ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Касаба уюшмалари /

Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.06.2007 й. 1690-сон билан рўйхатга олинган 15.05.2007 й. МВ 56-сон, МАИМКВ М-23-сон, ДСҚ 2007-14-сон, МБ Бошқарувининг 287-В-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 14 июнда 1690-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Марказий банк Бошқарувининг

2007 йил 15 майдаги 56, М-23,

2007-14, 287-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва

уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш

учун йўналтирилган маблағларни

сарфлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартибини белгилайди.



I. ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ

ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БЮДЖЕТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланадиган, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ягона ижтимоий тўловдан йўналтирилган ажратмалар ҳисобига;

белгиланган тартибда ходимларга даволаниш ва дам олиш учун берилган йўлланмалар учун улардан олинган маблағлар ҳисобига;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига.



II. КАСАБА УЮШМАЛАРИ ОРГАНЛАРИНИНГ

БАНК МУАССАСАЛАРИДАГИ

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ


2. Касаба уюшмалари органларининг ижтимоий суғурта маблағлари Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит ва транзит ҳисобварақларида сақланади.

Банк муассасаларида депозит ва транзит ҳисобварақларини очиш Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) амалга оширилади.

3. Касаба уюшмалари органлари Қорақалпоғистон республика, вилоятлар, Тошкент шаҳар бирлашмаларига (кейинги ўринларда - ҳудудий бирлашмалар деб юритилади) бухгалтерия ҳисоб счётлари режасига мувофиқ банк муассасаларида қуйидаги ҳисобварақлари очилади:

20212 "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунгача депозитлари" баланс ҳисобварағида ижтимоий суғурта бўйича, ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига олинган йўлланмаларни сотиб олишдан тушган маблағларни ҳам ўз ичига олган ижтимоий суғурта маблағларини, улар белгиланган тартибда тақсимлангунига қадар - 30 фоизи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, 70 фоизи ҳудудий бирлашмаларга йўналтирилади, ҳисобга олиш транзит ҳисобварақлари очилади;

худди шу 20212 баланс ҳисобварағида тасдиқланган бюджетга мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун ҳудудий бирлашмалар ихтиёрига 70 фоиз миқдордаги ижтимоий суғурта маблағларини тақсимлашдан транзит ҳисобварақларидан келиб тушган маблағларни ҳисобга олиш учун жорий ҳисобварақлари очилади;

20205 (780-ҲШР) "Бюджетдан ташқари фондларнинг талаб қилиб олингунгача депозитлари" баланс ҳисобварағида ягона ижтимоий тўлов маблағларини белгиланган тартибда тақсимлангунига қадар ҳисобга олиш учун транзит ҳисоб рақамлари очилади;

худди шу 20205 (780-ҲШР) баланс ҳисобварағида транзит ҳисоб рақамидан ягона ижтимоий тўлови маблағларининг ҳудудий бирлашмалар ихтиёрига келиб тушган 70 фоизи, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ихтиёрига келиб тушган 30 фоизини ҳисобга олиш учун жорий ҳисобварақлар очилади.


III. КАСАБА УЮШМАЛАРИ ОРГАНЛАРИДА

ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг маблағлари тегишли касаба уюшмалари органларининг қарорлари билан тасдиқланадиган бюджет ва сметаларида белгиланган мақсадларга мувофиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун сарфланади. Улар:

санаторий-курортларда даволаниш, пансионат ва дам олиш уйларига йўлланмалар олишга;

корхоналар ва ўқув муассасаларидаги санаторий-профилакторийларда, санаторий-профилакторийларнинг ижтимоий суғурта учун тасдиқланган сметасига мувофиқ, ходимлар ёки талабаларни соғломлаштириш харажатларини қисман қоплашга (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга, даволанувчиларнинг овқатланиши, даволаниши, уларга маданий хизмат кўрсатишга);

болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг таъминотида, болаларни соғломлаштириш оромгоҳларининг тасдиқланган сметаларига мувофиқ, ҳиссали иштирок этишга (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга, болаларнинг овқатланиши, даволаниши, уларга маданий хизмат кўрсатишга);

касаба уюшмалари ҳузуридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (кейинги ўринларда - БЎСМ деб юритилади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва молиявий имкониятлари даражасида спорт анжомларини харид қилиш, ўқув-спорт тадбирларини ўтказиш учун қисман маблағ ажратишга;

ўз спорт базалари бўлмаган тақдирда, ҳудудий бирлашмалар томонидан тасдиқланган БЎСМнинг сметасига мувофиқ, истисно тариқасида, биноларни ижарага олишга;

ижтимоий суғурта бўйича ташкилий-маъмурий харажатларни молиялаштиришга, кадрларни тайёрлаш, ўқитиш, соғломлаштириш тадбирларида иштирок этувчи шифокорлар ва бошқа кадрларнинг таъминотига;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тасдиқланган сметаси, қурилиш ва реконструкция қилинадиган объектларнинг манзилли рўйхатига мувофиқ касаба уюшмалари соғломлаштириш муассасалари ва БЎСМ спорт иншоотларини реконструкция қилинишига;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсати томонидан тасдиқланган ижтимоий суғурта бюджети ёки сметаси доирасидаги ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш билан боғлиқ бошқа тадбирларга сарфланади.


6. Ижтимоий суғурта бўйича харажатларни тўлаш кредит тақсимловчилари томонидан имзоланган тўлов ҳужжатлари билан маблағларни ўтказиш йўли билан, қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:

а) ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига олинган санаторийлар, пансионат ва дам олиш уйларига йўлланмаларининг тўловлари йўлланмалар олинган тегишли ташкилотларнинг тузилган шартномалари ва юк хатлари, ҳисоб-фактураларига асосан амалга оширилади. Шартнома тузилмасдан йўлланмаларни олиш учун маблағларни ўтказишга йўл қўйилмайди;

б) ходимларни, талабаларни санаторий-профилакторийларда соғломлаштиришга мўлжалланган маблағлар мазкур санаторий-профилакторийларининг жорий ҳисобварақларига тасдиқланган сметаларга мувофиқ ўтказилади;

в) болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни таъминотида ҳиссали иштирок этишга йўналтириладиган маблағлар соғломлаштириш оромгоҳларининг жорий ҳисобварақларига ёки ихтиёрида болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари бўлган бирлашган касаба уюшмалари қўмиталарининг қарорларига мувофиқ мазкур касаба уюшмалари қўмиталарининг жорий ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин;

г) болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни таъминлашни тасдиқланган сметага мувофиқ молиялаштириш харажатлари ижтимоий суғурта маблағлари, касаба уюшмаси бюджети маблағлари, соғломлаштирилаётган болаларнинг ота-оналарининг оромгоҳга йўлланмалар учун тўлайдиган маблағлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Кўрсатилган харажатларнинг миқдорлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг қарорлари билан белгиланади;

д) тасдиқланган сметага мувофиқ ижтимоий суғурта маблағларидан БЎСМларни таъминлаш учун дотациялар, БЎСМларни молиялаштириш учун очилган ижтимоий суғурта бўйича жорий ҳисобварақларига ўтказилади;

е) ижтимоий суғурта аппарати ходимларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш учун мўлжалланган маблағлар тасдиқланган сметага мувофиқ ҳудудий бирлашмаларнинг тегишли жорий касаба уюшмалари бюджетлари ҳисобварақларига ўтказилади ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тасдиқланган касаба уюшмаси бюджетига мувофиқ сарфланади.


7. Касаба уюшмалари органларига ижтимоий суғурта маблағларидан касаба уюшмаси эҳтиёжлари ёки ижтимоий суғурта билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки уларни ўзлаштириш қатъиян тақиқланади.


8. Ўзларининг болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига эга бўлмаган бюджет тизимидаги тармоқ қўмиталари ходимларининг фарзандларига йўлланмаларни олишда касаба уюшмаларининг туман, шаҳар, вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари бюджетда "Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларини таъминлаш" моддаси бўйича тасдиқланган сумма доирасида ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан оромгоҳларни таъминлаш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўрнатилган миқдорлардаги олинган йўлланмалар сонига мутаносиб равишда қоплаши мумкин.


9. Санаторий-профилакторийларни, болаларни соғломлаштириш оромгоҳларини таъминлаш, жиҳозлаш, таъмирлаш, уларда қўшимча иш ўринларини ташкил этиш, соғломлаштирилаётганларнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган нормалардан ортиқроқ овқатланишини молиялаштириш харажатлари мазкур санаторий-профилакторий, болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари балансида бўлган корхоналар, ташкилотлар, ўқув муассасалари ҳисобидан, улар томонидан тасдиқланган сметаларга мувофиқ амалга оширилади.



IV. ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА

МАБЛАҒЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ


10. Ҳудудий бирлашмалар тегишли ҳудудий солиқ органларидан ягона ижтимоий тўловнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда олгандан сўнг, тегишли давр учун ижтимоий суғурта бюджетининг ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этадилар.

11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши республика бўйича ижтимоий суғурта бюджети ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДА


12. Мазкур Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 257-модда.












































Время: 0.1738
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск