ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.1996 й. 143-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.1996 й.

N 143



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 4 мартдаги ПФ-1378-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

9. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 1996 йил 1 июнгача шошилинч ишга киришувчи авиация отрядини ташкил этсин, уни белгиланган нормаларгача зарур учиш аппаратлари, учувчилар ва техник ходимлар билан бутласин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан учиш аппаратларидан фойдаланиш шартнома асосида амалга оширилади.


10. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда 1 июнгача мавжуд автокорхоналар негизида шошилинч ишга киришиш республика (Қорақалпоғистон Республикаси), вилоятлар ва Тошкент шаҳар автотранспорт отрядларини тузсин, уларни зарур автомобиль техникаси, тузатиш ва хизмат кўрсатиш базаси билан бутласин. Кўрсатиб ўтилган автотранспорт отрядларини фавқулодда вазиятлар даврида жалб этиш шартнома асосида амалга оширилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш даврида:

Мудофаа вазирлигининг фуқаро муҳофазаси қўшинлари кучлари ва воситаларига;

Ички ишлар вазирлигининг Ҳарбийлаштирилган ёнғиндан сақлаш республика ихтисослаштирилган отрядига;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика марказига;

"Ўзавтотранс" давлат корпорациясининг шошилинч ишга киришиш автотранспорт отрядларига амалий раҳбарлик қилиш юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм)га.

12. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буюртманомалари бўйича фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш учун зарур бўлган авария-қутқариш хизмати, ҳарбий қисмлар кучлари ва воситалари ҳамда юкларнинг фавқулодда вазиятлар юзага келган жойларга биринчи навбатда олиб борилиши ҳамда қайтариб олиб келинишини таъминласинлар.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур бўлган ҳолларда ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси бошқа вазирликлари ва идораларининг транспорт воситаларини жалб қилишга рухсат этилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзгидромет" маркази Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ҳудудлар, объектлардаги табиий-иқлим, экологик, эпидемиологик, эпизоотик, геологик ва технологик вазият ҳамда уларнинг яқин даврда ва истиқболда ўзгариши эҳтимоллари тўғрисидаги ахборот билан мунтазам равишда, фавқулодда вазиятларда эса дарҳол таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг жойлардаги органларини тегишли ахборот билан таъминлаш тартиби, муддатлари ва шаклларини белгиласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ва унинг бўлинмаларини республика аҳолиси ва ҳудудини муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш, бевосита хавф тўғрисида давлат бошқарув органларини хабардор қилиш учун ҳамда алоҳида давр учун бошланғич маълумотлар билан таъминласин;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли бўлган қурол-яроғ ва техникани тузатиш ишларини шартнома асосида амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси хабар бериш марказлаштирилган тизими ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хабар бериш вилоят ички тизимларини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги балансига берсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати Вазир ва унинг ўринбосарларига ҳукумат АТСи, "ВЧ", ҳукумат шаҳарлараро ва бошқа алоқа турларини ўрнатган ҳолда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармалари ва бўлимларини телефонлаштиришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига фавқулодда вазиятлар даврида умумдавлат ва идоравий алоқа тармоқларидан устун тартибда фойдаланишга рухсат этилсин.

27. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Фавқулодда вазиятлар вазири И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






























Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск