ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Сингапур /

Ўзбекистон Республикаси билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Сингапур, 2007 йил 25 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Сингапур Республикаси Ҳукумати

ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ*


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати (бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар), 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг қатнашчилари бўлгани ҳолда, ўз ҳудудлари ва ташқари ҳудудлар ўртасида ҳаво қатновларини ўрнатиш мақсадида юқорида кўрсатилган Конвенцияга қўшимча равишда Битим тузиш истагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида, агар матн бошқа изоҳ талаб қилмаса, қуйида келтирилган атамалар шундай маъноларни англатади:

a) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва Аҳдлашувчи Томонлар учун қай даражада кучга кирганига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган Иловаларни, шунингдек Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига биноан Конвенцияга ёки yнинг Иловаларига киритилган ҳар бир тузатишни ўз ичига олади;

b) "авиация маъмуриятлари" атамаси - Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Парвозлар хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат нозирлиги бошлиғини, Сингапур Республикасига нисбатан - Транспорт вазири Сингапур Авиация маъмуриятини англатади ёки ҳар иккала ҳолда юқорида қайд этилган маъмуриятлар томонидан ҳозирги вақтда бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки ташкилотни англатади;

c) "тайинланган авиакорхона" атамаси - бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг 3-моддасига биноан тайинлаган ва ваколат берган авиакорхона ёки авиакорхоналарни англатади;

d) "ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан Конвенциянинг 2-моддасида мазкур атама учун кўрсатилган маънони англатади;

e) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Конвенциянинг 96-моддасида мазкур атамалар учун кўрсатилган маъноларни англатади;

f) "Ушбу Битимнинг Иловаси" атамаси мазкур Битимга илова қилинган ёки мазкур Битимнинг 18-моддасига асосан ўзгартирилган "Йўналишлар жадвалини" англатади. "Ушбу Битимнинг Иловаси" унинг ажралмас қисмини ташкил қилади ва бошқа махсус келишув бўлмаса, ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади;

g) "тариф" атамаси ҳаво қатновларида йўловчилар, уларнинг юки ва/ёки юкларни (почтадан ташқари) ташиш учун авиакорхоналар, уларнинг агентлари томонидан олинадиган ҳар қандай ҳақ ва тўловларни ҳамда ҳар қандай бу сингари ҳақ ва тўловларнинг қонунийлигини тартибга солувчи қоидаларни англатади;

h) "йиғимлар" атамаси ҳаво кемаси, экипаж аъзолари, йўловчилар ва юкларга тегишли хизматлар ва жиҳозларни ўз ичига олган ҳолда аэропорт, аэронавигация ёки авиация хавфсизлиги жиҳозлари ва хизматларидан фойдаланиш учун авиакорхоналарга ваколатли органлар томонидан ёки улар рухсати олиниб тўланадиган тўловларни англатади.



2-модда. Ҳаво қатнови ҳуқуқлари ва имтиёзлар


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасидаги Йўналишлар жадвалида белгиланган йўналишлар бўйича ҳаво қатновларини амалга ошириш мақсадида ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда "келишилган қатновлар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади).


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг қоидаларига асосан бошқа Аҳдлашувчи Томонга бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан амалга оширилаётган халқаро ҳаво қатновларига тегишли қуйидаги ҳуқуқларни беради:

a) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш ҳуқуқи;

b) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида нотижорий мақсадларда

...
Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск