ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Диний ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.1995 й. 175-сон "Тошкент шаҳрида Халқаро ислом тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.1995 й.

N 175



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХАЛҚАРО ИСЛОМ

ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ислом таълимоти ва фалсафасини кенг ўрганиш, ўзбек халқининг диний, тарихий ва маданий меросини чуқур илмий тадқиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мовароуннаҳр мусулмонлар идорасининг Тошкент шаҳрида Халқаро ислом тадқиқот марказини ташкил этиш ва унинг мақомини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасаларига тенглаштириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин. Марказнинг Низоми 1-иловага, тузилмаси 2-иловага ҳамда Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари, ходимларнинг сони ва уларга тўланадиган маблағ ҳисоб-китоби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси ажратилган лимитга мувофиқ марказга автотранспорт хизмати кўрсатсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси 1996 йилдан бошлаб Халқаро ислом тадқиқот марказининг илмий изланишлар мавзуларини танлов орқали маблағ билан таъминланувчи ишлар рўйхатига киритсин.


5. Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Халқаро ислом тадқиқот марказига зарур миқдорда шаҳар телефонлари, шу жумладан, ҳукумат АТСдан телефон ва бошқа алоқа воситалари ўрнатиб берсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К. Тўлаганов):

Халқаро ислом тадқиқот маркази биноларини қуриш учун бир ой муддатда зарур ер майдони ажратсин.


7. Халқаро ислом тадқиқот маркази унинг янги бинолари мажмуи ишга тушгунга қадар Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасига қарашли Зарқайнар кўчасининг 18-берк кўчасидаги 47-уйга жойлаштирилиши;

Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг Халқаро ислом тадқиқот маркази бинолари лойиҳаларини тайёрлашга ва уларни қуришга сарфланадиган барча харажатларни ўз зиммасига олиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 19 майдаги

175-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқаро ислом тадқиқот марказининг

ТУЗИЛМАСИ


ДИРЕКТОР

Илмий ҳайъат

Илмий котиб

Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича ўринбосар

Умумий ишлар бўйича ўринбосар

Капитал қурилиш бўлими

Ислом тарихи ва маданият бўлими

Хўжалик бўлими

Ўзбекистон халқларининг диний-маънавий меросини ўрганиш бўлими

Кадрлар бўлими

Бухгалтерия

Диний китобларни ўрганиш ва нашрга тайёрлаш бўлими

Кутубхона-архив

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 19 майдаги

175-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент Халқаро ислом тадқиқот маркази ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф

коэффициентлари

Т/р


Лавозимлар


Меҳнатга ҳақ

тўлаш разрядлари


Тариф

коэффициентлари


1.

Директор:

профессор ёки фан доктори

доцент ёки фан номзоди


21

20

3,73

3,51


илмий даражаси ёки унвони бўлмаса


18

3,13

2.

Илмий ишлар бўйича ўринбосар:

профессор ёки фан доктори

доцент ёки фан номзоди


19

18

3,31

3,13


илмий даражаси ёки унвони бўлмаса


17

2,96

3.

Умумий ишлар бўйича ўринбосар


16

2,80

4.

Илмий-тадқиқот бўлими мудирлари, илмий котиб


17

2,96

5.

Бош бухгалтер, бош муҳандис


14-17

2,54-2,96

6.

Кадрлар ва хўжалик бўлими мудирлари, бош илмий ходимлар


14-16

2,54-2,80

7.

Кабинет ва лаборатория мудирлари, етакчи илмий-ходимлар


14-15

2,54-2,66

8.

Референт-таржимон, юрисконсульт, катта илмий ходимлар


13-14

2,42-2,54

9.

Барномачи-муҳандис, илмий ходимлар


12-13

2,32-2,42

10.

Кутубхона мудири, кичик илмий ходимлар


10-11

2,12-2,22

11.

Бухгалтер, муҳандис, канцелярия мудири


8-10

1,94-2,12

Время: 0.1667
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск