Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1996 й. 70-сон "Абдурауф Фитрат таваллудининг 110 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.1996 й.

N 70




АБДУРАУФ ФИТРАТ ТАВАЛЛУДИНИНГ

110 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Атоқли адиб ва олим Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитратнинг Ўзбекистон фани ва маданияти тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ва келажак авлодларга ўрнак бўлувчи фуқаролик жасоратини инобатга олиб ҳамда унинг илмий ва адабий меросини халқимизга тўла етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси ва Республика "Маънавият ва маърифат" марказининг А.Фитрат таваллудининг 110 йиллигини 1996 йилда мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Саидқосимов ҳузурида ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси тузилсин.

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказига тегишли ташкилотлар билан биргаликда:

- 1996 йилнинг октябрь ойида ЎзФА залида А.Фитрат юбилейи кечасини ўтказиш;

- Тошкентда А.Фитрат ижодига бағишланган илмий конференция ўтказиш;

- А.Фитратнинг 6 жилдли асарлар тўпламини 1996-1998 йиллар давомида нашрга тайёрлаш;

- А.Фитрат ҳаёти ва ижоди бўйича кенг қамровли тадқиқотлар яратиш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси А.Фитратнинг 6 жилдли асарларини, у ҳақдаги хотиралар тўплами, рисолалар, плакатларни белгиланган муддатларда нашр этишни режалаштирсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига А.Фитрат юбилейини кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобига, тегишли идоралар ва ижодий уюшмалар билан биргаликда Бухоро шаҳрида А.Фитрат боғини яратиш, у ерда адибга ёдгорлик ўрнатиш ҳамда адиб яшаган ҳовлида унинг уй-музейини ташкил этиш топширилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказий банк ҳузуридаги Махсус ишлаб чиқариш корхонаси ва "Шарқ" концерни билан биргаликда А.Фитрат сиймоси акс эттирилган почта маркалари, конвертлар ва откриткалар чиқарсин.


7. Ўзбекистон давлат кинокомпанияси А.Фитрат ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм яратсин.


8. Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига А.Фитратнинг ўзбек халқи маданияти ривожига қўшган ҳиссаси аҳамиятини кенг ёритиш, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар ва мақолалар тайёрлаш ҳамда адиб асарлари асосида теле- ва видеофильмлар яратиш топширилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги А Фитрат юбилейини ўтказиш харажатларининг республика бюджетидан қопланишини назарда тутсин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият, Таълим ва фан бўлимларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов









Время: 0.2019
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск