний шахснинг маҳфий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби, ваколатли органнинг эса бундай ахборотдан фойдаланган ҳолда ишларни олиб бориши;


"маҳфий ахборотга кириш" - маҳфий ахборот ва унинг қўлланишини, ундан фойдаланишга ҳуқуқи бўлган жисмоний шахсга таништирув жараёни;


"шартнома" - Томонлар ваколатли органлари ўртасида тузиладиган, маҳфий ахборот берилиши ва/ёки ҳосил қилиниши назарда тутилишини ўз ичига олган шартнома ёки контракт;


"ваколатли орган" - Томонларнинг ҳамкорлиги жараёнида ҳосил бўлган ва/ёки юборилувчи маҳфий ахборотларни бериш, қабул қилиш, сақлаш, ҳимоя қилиш ва фойдаланишда Томонлар тарафидан ваколатланган давлат органи ёки ташкилот;


"мувофиқлаштирувчи орган" - Томонларнинг ушбу Битимни татбиқ этиш фаолиятини мувофи

...
Время: 0.0342
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск