Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.1995 й. 131-сон "1995 йилда кимё саноати корхоналари ишларини барқарорлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.1995 й.

N 131



1995 ЙИЛДА КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ

ИШЛАРИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Кимё саноатида ишларни барқарорлаштириш, ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўлиқ фойдаланиш ва инвестиция жараёнларини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг хўжаликларга тегишли фирмалар, савдо уйлари, сервис марказлари ташкилотлари ташкил этиш орқали, шунингдек "Ўзагрокимёсервис" давлат-акционерлик уюшмаси корхоналари, ташкилотлари орқали шартнома асосида минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари сотиш бўйича улар билан тўғридан-тўғри ўзаро фойдали алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. Молия вазирлиги 1995 йилнинг биринчи ярим йилида Республика валюта жамғармасидан жами 10,764 млн. АҚШ доллари миқдорида кредитлар, шу жумладан, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни жадал капитал тузатишни амалга ошириш учун "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналарига 5 йил муддат билан 8,6 млн. АҚШ доллари;

"Фоскарат" қўшма корхонасининг устав фондига бадал сифатида қўшиш учун Олмалиғ "Аммофос" ишлаб чиқариш бирлашмасига ва Самарқанд кимё заводига 1995 йил охиригача тўлаш муддати билан, йилига 7 фоизли фойда ставкаси бўйича 2,164 млн. АҚШ доллари ажратсин. Кредитни ўз вақтида тўлаш учун Олмалиқ "Аммофос" ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Самарқанд кимё заводи 1995 йилда аммофос экспорт қилиш миқдорини 65 минг тоннага (тегишли равишда 40 минг тонна ва 25 минг тонна) кўпайтирсин. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги 1995 йилги экспорт кўрсаткичларига ўзгартириш киритсин.


3. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналарига "Ўзкимёсаноат" уюшмасининг илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишлари тармоқ жамғармасига товар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархининг 1 фоизи миқдорида маблағ ажратишга, ушбу чиқимларни ишлаб чиқариш харажатларига қўшишга рухсат этилсин.


4. Меҳнат вазирлиги "Ўзкимёсаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда уюшма корхоналари учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг оширилган тармоқ коэффициентларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси четдан келтириладиган буюртмачи томонидан берилган ҳамда толлинг усулида мис ҳамда рух хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан лицензиясиз ташиб кетиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг амал қилишини:

буюртмачининг хом ашёсидан ишлаб чиқарилган фосфорли ўғитларга;

шунингдек қайд этилган низом қоидаларининг қайта ишлаш учун хом ашёни вақтинчалик ташиб келтиришни ва четдан келтириладиган компенсация товарларини божхона расмийлаштирувига оид қисмини буюртмачининг хом ашёсидан ишлаб чиқарилган капролактамга жорий этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ю.Ф. Пайгин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



























Время: 0.2138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск