ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қозоғистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 2006 йил 20 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

халқаро автомобиль қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

Томонлар давлатлари ўртасида йўловчи ва юкларни автомобилда халқаро ташиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш заруриятига амал қилган ҳолда,

Томонлар давлатлари ўртасида автомобилда йўловчи ва юкларни, шунингдек уларнинг ҳудудлари орқали транзит ташишларни енгиллаштиришга интилиб,

мазкур масалаларни ўзаро ёрдам, ҳамкорлик ва ўзаро манфаатдорлик асосида тартибга солиш истагида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:


I. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


1-модда


1. Мазкур Битим қоидалари Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида автомобилда йўловчи ва юкларни халқаро ташишлар, уларнинг ҳудудлари орқали транзит ташишлар, учинчи мамлакатлардан/га ташишларга қўлланилади.

2. Ушбу Битим Томонларнинг улар иштирок этаётган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.



II. АТАМАЛАР


2-модда


Ушбу Битим мақсадларида унда қўлланилаётган атамалар қуйидагиларни англатади:


1. "Ташувчи" атамаси:

Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган, миллий қонунчиликка мувофиқ ҳақ эвазига ёки ўз ҳисобидан йўловчи ва юкларнинг халқаро ташишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахсни англатади.

2. "Автотранспорт воситаси" атамаси:

йўловчиларни ташишда - автобус, яъни йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўриндиғи билан бирга ҳисоблаганда камида 9 та ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситасини;

юкларни ташишда - юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси, шу жумладан юк автомобили, тиркамали юк автомобили, шатакчи автомобиль ёки ярим тиркамали шатакчи автомобилни англатади.

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск