Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2007 й. ПҚ-651-сон "2007-2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2007 й.

N ПҚ-651



2007-2011 ЙИЛЛАРДАГИ ДАВРДА

ЁҒ-МОЙ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТЕХНИКАВИЙ

ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ёғ-мой саноатини янада жадал ривожлантириш, тармоқ корхоналарига замонавий технологик ускуналарни татбиқ этиш ва шу асосда техник чигитни чуқур, самарали қайта ишлашни, сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар 2007-2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурининг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

ёғ-мой маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва рақобатбардошлигини ошириш, уни экспортга етказиб беришни кўпайтириш;

талаб-эҳтиёжи барқарор юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш;

ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

ёғ-мой саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатларини камайтириш.


2. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007-2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури маъқуллансин. У қуйидагиларни ўз ичига олган:

ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурини амалга ошириш, асосий турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг мақсадли прогноз параметрлари 1, 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ;

ёғ-мой саноати корхоналари томонидан талаб-эҳтиёжи юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда янги турдаги рақобатбардош, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳажмлари 3-иловага* мувофиқ;

ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлашга инвестицияларнинг технологик тузилмаси 5-иловага* мувофиқ.

Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига 2007-2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурига киритилган мақсадли прогноз кўрсаткичларига тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда эришиш ҳамда лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.

3. Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда асосий турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилиши учун лойиҳа ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек мазкур қарорнинг 4-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантирищда белгиланган тартибда унга 2007-2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмларини ошириш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, киритилишини таъминласин.


5. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган рўйхати бўйича атир совун ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё ҳамда ишлатиладиган материаллар 2007-2011 йиллардаги даврда божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда фермер хўжаликлари билан ёғ-мой корхоналари ўртасида мойли экинлар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи ушбу корхоналар томонидан аванс билан таъминланишини назарда тутувчи шартномалар тузиш ҳисобига пахтадан бошқа мойли экинлар майдонини, шу жумладан лалми ерларда кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг қўшма тақдимномаси бўйича, 2007-2011 йиллардаги даврда ёғ-мой саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастурига, экспорт қилишга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган замонавий турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этишга оид янги инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутган ҳолда, аниқлик ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 249-модда.








































Время: 0.1449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск