Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.1995 й. 342-сон "1995 йил иккинчи ярим йиллигида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ажратиладиган капитал қўйилмалар лимитлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.1995 й.

N 342



1995 ЙИЛ ИККИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА

АЖРАТИЛАДИГАН КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР

ЛИМИТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1995 йил мақсадли дастурида назарда тутилган объектлар қурилишини давом эттириш ва уларнинг ишга туширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1995 йил иккинчи ярим йиллигида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига капитал қўйилмаларнинг қўшимча лимитларини ажратиш тўғрисидаги таклифларига иловага* мувофиқ розилик берилсин.


2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, буюртмачи корхоналар:

ажратилаётган маблағларни биринчи навбатда қурилиши битай деб қолган объектларни қуриб битиришга йўллаб, улардан қатъий мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсинлар;

қувватларнинг тасдиқланган мақсадли дастурга мувофиқ ишга туширилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси иштирокида жорий йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича пудратчи ташкилотлар ва буюртмачи корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳолатини, қурилиш ишлари қийматининг асосли шакллантирилганлигини ҳам текширсин. Нархларнинг индекслари сунъий равишда оширилган ҳоллар аниқланганда материаллар айбдорларни жавобгарликка тортиш учун маъмурий органларга оширилсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маблағ билан таъминловчи банклар билан биргаликда қурилишда пудрат ишлари бозорини мумкин қадар кенгайтириш ва такомиллаштириш, контракт тизими ролини кучайтириш, шартнома мажбуриятларини бажаришда инвестиция жараёни иштирокчилари масъулиятини оширишнинг амалий чора-тадбирларини кўрсинлар.

Кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида шу йилнинг декабрь ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.Р. Юнусов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.2231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск