Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.1995 й. 13-сон "Ўзбекистон Республикаси корхоналарида қоғоз, картон, ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.1995 й.

N 13



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОРХОНАЛАРИДА ҚОҒОЗ, КАРТОН,

ЎРАШ-ЖОЙЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Республика халқ хўжалигининг қоғоз, картон ва ўраш-жойлаш материалларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, корхоналарнинг уларни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмасига корхоналарнинг қоғоз, картон, ўраш-жойлаш материалларини ишлаб чиқариш ва макулатура тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш юклатилсин.


2. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси бир ой муддатда, белгиланган тартибда "Саноаткартонсавдо" ишлаб чиқариш-савдо бирлашмасини, Тошкент "Иккиламчиресурслар" корхонасини ҳамда вилоятлар тайёрлов ташкилотларини асосий ва айланма маблағлари ҳамда ёнилғи-мойлаш материалларига лимитлари билан "Ўзбекмебель" бирлашмасига берсин.


3. "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмаси (Мақсудов):

2 ой муддатда барча шаҳарларда, зарурат бўлганда эса туманлар марказларида аҳолидан макулатура қабул қилиб олиш пунктлари ташкил этсин, шунингдек уни тўплашни республиканинг барча корхоналари ва ташкилотларида йўлга қўйсин;

қоғоз, картон, ўраш-жойлаш материаллари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун республикада целлюлоза чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифларни ўн кун муддатда тайёрласин ҳамда кейинчалик республика инвестиция дастурига киритиш учун "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига тақдим этсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари макулатура қабул қилиш пунктлари ташкил этиш учун "Ўзбекмебель" бирлашмасига бинолар ажратиш масаласини ҳал қилсинлар, макулатура тўплашда зарур ёрдам кўрсатсинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 январдаги 47-сон қарорининг 1 ва 8-бандларини қисман ўзгартирган ҳолда, "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмаси таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ ҳамда бирлашманинг бошқарув аппарати тузилмаси (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 41 нафардан иборат қилиб 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Целлюлоза, қоғоз, картон ишлаб чиқариш ҳамда макулатура тайёрлаш ишларини ташкил этиш учун "Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмасига, ходимларнинг белгиланган сони доирасида, қўшимча равишда бошқарув раиси ўринбосари лавозими киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Халқ истеъмол моллари ва пулли хизматлар кўрсатиш бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 20 январдаги

13-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекмебель" Ўзбекистон давлат-акционерлик

бирлашмаси таркибига кирувчи акционерлик

жамиятлари, корхоналар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ


"Тошкент" очиқ турдаги акционерлик жамияти ("Тошкент" МИБ)


"Сирғали МИБ" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Мебель" очиқ турдаги акционерлик жамияти ("Мебель" ИИБ)


"Ўзқоғоз" очиқ турдаги акционерлик жамияти ("Ўзқоғоз" АК)


"Тошойна" ёпиқ, турдаги акционерлик жамияти ("Тошойна" АБ)


"Тажриба-техника заводи" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Шинам" очиқ турдаги акционерлик жамияти (Олмалиқ мебель комбинати)


Ишлаб чиқариш-тижорат ширкати ("Янгийўл" ИТШ)


"Олмозормебель" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Фарғонамебель" жамоа корхонаси


"Қўқон мебель фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Қувамебель" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Андижонмебель" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Наманган" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Самарқанд МИБ" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Нукус мебель фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Урганч мебель фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Шўрчи мебель фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Андижон мебель комбинати" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Беруний мебель фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


"Республика ҳисоблаш маркази" очиқ турдаги акционерлик жамияти (РҲМ)


"Тошкент монтаж-созлаш бошқармаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти - жамоа корхонаси (ТошМСБ)


"Ўзмебелтранс" ижара республика ишлаб чиқариш автотранспорт бирлашмаси


"Тошкент мебель фабрикаси" очиқ турдаги акционерлик жамияти


Тузатиш-қурилиш бошқармаси (ТҚБ)


Бухоро мебель фабрикаси


Ҳонқа мебель фабрикаси


Бешариқ мебель фабрикаси


Жиззах мебель фабрикаси


Риштон мебель фабрикаси


"Прогресс" уюшмаси


"Шанс" брокерлик фирмаси


"Тошкент ёғоч қирқиш асбоблари заводи"


Ишчилар таъминоти бошқармаси


Қорақалпоғистон ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Ангрен "Саноаткартонсавдо" ишлаб чиқариш-савдо бирлашмаси


Андижон ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Бухоро ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Жиззах ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Қашқадарё ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Наманган ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Самарқанд ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Сурхондарё ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Сирдарё ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Фарғона ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Қўқон ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Хоразм ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Навоий ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Тошкент вилояти ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Тошкент шаҳар ишлаб чиқариш-тайёрлаш корхонаси


Тошкент "Иккиламчиресурслар" корхонаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 20 январдаги

13-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекмебель" Ўзбекистон давлат-акционерлик

бирлашмаси ишчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият


Маркетинг, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, иқтисодий таҳлил ва истиқболни белгилаш бўлими


Маҳаллий хом ашё ресурслари ва иккиламчи хом ашёдан фойдаланиш ва уларни тайёрлаш бўлими


Молия, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими


Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими


Инвестициялар ва техника билан жиҳозлаш бўлими


Хусусийлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими


Ишлар бошқармаси





























Время: 0.1344
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск