Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.06.2007 й. 1688-сон билан рўйхатга олинган 27.04.2007 й. Молия вазирлигининг 47-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-29-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-11-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 11 июнда 1688-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Давлат божхона қўмитасининг

2007 йил 27 апрелдаги 47, 21,

2007-29, 01-02/8-11-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ишлаб чиқаришни модернизациялаш,

техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб

чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш,

ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган

бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни

амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар

томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


янги технологик жиҳоз - чиқарилган санадан бошлаб уч йилдан ошмаган технологик жиҳоз;

модернизациялаш - асосий воситалар объектини технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ёки бошқа сифат кўрсаткичларини яхшилашга йўналтирилган ишлар;


техник ва технологик қайта жиҳозлаш - илғор техника ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни унумдорлиги янада юқори бўлганлари билан янгилаш асосида асосий воситалар ёки уларнинг айрим қисмларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи. Техник ва технологик қайта жиҳозлаш янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ишлаб турган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади;


ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш - ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган товарларни ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мавжуд бинолар ва иншоотларни қайта қуриш;

ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш - маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида фойдаланиш мақсадида янги бино ва иншоотларнинг қурилиши.

2. Янги технологик жиҳозни сотиб олувчи, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар ушбу Низомда белгиланган тартибда тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган технологик жиҳозларга божхона тўловлари бўйича (қўшилган қиймат солиғи, импорт бож тўловлари) имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 211-моддаси ва "Бож тарифи тўғрисида"ги Қонунининг 33-моддасига мувофиқ тақдим этилади.

3. Лизинг объектини қўшимча лизингга беришда, ушбу Низомда белгиланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар қўшимча лизингни олувчига тааллуқли бўлади. Бу ҳолда лизинг объектини қўшимча лизингга берувчи лизинг олувчига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

4. Солиқ имтиёзлари (мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) янги жиҳоз ишлаб чиқаришга жорий этилган ёки ўз ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш амалга оширилган навбатдаги солиқ давридан бошлаб қўлланилади.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзлар фойда (тушум) қайси фаолият туридан олинган бўлишидан қатъи назар, солиқ солинадиган фойданинг (солиқ солинадиган базанинг) барча суммасига нисбатан татбиқ этилади.

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.

Янги киритилаётган технологик жиҳоз бўйича имтиёзларни қўллаш учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобларга қайта киритилаётган янги технологик жиҳозни фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган, корхона раҳбари ёки у томонидан вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланган ихтиёрий шаклдаги Маълумотнома илова қилинади.


II. СОЛИҚ ВА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР ВА УЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


§-1. Юридик шахслардан олинадиган

фойда солиғи бўйича имтиёзлар

6. Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.

6-1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади.

7. Кредитни (лизингни) тўлашда солиқ солиш фойдасидан асосий қарз суммасини (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган сумма чиқариб ташланади.

8. Солиқ солиш базасини ҳисоблашда жиҳозларни сотиб олиш учун фойдаланилган маблағлар фақат бир марта чегириб ташланади. Масалан, агарда солиқ солиш базаси кредит (лизинг) ҳисобига олинган жиҳоз қийматига камайтирилган бўлса, у ҳолда ушбу кредитни (лизинг объекти қийматини) тўлашга сарфланган маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланмайди.


9. Солиқ солинадиган фойдани ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, янги технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. Агар жорий солиқ даврида юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан ошса, қолган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддатда чегирилиб бориши мумкин.

Бунда, солиқ солиш фойдасининг камайтирилиши ҳар ҳисобот (солиқ) даврида ўсиб борувчи якун билан амалга оширилади.

10. Агар ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган амортизация суммаси ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга ва лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтирилган маблағлар суммасидан ошса, ушбу ҳисобот (солиқ) даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солиш фойдасининг камайтирилиши амалга оширилмайди.


§-2. Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз


12. Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига камайтирилади. Солиқ солинадиган базани камайтириш технологик асбоб-ускуналарни фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилади.

Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз технологик жиҳозга унинг харид қилиш манбаидан (ўз маблағлари ёки қарзга олинган маблағлар, шу жумладан лизинг) қатъи назар, берилади.


13. Солиқ солиш базасининг камайтирилиши технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган ҳисобот солиқ давридан бошлаб амалга оширилади. Бунда, ҳар бир ҳисобот солиқ даврида солиқ солиш базасидан чегирилиши лозим бўлган маблағ суммаси солиқ солиш базасининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.

Агар қайта киритилаётган жиҳознинг қиймати жорий солиқ даврда солиқ солиш базасининг 25 фоизидан ошиб кетса, у ҳолда ортган сумма келгуси солиқ даврларида ўрнатилган муддат доирасида, белгиланган чеклашларни ҳисобга олиб чегирилиши мумкин.


§-3. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз


15. Мол-мулк солиғи бўйича имтиёз қайта киритилаётган янги технологик жиҳоз ишлаб чиқаришга киритилган пайтдан бошлаб беш йил муддатга озод этиш кўринишида берилади.


16. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига илова қилинадиган солиқ солинмайдиган мол-мулк рўйхатида алоҳида сатрда ишлаб чиқаришга қайта киритилаётган янги технологик жиҳознинг қолдиқ қиймати белгиланган имтиёз даври давомида кўрсатилиши лозим.



§-4. Божхона тўловлари бўйича имтиёз


17. Божхона тўловлари бўйича имтиёз технологик жиҳоз ва унга тегишли бутловчи ва эҳтиёт қисмларнинг қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод қилиш кўринишида берилади.


18. Технологик жиҳозни қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ қўлланилади.


19. Олиб кирилаётган технологик жиҳозга тегишли бўлган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона божларидан технологик жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома шартларида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар технологик жиҳоз билан бир тўпламда етказиб бериш кўзда тутилган ҳолларда озод этилади.


20. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар татбиқ этиладиган технологик жиҳоз олиб кирилаётганда, божхона юк декларациясининг (БЮД) "Преференцийлар" номли 36-устунида божхона тўловларидан озод қилинишининг тегишли кодлари кўрсатилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

21. Технологик жиҳозлар харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади ва қонунчиликда белгиланган тартибда уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.

22. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар фақатгина импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда бекор қилинади. Бунда тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият технологик жиҳозни экспорт қилувчига юклатилади.

Импорт қилинган технологик жиҳоз экспорт қилинганда экспортёр божхона органларига технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши лозим.


23. Импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.

Бунда импорт қилинган технологик жиҳозни бераётган томон (импортёр, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши лозим.


24. Мазкур Низомда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 254-модда.












































Время: 0.1508
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск