язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Қозоғистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 2006 йил 20 март)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

халқаро автомобиль қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

юкларни автомобилда халқаро ташиш соҳасида Томонлар давлатлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш заруриятига амал қилиб,

Томонлар давлатлари ўртасида, шунингдек уларнинг ҳудудлари орқали транзит билан автомобилда юкларни ташишни енгиллаштиришга интилиб,

ўзаро ёрдам, ҳамкорлик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ушбу масалаларни тартибга солишни истаб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


1-модда


1. Ушбу Битимнинг қоидалари Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида автомобилда юкларнинг халқаро ташувлари, уларнинг ҳудудлари орқали транзит билан ташиш, учинчи мамлакатлардан/га ташувларга қўлланилади.


2. Ушбу Битим Томонларнинг улар иштирок этаётган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.



II. АТАМАЛАР


2-модда


Ушбу Битим мақсадларида унда қўлланилаётган атамалар қуйидагиларни англатади:


1. "Ташувчи" атамаси:

Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган, миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлов эвазига ёки ўз ҳисобидан юкларнинг халқаро ташувларини бажаришга ваколатли бўлган

...