Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат хокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш Қоидалари (АВ томонидан 14.06.2007 й. 1689-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 14.06.2007 й. 112-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 14 июнда 1689-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирининг

2007 йил 14 июндаги

112-мҳ-сон буйруғи билан

"ТАСДИҚЛАНГАН"



Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат

ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг

туркумлаштирилган ҳисобини юритиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 454-сон "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги, 2000 йил 5 августдаги 304-сон "Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида (кейинги ўринларда матнда давлат бошқаруви органлари деб юритилади), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида ушбу Қоидаларнинг қўлланилиши тавсиявий характерга эга.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг классификатори (кейинги ўринларда матнда Классификатор деб юритилади) асосида код бериш, уларга мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш журналида (кейинги ўринларда матнда Журнал деб юритилади) ҳисобга олиш ва қонун ҳужжатларининг назорат нусхаларини олиб боришдан иборат.


2. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, кодекслари ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.


3. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш вазифаси юридик хизмат ходимига (юрисконсультга) юклатилади. Унинг йўқлигида ушбу вазифа давлат бошқаруви органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари томонидан вақтинча бошқа шахсга юклатилади.



II. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ЖУРНАЛДА ҲИСОБГА ОЛИШ


4. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги маълумот юридик хизмат ходими (юрисконсульт) томонидан Журналга киритилади.

Журналга киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар фақат ушбу ҳужжатларнинг расмий нашрларда эълон қилинган манбасидан ёки расмий тарқатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нусхаларидан олинади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ (қисқартирилмасдан), аниқ ва адабий тилда баён қилиниши керак. Бунда умумий қабул қилинган қисқартмалардан фойдаланиш мумкин.

Журналдаги ёзувларни чизиш ёки уларни бошқача тарзда бузиб тўғрилашга йўл қўйилмайди. Агар ёзувларни Журналга киритишда жиддий хатоларга йўл қўйилса, нотўғри киритилган ёзув тўлиқлигича ўчирилиб, маълумотлар қайтадан киритилади. Журналга киритилаётган жиддий бўлмаган тузатишлар, ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланади.


5. Журналга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар киритилади:

тартиб рақами;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Классификатор бўйича коди;

рўйхатга олиш санаси;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг номи;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган сана ва ҳужжат рақами;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириш санаси;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмий нашрда чоп этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги маълумотлар;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар.


6. Классификатор бўйича код норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қонунчилик тармоғига тааллуқлилиги бўйича берилади. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қонунчиликнинг бир неча тармоғига тегишли нормалар мавжуд бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатга бир неча код берилади.


7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги, уларни тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Журналга алоҳида киритилади.

Журналга киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганда Журналнинг тегишли устунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинган санаси ва ҳужжат рақами тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

Журналга киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганда, Журналнинг тегишли устунига ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинган санаси ва ҳужжат рақами кўрсатилади.


8. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини туркумлаштирилган ҳисоби Журналда ва электрон кўринишда юритилади. Электрон кўринишдаги маълумотларни вируслар ва бошқа таъсирлар натижасида йўқ бўлиб кетишини олдини олиш мақсадида маълумотлар йилда камида икки маротаба электрон ахборот ташувчи жисмларга (дискета, CD-диск ва бошқаларга) кўчирилади ва алоҳида сақланади.


9. Журналга киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жамғармаси шакллантирилади.



III. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ НАЗОРАТ

НУСХАЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ


10. Қонун ҳужжатининг назорат нусхаси бўлиб, шу ҳужжатга киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги, ҳужжатнинг тўлиқ ёки қисман амал қилиш муддатини узайтириш ёхуд амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги маълумотлар киритилган нусхаси ҳисобланади.


11. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг фақат расмий нашрларда эълон қилинган нусхалари назорат ҳолатида олиб борилади.


12. Назорат ҳолати юритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муқовасига "НАЗОРАТ" белгиси қўйилади.


13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, янги таҳрирда қабул қилиш, ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши, ҳужжатнинг тўлиқ ёки қисман амал қилиш муддатини узайтириш ёхуд амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмага мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг назорат нусхасига тегишли белги қўйилади ва шу кўрсатманинг мазмунини ёритувчи ёзув ҳамда ҳужжатнинг тури, қабул қилинган сана ва ҳужжат рақами ҳамда ҳужжат эълон қилинган манба акс эттирилади.


14. Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бўлими, кичик бўлими, боби, параграфи, моддаси, қисми, банди, кичик банди, хатбошиси (кейинги ўринларда матнда тузилмавий бирликлари деб юритилади) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганда ёки янги таҳрирда қабул қилинганда мазкур Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган белги ва ёзувлардан ташқари мазкур ҳужжат ёки унинг тегишли тузилмавий бирликлари эгри чизиқ билан ўчирилади.


Масалан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 декабрдаги 599-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Шакар хом ашёси харид қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 20 сентябрдаги 407-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган. Шу сабабли ушбу қарор эгри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва "ЎзР ВМнинг 22.12.2004 й. 599-сон қарори билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган (ЎзР ҚҲТ 2004 й., N 51, 518-м.)" деган ёзув киритилади (3-илова);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 октябрдаги ПФ-3811-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида" 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган. Шу сабабли 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармоннинг 2-бандини матни эгри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва "ЎзР Президентининг 17.10.2006 й. ПФ-3811-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., N 43-44, 424-м.)" деган ёзув киритилади (4-илова);

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонуни 6-моддасининг учинчи қисми янги таҳрирда баён этилган. Шу сабабли "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг учинчи қисми эгри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва "ЎзРнинг Қонуни 10.10.2006й. ЎРҚ-59-сон таҳририда (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., N 41, 405-м.)" деган ёзув киритилади (5-илова).


15. Қонун ҳужжатида матндан алоҳида жумлаларни, сўзларни, рақамларни алмаштириш ёки чиқариб ташлаш йўли билан ўзгартириш ҳақида кўрсатма бўлса мазкур Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган белги ва ёзувдан ташқари ҳужжат матнидаги ушбу жумлалар, сўзлар ва рақамлар горизонтал тўғри чизиқ билан ўчирилади.


Масалан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштириладиган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартибининг 5.1-бандининг иккинчи хатбошисидаги ва 5.2-бандидаги "Вакил қилинган агент" сўзлари "Сотувчи" сўзи билан алмаштирилган. Шу сабабли мазкур Тартибнинг 5.1-бандининг иккинчи хатбошисидаги ва 5.2-бандидаги "Вакил қилинган агент" сўзлари горизонтал тўғри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва "ЎзР ВМнинг 09.06.2006 й. 112-сон қарори билан сўзлар алмашди (ЎзР ҚҲТ 2006 й., N 23, 210-м.)" деган ёзув киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштириладиган корхоналар акциялари билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда битишувларни амалга ошириш тартибининг 5.2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташланган. Шу сабабли ушбу банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда" сўзлари горизонтал тўғри чизиқ билан ўчирилади, тегишли белги қўйилади ва "ЎзР ВМнинг 09.06.2006 й. 112-сон қарори билан сўзлари чиқарилди (ЎзР ҚҲТ 2006 й., N 23, 210-м.)" деган ёзув киритилади (6-илова).


16. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга қўшимчалар киритилса тегишли белги қўйилади.


Масалан:

"Экспорт назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига қўшимча киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июндаги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг "Экспорт назорати тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилган. Шу сабабли тегишли 9-моддага белги қўйилади ва "ЎзРнинг 20.06.2006 й. Қонуни билан тўртинчи қисм билан тўлдирилди (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., N 25-26, 223-м.)" деган ёзув киритилади (7-илова).


17. Қонун ҳужжати тўлиқ ёки унинг тузилмавий бирликларининг амал қилиши муддати узайтирилганда, ёхуд амал қилиши тўхтатиб турилганда, қайси муддатга ҳужжатнинг амал қилиш муддати узайтирилгани ёки амал қилиши тўхтатиб турилганлиги кўрсатилади.


Масалан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 2 январдаги ПФ-3020-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сон Фармонининг 2-банди билан белгиланган кўрсатилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2005 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилган. Шу сабабли 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1741-сон Фармонига тегишли белги қўйилади ва "ЎзР Президентининг 02.01.2002 й. ПФ-3020-сон Фармони билан имтиёзлар амал қилиш муддати узайтирилди (ЎзР ОМ Ахб., 2002 й., N 1, 33-м.)" деган ёзув киритилади (8-илова).


18. Назорат нусхалардаги ёзувлар фақат ҳаво рангдаги шарикли ручка билан тушунарли ёзувда киритилиши керак. Агар ёзув бутун ҳужжатга тааллуқли бўлса, белги қонун ҳужжати номининг қаршисига қўйилади. Агарда ёзув қонун ҳужжатининг тузилмавий бирликларига тааллуқли бўлса у ҳолда белги тегишли тузилмавий бирликлар қаршисига қўйилади.


19. Кодекснинг янги нашри олинганида илгариги нашрдаги назорат нусха янгиси билан алмаштирилади. Янги нашр этилган кодекснинг титул варағида кўрсатилган санадан бошлаб назорат нусха юритилади.

Фойдаланишда қулай бўлиши учун кодексларнинг назорат нусхаларига ўзгартиш ва қўшимчалар акс эттирилган матннинг ёпиштирилиши тавсия этилади.



IV. ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ

САҚЛАШ ВА ФОЙДАЛАНИШ


20. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

давлат бошқаруви органларида юридик департамент, юридик бошқарма, юридик бўлим, юридик бюро ёки юрисконсульт томонидан (кейинги ўринларда матнда юридик хизмат деб юритилади), агар шундай таркибий бўлинма мавжуд бўлмаса, ушбу орган раҳбари томонидан белгиланадиган бошқа бошқарма ёки бўлим томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида - юридик хизмат томонидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ томонидан;

туман (шаҳар) ҳокимликларида - юридик хизмат томонидан ёки ташкилий-назорат гуруҳи томонидан сақланади.


21. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келиб тушадиган қонун ҳужжатларининг расмий нашрлари қатъий ҳисобга олиниши, сақланиши ва вақти-вақти билан улар хатловдан (инвентаризациядан) ўтказилиши зарур.

Қонун ҳужжатларининг расмий нашрлари йил бўйича хронологик тартибда йиғилади ва муқоваланади.

Расмий нашрларнинг фойдаланиш учун берилиши ва қайтарилиши махсус журналда қайд этилади.


22. Давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органига расмий тарқатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нусхалари хронологик тартибда туркумлаштирилади ҳамда жилдларда сақланади.


23. Қонун ҳужжатларини туркумлашган ҳисобини юритиш бўйича жавобгарлик мазкур Қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган масъул ходимларга юклатилади. Бу ходимлар моддий жавобгар шахс ҳисобланади ва улар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.

Юқорида кўрсатилган ходимлар ўзгарганда Қонун ҳужжатлари далолатнома асосида топширилади.





Қоидаларига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг

КЛАССИФИКАТОРИ*


01.00   КОНСТИТУЦИЯВИЙ ТУЗУМ

01.01   Суверенитет. Конституция

01.02   Давлат рамзлари. Пойтахт

01.03   Давлат тили

01.04   Ҳудуд

01.05   Аҳоли

01.06   Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари

01.07   Референдум. Сайлов. Сайлов тизими

01.08   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

01.09   Ўзбекистон Республикаси Президенти

01.10   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

01.11   Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилик ва ижро органлари

01.12   Суд ҳокимияти

01.13   Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти

01.14   Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

01.15   Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

01.16   Депутатлар ва Сенат аъзолари

01.17   Нодавлат нотижорат ташкилотлари

01.18   Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа

            оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби

01.19   Давлат мукофотлари, юқори даражалар ва фарқловчи белгилар

01.20   Фахрий унвонлар

01.21   Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар

01.22   Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар

01.23   Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш.

            Ном бериш, топономик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш

02.00   ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АСОСЛАРИ

02.01   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

02.02   Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

02.03   Давлат бошқарувининг республика органлари

02.04   Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар)

02.05   Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

02.06   Давлат хизмати

02.07   Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар)

02.08   Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги

            давлат бошқарувининг умумий масалалари

03.00   ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИ

03.01   Умумий қоидалар

03.02   Фуқаролар (жисмоний шахслар)

03.03   Юридик шахслар

03.04   Фуқаролик ҳуқуқи объектлари

03.05   Битимлар

03.06   Вакиллик. Ишончнома

03.07   Даъво муддати

03.08   Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар

03.09   Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

03.10   Мажбурият ҳуқуқи

03.11   Мажбуриятларнинг алоҳида турлари

03.12   Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар

03.13   Асоссиз бойиб кетиш натижасидаги мажбуриятлар

03.14   Интеллектуал мулк

03.15   Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар ва хизматларни

            индивидуаллаштириш воситалари

03.16   Мерос ҳуқуқи

03.17   Халқаро хусусий ҳуқуқ

04.00   ОИЛА ҚОНУНЧИЛИГИ

04.01   Умумий қоидалар

04.02   Никоҳ

04.03   Болаларнинг келиб чиқишини белгилаш

04.04   Ота-оналар ва болаларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг

            ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Алимент мажбуриятлари

04.05   Ота-оналар қаровисиз қолган болаларни тарбиялаш шакллари

04.06   Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш

04.07   Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш

04.08   Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш

04.09   Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

            иштирокидаги оилавий муносабатларни тартибга солиш

05.00   МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИНГ БАНДЛИГИ

            ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

05.01   Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги

05.02   Меҳнат

05.03   Меҳнатга ҳақ тўлаш

05.04   Кафолатлар ва компенсациялар

05.05   Меҳнат интизоми

05.06   Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги

05.07   Меҳнатни муҳофаза қилиш

05.08   Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш

05.09   Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга

            солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари

05.10   Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини

            (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари

05.11   Меҳнат низолари

05.12   Меҳнат қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат.

           Меҳнатга оид қонун ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик

06.00   ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ИЖТИМОИЙ

            СУҒУРТА  ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

06.01   Умумий қоидалар

06.02   Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш

06.03   Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш

06.04   Меҳнат стажи

06.05   Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш

06.06   Пенсиялар

06.07   Нафақалар. Компенсация тўловлари

06.08   Ижтимоий хизмат кўрсатиш

06.09   Имтиёзлар

06.10   Ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси

06.11   Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта соҳасида

             низоларни ҳал қилиш тартиби

06.12   Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги

            қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

07.00   МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК.

           БАНК ФАОЛИЯТИ

07.01   Молиявий тизимнинг умумий қоидалари

07.02   Молия соҳасидаги бошқарув

07.03   Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция

07.04   Бюджет тизимининг умумий қоидалари

07.05   Республика бюджети

07.06   Маҳаллий бюджет

07.07   Бюджет тизимининг бошқа масалалари

07.08   Ғазначилик

07.09   Солиқлар ва йиғимлар

07.10   Умумдавлат солиқлари

07.11   Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

07.12   Солиқ тўловчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

07.13   Солиққа оид иш юритув

07.14   Солиқ ҳисоботи

07.15   Давлат солиқ хизмати органлари актлари ва уларнинг

             мансабдор шахслари ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги

             устидан шикоят қилиш

07.16   Солиққа тортишнинг бошқа масалалари

07.17   Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик

07.18   Давлат божи

07.19   Банк тизими

07.20   Банкларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш

            ва тугатиш тартиби. Банк фаолиятини лицензиялаш

07.21   Банк фаолияти

07.22   Кредитлаш

07.23   Бошқа кредит муассасалари

07.24   Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори

07.25   Қимматли қоғозлар эмиссияси

07.26   Заёмлар. Лотереялар

07.27   Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш

07.28   Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш

07.29   Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот

08.00   УЙ-ЖОЙ ҚОНУНЧИЛИГИ. КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК

08.01   Уй-жой фонди

08.02   Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш.

            Уй-жой фондидан фойдаланиш

08.03   Коммунал хўжалик

08.04   Уй-жой қурилиши, сақлаб турилиши ва таъмирланиш

            харажатларини тўлаш (кредитлар, компенсациялар,

            субсидиялар, имтиёзлар)

08.05   Уй-жой низоларини ҳал қилиш. Уй-жой тўғрисидаги

            қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

08.06   Нотурар жойлар. Маъмурий бинолар

08.07   Риэлторлик фаолияти

08.08   Дача хўжалиги

08.09   Меҳмонхона хўжалиги

09.00   ТАДБИРКОРЛИК ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ

09.01   Тадбиркорликка оид қонунчилик

09.02   Монополияга қарши қонунчилик. Табиий монополиялар

09.03   Банкротлик ва санация

09.04   Аудиторлик фаолияти

09.05   Биржа фаолияти

09.06   Баҳолаш фаолияти

09.07   Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш

09.08   Асиллик даражаси ишлари

09.09   Реклама тўғрисидаги қонунчилик

09.10   Саноат

09.11   Геодезия ва картография

09.12   Қурилиш

09.13   Шаҳарсозлик ва архитектура

09.14   Қишлоқ хўжалиги

09.15   Транспорт

09.16   Алоқа

09.17   Савдо

09.18   Умумий овқатланиш

09.19   Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш

10.00   ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ. БОЖХОНА ИШИ

10.01   Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар

10.02   Божхона-тарифини тартибга солиш

10.03   Тарифсиз тартибга солиш

10.04   Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари

10.05   Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан

            олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар

10.06   Божхона иши

10.07   Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали

            валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш

10.08   Божхона расмийлаштируви

10.09   Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик

11.00   АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР

11.01   Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар

11.02   Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва

            экологик хавфсизликни таъминлаш

11.03   Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш

11.04   Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш

11.05   Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш

11.06   Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик

             дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш

11.07   Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш

11.08   Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик

11.09   Гидрометеорология

11.10   Сейсмология

12.00   АХБОРОТ ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

12.01   Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари

12.02   Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув

12.03   Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш

12.04   Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари

            ва уларни таъминлаш воситалари

12.05   Иш юритиш

12.06   Реклама

12.07   Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда

            ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

13.00   ТАЪЛИМ. ФАН. МАДАНИЯТ

13.01   Таълим

13.02   Фан

13.03   Маданият

14.00   СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.

            СПОРТ. ТУРИЗМ

14.01   Соғлиқни сақлаш

14.02   Жисмоний тарбия ва спорт

14.03   Туризм. Экскурсиялар

15.00   МУДОФАА

15.01   Мудофаанинг умумий масалалари

15.02   Мудофаани бошқариш

15.03   Қуролли Кучлар

15.04   Мудофаа соҳасидаги вазифаларни бажаришга

             жалб қилинадиган бошқа қисмлар, қўшинлар

15.05   Уруш ҳолати. Ҳарбий ҳолат

15.06   Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

15.07   Қуролли кучларнинг фуқаро ходимлари

15.08   Қурол ва ҳарбий техника

15.09   Қўшинларни таъминлаш

15.10   Қароргоҳлар қуриш ва қўшинларни жойлаштириш

15.11   Ҳарбий мажбурият

15.12   Ҳарбий хизмат

15.13   Муқобил хизмат

15.14   Фуқаро мудофааси. Объектларни ҳимоя қилиш.

            Фуқароларни ҳимоя қилиш

15.15   Ҳарбий илм

15.16   Шахсий таркибни тарбиялаш

15.17   Хизматчилар мақоми. Хизматчилар, хизматдан бўшаган

            фуқаролар ва улар оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш

16.00   ХАВФСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ МУҲОФАЗАСИ

16.01   Давлат, жамият ва шахс хавфсизлигини таъминлаш

            соҳасидаги умумий қоидалар

16.02   Хавфсизликни таъминлаш кучлари

16.03   Давлат хавфсизлиги

16.04   Жамият хавфсизлиги

16.05   Шахс хавфсизлиги

16.06   Таъминлаш воситалари

16.07   Фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг

             хавфсизликни таъминлашдаги иштироки

16.08   Давлат таъминлаш органларининг ўзаро ва чет давлатлар

            ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан бўлган муносабатлари

16.09   Маъмурий жавобгарлик

16.10   Жиноий жавобгарлик

16.11   Жиноят-процессуал қонунчилиги

16.12   Жиноят-ижроия қонунчилиги

17.00   ОДИЛ СУДЛОВ

17.01   Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳати

17.02   Суд тизими

17.03   Суд-экспертиза муассасалари. Суд-тиббий экспертизаси

17.04   Конституциявий суд иш юритуви

17.05   Фуқаролик процессуал қонунчилиги

17.06   Хўжалик процессуал қонунчилиги

18.00   ПРОКУРАТУРА. АДВОКУРАТУРА. НОТАРИАТ

18.01   Прокуратура

18.02   Адвокатура

18.03   Нотариат

18.04   Адлия, прокуратура ва суд хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш

19.00   ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР. ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ

19.01   Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар

19.02   Ташқи алоқаларни ташкил этиш

19.03   Давлатларнинг ҳуқуқий ворислиги

19.04   Ҳудуд

19.05   Аҳоли

19.06   Халқаро шартномалар ҳуқуқи

19.07   Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи

19.08   Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар

19.09   Халқаро иқтисодий ҳамкорлик

19.10   Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи

19.11   Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш

19.12   Фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам



*) Изоҳ. Ушбу классификатор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификаторининг соддалаштирилган шакли бўлиб ҳисобланади ва давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фақат мазкур қоидалар мақсадлари учун фойдаланилади.





Қоидаларига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг

туркумлаштирилган ҳисобини юритиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Классификатор бўйича коди

Рўйхатга олиш санаси

Норматив- ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг номи

Норматив- ҳуқуқий ҳужжатнинг тури

Норматив- ҳуқуқий ҳужжатнинг номи

Норматив- ҳуқуқий ҳужжатни қабул

қилинган сана ва ҳужжат рақами

Норматив- ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кириш санаси

Норматив- ҳуқуқий ҳужжатни расмий нашрда чоп этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Норматив- ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати

Норматив- ҳуқуқий

ҳужжатга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар

Норматив- ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар

1












2















Қоидаларига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

20.09.2003 й. 407-сон


х) ШАКАР ХОМ АШЁСИ ХАРИД ҚИЛИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Хоразм шакар заводининг эҳтиёжлари учун шакар хом ашёси харид қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Шакар хом ашёси етказиб берувчини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Шакар хом ашёси етказиб берувчини аниқлаш бўйича махсус гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Шакар хом ашёси харид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 1 февралдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 7-модда) ва "Вазирлар Маҳкамасининг "Шакар хом ашёси харид қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 1 февралдаги 44-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 33-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ



х) ЎзР ВМнинг 22.12.2004 й. 599-сон қарори билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган (ЎзР ҚҲТ 2004 й., N 51, 518-м.).





Қоидаларига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

19.12.2000 й. ПФ-2791-сон


КОММУНАЛ ХИЗМАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


х) 2. Қуйидагилар "Ўзкоммунхизмат" Агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, минтақалараро сув қувурларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш;

минтақалараро сув қувурларидан, коммунал газ сотиш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларни ривожлантириш соҳасида ягона техникавий сиёсатни шакллантириш ва ўтказиш, уларни барпо этиш борасида буюртмачи вазифаларини амалга ошириш;

коммунал хизматни ислоҳ қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, коммунал хизмат соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, техникавий-иқтисодий шартларни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;

давлат бошқаруви маҳаллий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан коммунал хизмат соҳасида амалдаги қонунчиликка, белгиланган техник шартлар ва талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

рўзғор чиқиндиларини йиғиш, уларни фойдали суратда ишлатиш ва қайта ишлаш борасидаги ҳолатни ўрганиш ҳамда шу масалалар бўйича ягона сиёсатни шакллантириш;

тармоққа хорижий сармоялар ва технологияларни, жумладан қўшма корхоналар барпо этиш йўли билан жалб қилиш.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                    И. КАРИМОВ



х) ЎзР Президентининг 17.10.2006 й. ПФ-3811-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., N 43-44, 424-м.).





Қоидаларига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

02.07.1992 й. 625-XII


БИРЖАЛАР ВА БИРЖА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

(янги таҳрири 29.08.2001 й.)

[Кўчирма]


6-модда. Биржа фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши


Биржалар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

Биржалар ёки уларнинг аъзолари томонидан биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги талаб билан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритишга ҳақлидир.


х) Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг ушбу Қонун 14 ва 15-моддалари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини биржалар бажармаган тақдирда биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар биржа лицензиясининг амал қилишини бир ойгача муддатга тўхтатиб туришга ёки унинг амал қилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақлидир.

Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмалари бажарилмаган тақдирда (ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар биржадан ва (ёки) унинг аъзоларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача бўлган миқдорда жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича судларга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.



х) ЎзРнинг Қонуни 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон таҳририда (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., N 41, 405-м.).





Қоидаларига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

18.08.2003 й. 404-сон қарори 2-иловаси


Хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини

биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотиш

ТАРТИБИ

[Кўчирма]


V. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ БИРЖАДАН

ТАШҚАРИ БОЗОРИДА АКЦИЯЛАРНИ СОТИШ ВА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


5.1. Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акциялар пакетлари юридик ва жисмоний шахсларга биржадан ташқари бозорда инвестиция, тендер савдолари ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ кимошди савдоси шартларида қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан шакллантириладиган электрон савдолар тизимини ташкил этиш йўли билан сотилади.

<)Вакил қилинган агент акцияларни тарқатишни мустақил равишда ёки тендер асосида жалб этиладиган воситачилар - инвестиция муассасалари орқали амалга оширади.


5.2. <)Вакил қилинган агент акцияларни сотиш ва воситачилар - инвестиция муассасаларини жалб этиш бўйича тендерларнинг ташкилотчиси ҳисобланади, у ¬)Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда тендерни ўтказиш шартлари ва муддатларини белгилайди.



<) ЎзР ВМнинг 09.06.2006 й. 112-сон қарори билан сўзлар алмашди (ЎзР ҚҲТ 2006 й., N 23, 210-м.).


¬) ЎзР ВМнинг 09.06.2006 й. 112-сон қарори билан сўзлар чиқарилди (ЎзР ҚҲТ 2006 й., N 23, 210-м.).





Қоидаларига

7-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

26.08.2004 й. 658-II


ЭКСПОРТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


9-модда. Экспорт назорати объектларини

олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби


Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолларда, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш экспорт назорати объектларини олувчи чет давлатнинг ва (ёки) чет давлат юридик ҳамда жисмоний шахсларининг мазкур объектлардан ялпи қирғин қуролини ҳамда уни етказиб бериш воситаларини, бошқа турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани яратиш мақсадида фойдаланилмаслиги тўғрисида ёзма мажбурияти бўлган тақдирда амалга оширилади.

Ваколатли орган, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, экспорт назорати объектларини олиб чиқишга рухсатнома бераётганда қўшимча талаблар қўйиши мумкин.


±)


±) ЎзРнинг 20.06.2006 й. Қонуни билан тўртинчи қисм билан тўлдирилди (ЎзР ҚҲТ, 2006 й., N 25-26, 223-м.).





Қоидаларига

8-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

31.03.1997 й. ПФ-1741-сон


ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ ВА АМАЛИЙ

САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ

БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

[Кўчирма]


х) 2. 1997 йилнинг 1 апрелидан бошлаб белгиланган тартибда ҳокимликлар ва солиқ идораларида, рўйхатдан ўтган хонадон шароитида бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар 5 йил муддатга даромад солиғи тўлашдан озод қилинсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, хонадон шароитида халқ бадиий хунармандчилиги ва амалий санъатининг мазкур турлардаги буюмларини ишлаб чиқариш билан банд бўлган якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар ўз маҳсулотининг нархларини истеъмол бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайдилар.

Ушбу рўйхатдаги буюмлар республикадан ташқарига сотилиши чоғида улардан олинадиган бож ҳақи бекор қилинсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                       И. КАРИМОВ



х) ЎзР Президентининг 02.01.2002 й. ПФ-3020-сон Фармони билан имтиёзлар амал қилиш муддати узайтирилди (ЎзР ОМ Ахб., 2002 й., N 1, 33-м.).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 256-модда.








































Время: 0.1695
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск